9-Мавзу: Информатикани ўқитишда педагогик технологиялар
Download 70.14 Kb.
|
09-amaliy mashgulot
- Bu sahifa navigatsiya:
- "Беш минутлик эссе"
"Ролли ўйинлар"
Ролли ўйинлар методининг мохияти шундан иборатки, унда ўқувчилар бошқа кишининг ролига кириб оладилар ва унинг ичида ҳаракат қиладилар. Ўйинда ўқувчиларга асосан тугалланмаган вазиятлар берилади. Улар қарор қабул қилишлари, конфликтли холатларни бартараф этишлари ёки таклиф этилган вазиятларни нихоясига етказишлари керак бўлади. Ролли ўйинлар ўқувчиларда бошқаларни тушиниш, уларга хайри-хохлик қилиш кўникмаларини ривожлантиради. Бошқалар ролини уйнаш орқали, унинг нуқтаи назарини тушиниш осон, хатто унинг нималар хақида уйлаётгани ва сезаётганини хам. Ролли ўйинлар ўқувчиларга турли вазиятларда ўзини тута билишнинг моделларини бериши мумкин. Дарсларда ролли ўйинларини қўллаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади. 1. Ўйинни вазиятларини танлаш. Ролли ўйинларга материал бўлиб хизмат қиладиган кўплаб вазиятлар мавжуд. Улар индивидуал қийинчиликларни (интернет хизмати провайдери билан мулоқот қилиш) ва конфликтни хал қилиш вазиятларини (дастурий махсулот буюрмачиси билан бахс) ўз ичига олади. Ўйинлар махсус саволлар ёки муаммоларни хал этишда қўлланилиши мумкин. Масалан, ёш болаларга интернет тармоғининг барча маълумотларига киришга рухсат бериш керакми ёки йўқми? деган саволга жавоб топишда ўйин методидан фойдаланиш мумкин. 2. Тайёрлаш. Ўқувчилар вазият ёки муаммо билан танишадилар ва улар ўртасида роллар тақсимланади. 3. Иштирокчиларни танлаш. Ўқитувчи ролга ўқувчиларни ўзи танлаши, гуруҳда ўзлари тақсимлашларига имкон бериши ёки хохловчиларни таклиф этиши мумкин. Ўқувчилар ўзларининг синфи олдида чиқиш қилишлари ёки бир вақтнинг ўзида кичик гуруҳларда ишлашлари мумкин. Ролли ўйинларида иштирок этмаётган ўқувчилар кузатув бўлишлари ёки бошқа ролни ўйнашлари мумкин. 4. Ўйинни ўтказиш. Ўқувчилар ўйин доирасида ўзларини тутиш усулини ўзлари танлайдилар. Бунда албатта берилган вазиятга тушганда инсон ўзини қандай тутиши мумкинлиги асос қилиб олинади. Ўйиннинг боришига ўқитувчи аралашмаслиги лозим. Агар ўйин бор жойига келганда қолсагина, унга туртки бериш мақсадида аралашиши мумкин. Шунда хам аралашув қисқа, аниқ ва равшан бўлиши керак. Айрим холларда ўйин тугагандан кейин ролларни алмашиб, яна бир бор такроран ўйин ўтказиш фойдадан холи бўлмайди. 5. Муҳокама. Ўйин мухокама қилиниши ва баҳоланиши керак. Муҳокама учун қуйидаги саволларни бериш мумкин: – Сиз нималарга ўргандингиз? – Ўйин буйича ва ҳар бир рол буйича нималарни хис этаяпсиз? – Ўйин реалистик бўлдими? – Куйилган масала хал этилдими? Агар хал этилган бўлса, қандай хал этилди? Агар хал этилмаган бўлса, нима учун? "Беш минутлик эссе" Ёзма вазифанинг ушбу тури дарс охирида қўлланилади. Унинг мақсади ўқувчиларга ўрганилаётган мавзу буйича билимларига хулоса ясаш бўлса, ўқитувчи учун ўқувчилари онгида нималар руй бераётганлигини билишдан иборат. Ўқувчилардан қуйидаги икки вазифани бажариш суралади: мазкур мавзу буйича нималарни билиб олганликларини ва ўзлари жавоб ололмаган бирор саволни ёзиб бериш. Ўқитувчи ёзма ишларни дархол йиғиб олади, кейинчалик эса, уларни тахлил этиб, унинг натижаларидан кейинги дарсни режалаштиришда фойдаланиши мумкин. Download 70.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling