9-маъруза. Тармоқ поғонаси. Пакетлар коммутацияси механизмлари ва тамойиллари


Download 0.61 Mb.
bet1/12
Sana14.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1773031
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O0FQPSb3tGAuGF6XGURxzOHuYXwcLwsoa5jR1Ejc

9-маъруза. Тармоқ поғонаси. Пакетлар коммутацияси механизмлари ва тамойиллари.

РЕЖА

  • Коммутация усуллари
  • Пакетли коммутация афзалликлари ва камчиликлари.
  • Пакетли коммутациядан фойдаланган холда виртуал режим.
  • Пакетли коммутация фойдаланган холда дейтаграмм режим.
  • Коммутация ва маршрутизация тамойиллари
  • Хизмат кўрсатиш сифати (QoS) кўрсаткичлари ва уларни таъминлаш усуллари.

1960 йилларда пакетли коммутация технологиясини олимлар британиялик Дональд Дэвис ва америкалик Пол Бэранлар яратган.

1960 йилларда пакетли коммутация технологиясини олимлар британиялик Дональд Дэвис ва америкалик Пол Бэранлар яратган.

60 йилларнинг биринчи ярмида Дэвис «пакет» терминини киритди ва янги коммутация тамойили асосида кичик тармоқни қурди. Бэран пакетли коммутациянинг концепциясини, архитектурасини бузилишларга ва хужумларга чидамлилик томонларини яратди.

Кейинги йилларда ўзининг концепциясини бир неча бор ҳимоя қилишга тўғри келди. Бэран бундай ахборотни узатиш учун рақамли тармоқ керак бўлади деб тушунтирганда AT&T — (американский транснациональный телекоммуникационный конгломера) ўша вақтларда алоқа воситаларини монополисти эди, яъни рақамли алоқа хизматларини берувчи операторларни пайдо бўлишидан рақобатдан қўрқар эди. «Биринчи реакция : «Бу йигит ақлдан озибди. Унинг таклифи бўлиши мумкин эмас», — деб эслайди Бэран.


Компьютер тармоқларида пакетли коммутацияни яратувчиларидан бири. “Пакет” терминини киритди. Дэвис Алан Тьюринг раҳбарлигида миллий физик лабораториясининг аъзоси эди (National Physical Laboratory). Бу лабораторияда ACE Pilot компьютери яратилган. British Computer Society Award унвони билан тақдирланган.
Дональд Дэвис (Donald Davies)
Интернетни ривожланишига катта хисса қўшган. Пакетлар коммутацияси усулини яратган. Александр Грэм Белл номидаги олтин медаль ва технология ва инновация соҳасида миллий медаль билан тақдирланган.
2008 йилда Бэран технологиянинг ривожланишига қўшган хиссаси учун АҚШ нинг медали билан тақдирланган.
Пол Бэран (Paul Baran)

Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling