9-маъруза. Тармоқ поғонаси. Пакетлар коммутацияси механизмлари ва тамойиллари


Download 0.61 Mb.
bet3/12
Sana14.11.2023
Hajmi0.61 Mb.
#1773031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
O0FQPSb3tGAuGF6XGURxzOHuYXwcLwsoa5jR1Ejc

Пакетлар коммутацияси



Пакетлар коммутациясида фойдаланувчилараро узатилаётган хабарлар кичик қисмларга — пакетларга бўлинади. Маълумот узатиш тармоқларида пакет асосий узатиш бирлиги ҳисобланади.

Катта ҳажмдаги ҳабарлар кичик пакетларга бўлиниши тармоқда маълумот узатиш тезлигининг кескин ошишига олиб келади.

Хабарлар турли узунликга эга бўлиши мумкин — бир неча байтдан ўнлаб мегабайтгача, пакетлар эса ўзгарувчан узунликка эга бўлишлари мумкин.

Ҳар бир пакет керакли тугунга етиб бориши учун адрес ахбороти белгиланган сарлавҳа қисми билан бошланади.


Пакет турли қисмлардан иборат бўлиши мумкин ва қуйидагиларни ўз таркибига олиши шарт:
  • узатувчини ифодалайдиган манба манзили;
  • узатилаётган маълумотлар;
  • қабул қилувчининг манзили;
  • тармоқ воситаларига маълумот узатилиши лозим бўлган маршрут ахбороти;
  • хабарни дастлабки кўринишда тақдим этувчи ахборот;
  • узатиш аниқлигини таъминловчи хатоликларни текшириш ахбороти.

Пакетлар коммутацияси



Пакетлар коммутациясида трафик узатилишини ташкил этиш



Пакетлар коммутатори
Пакетлар навбати
Пакетлар тармоқ орқали мустақил ахборот блоклари сифатида узатилади. Пакетли коммутация асосидаги тармоқда коммутаторлар ички буфер хотирасига эга бўлиб, унда пакетлар вақтинча сақланади. Коммутаторнинг чиқиш порти банд бўлган ҳолатда, пакeт бирор вақт навбат кутади ва кейинги коммутаторга узатилади

Пакетли коммутация



Пакетли коммутация коммутаторининг каналлар коммутацияси коммутаторидан фарқи коммутаторнинг чиқиш порти пакет қабул қилинган вақтда бошқа пакетни узатиш билан банд бўлганда пакетларни вақтинчалик сақлаб туриш учун ички буфер хотирасига эгалигидир.

Бу ҳолда пакет маълум вақт давомида чиқиш портининг буфер хотирасида жойлашади, ҳамда унга навбат келганда кейинги коммутаторга узатилади.


Download 0.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling