9-маъруза. Тармоқ поғонаси. Пакетлар коммутацияси механизмлари ва тамойиллари


Download 0.61 Mb.
bet2/12
Sana14.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1773031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O0FQPSb3tGAuGF6XGURxzOHuYXwcLwsoa5jR1Ejc

Коммутация усуллари

Тармоқларда икки фойдаланувчи бир-бири билан боғланиш жараёнида қуйидаги асосий коммутация усуллари орқали амалга оширилади:

  • Каналлар коммутацияси;
  • Пакетлар коммутацияси;
  • Хабарлар коммутацияси.

Сигнални узатиш учун узатувчи ва қабул қилувчи ўртасида алоқа каналини ўрнатиш лозим. Бу канал икки томон ўртасида бутун алоқа сеанси давомида физик боғланиш бўлиб хисобланади. Ушбу холатда биз каналлар коммутацияси билан алоқа ўрнатган хисобланамиз. Каналлар коммутацияси бир нечта алохида каналлар участкасининг боғланишидан хосил бўлиб, маълумотларни тугунлар орасида тўғри узатиш учун ҳосил қилинган физик канал тушунилади. Каналлар коммутациясида алоқа сеанси қуйидаги фазаларга бўлинади. - Фазаларни тайёрлаш, каналларни ҳосил қилиш ва қўллаб қувватлашда тармоқ ресурсларини заҳиралаш. - Ўртача фаза, узатувчи сигналларни ишлаб чиқиш. - Фазаларни якунлаш, ишлатилиб бўлинган ресурсларни бўшатиш ва узатишни якунлаш


Каналлар коммутацияси

Каналлар коммутацияси



E
A
G
С
В
D
F
1 уланиш канали
2 уланиш канали
3 уланиш канали

Пакетлар коммутацияси



Пакетлар коммутациясида пакет учта қисмдан, яъни сарлавҳа, маълумот ва трейлер қисмларини шакллантиради.

Сарлавҳа қисми пакетнинг узатилиш сигнали, манба адреси, макон адреси, узатишни синхронлаш кабиларни ўз ичига олади.

Маълумот қисми хабар таркибидаги узатишга мўлжалланган маълумотлардан иборат. Тармоқ турига нисбатан бу қисм 0,5— 4 Кб бўлиши мумкин.

Трейлер қисми кўп ҳолларда хатоликларни текширишга мўлжалланган (мисол учун, циклик код ёрдамида текширув). Пакет шаклланиши OSI моделининг қўлланиш (амалий) поғонасида бошланади. Узатишга мўлжалланган ахборот юқори (қўлланиш поғонаси)дан қуйи поғонага етказилади ва ҳар бир поғонани маълумот қисмига тегишли ахборотни қўшади


Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling