9-маъруза. Тармоқ поғонаси. Пакетлар коммутацияси механизмлари ва тамойиллари

Download 0.61 Mb.
bet12/12
Sana14.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1773031
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
O0FQPSb3tGAuGF6XGURxzOHuYXwcLwsoa5jR1Ejc

Diff-Serv моделининг авзаллиги шундан иборатки, у биринчидан, маълум синфдаги трафик қандай қайта ишланиши ҳақида ягона тушунчани таъминлайди, иккинчидан, бутун трафикни нисбатан унча катта бўлмаган синфлар сонига бўлишга ва ҳар бир ахборот оқимини алоҳида таҳлил қилмасликка имкон беради. Ҳозирги вақтгача Diff-Serv учун икки трафик синфи аниқланган:

  • Пакетларни тезкор қайта узатиш синфи (Expedited Forwarding PHB Group);
  • Пакетларни кафолатланган қайта узатиш синфи (Assured Forwarding PHB Group).

Diff-Serv да қўлланиладиган тармоқ қурилмалари даражасида QoS ни таъминлаш механизми ўз ичига тўртта операцияни олади. Дастлаб пакетлар уларнинг сарлавҳалари асосида синфларга бўлинади. Кейин улар ишлаб ўтказилган классификацияга (Diff-Serv майдонда) мувофиқ белгиланади. Белгиланишга боғлиқ равишда тармоқда тиқилишлардан қутулишга имкон берадиган узатиш алгоритми (зарурат бўлганида пакетларни танлаб йўқотишли) танланади. Якунловчи операция кўпинча устунликларни ҳисобга олиб навбатларни ташкил этишдан иборат бўлади.

Бу модель хизмат кўрсатиш сифатини 100% кафолатламасада, унда жиддий авзалликлар бор. Масалан, дастлабки уланишни ташкил этишда ва ресурсларни заҳиралашда зарурати йўқ. Ўз-ўзидан Diff-Serv моделида унча катта бўлмаган қайд этилган синфлар ишлатилади ва абонентлар трафиги умумий трафик навбати бўйича тақсимланади, тармоқ қурилмасининг юқори унумдорлиги талаб қилинмайди.

Назорат саволлари

  • Пакетлар коммутацияси тармоғидаги трафик пульсациясини камайтирилишига тавсиф беринг?
  • Хабарларни пакетларга ажратишга тушунча беринг?
  • Пакетли коммутациядаги тўхталишларга тавсиф беринг?
  • Пакетли коммутация афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
  • Пакетли коммутациядан фойдаланган холда виртуал канал турлари ва виртуал канал иш тартиби?
  • Пакетли коммутация фойдаланган холда дейтаграмм режими ва иш тартиби?
  • Пакетларнинг умумий форматига тушунча беринг?
  • Тармоқда ишлатиладиган қурилмаларга тавсиф беринг?
  • QoS кўрсаткичлари ва уни таъминлаш усуллари.

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling