9-Мавзу: Информатикани ўқитишда педагогик технологиялар


Download 70.14 Kb.
bet5/6
Sana11.03.2023
Hajmi70.14 Kb.
#1258970
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
09-amaliy mashgulot

"Мозайка"
1. Индивидуал ишлаш.

Ўқитувчи ҳажми етарлича катта бўлган вазифани тавсия этади. Масалан: дарсликнинг 3-4 параграфини ўрганиш ва режасини тузиш; долзарб муаммо буйича бахсга саволлар уйлаб топиш ва ҳоказо. 15-20 минут вақт берилади. Муддат тугагунча ҳар бир гуруҳ аъзоси масаланинг ечими буйича ўзининг вариантига эга бўлиши керак.


2. Жуфтликларда ишлаш.

Ҳар бир иштирокчи ўзига шерик танлайди. Лекин ушбу босқичнинг мақсади жуфтликлар орасида умумий ечимни топишдан иборат. Топилган ечим ҳар икки иштирокчининг фикрини ифода этган бўлиши керак. Муҳокама учун – 10 минут.


3. Жуфтликларда ишлаш (давоми).

Жуфтликлар алмашишади. Масала олдингича қолади. Янги шериклар ўзларининг ечимларини бир–бирига тушунтирадилар ва яна масаланинг ечимини янгилаш имконини излайдилар. Мухокама учун – 10 минут. Шундай қилиб, гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси бошқаларнинг фикрини билиб олиш, муаммони ўзи қандай тушунтиришни бошқаларга таклиф этиш ва топилган ечимни химоя қилишга ўрганиш имкониятига эга бўлади.


4. Гуруҳий ечимни қабул қилиш.
Гуруҳ биргаликда тўпланади. Гуруҳ аъзоларининг хаммаси муаммони ечиш йўллари хақида маълумот беради. Бунда катта эътибор мазмуний қисмгагина эмас, балки ижро этиш шаклига хам қаратилади (гуруҳлар ечимни конспект, расм, схема ва бошқа кўринишларда тавсия этиши мумкин). 10 минут вақт берилади.
5. Ҳaр бир гуруҳ ишини баҳолаш. Машғулот охирида ҳар бир гуруҳ муаммонинг топилган ечимини тавсия этади. Эксперт комиссияси тавсия этилган лойиҳаларнинг мазмуни ва расмийлаштирилишини баҳолайди.


"6*6*6 методи"
Бу шундай методки, унга кура 36 иштирокчи зарур вақт мобайнида бирор масалани мухокама қилиб, кўпчилик гуруҳ аъзоларининг масалага бўлган муносабатларини билиб олиш мумкин. Ҳар бири 6 кишидан иборат 6 та гуруҳда маълум бир вақт мобайнида ўқитувчи томонидан қўйилган муаммо муҳокама қилинади. Шундан сунг ўқитувчи янги гуруҳларни тузади, унинг аъзолари орасида олдинги бахс гуруҳида қатнашган бўлсин. Янги гуруҳларда иштирокчилар ўз гуруҳларида қилган ишларининг натижаларини муҳокама этадилар.
Ушбу метод гуруҳ аъзоларининг хаммасини фаоллаштиради. Уларнинг ҳар бири қисқа фурсат давомида бахс иштирокчиси бўлиши билан бирга, маърузачи вазифасини бажаради.
Ушбу метод билан машғулотни қандай олиб бориш керак?
1. Машғулот олдидан ўқитувчи 6 та стол атрофига 6 та уриндиқ қуйиб чиқади.
2. Синф ҳар бири 6 та ўқувчидан иборат 6 та гуруҳга бўлинади.
3. Ўқувчилар ўз уринларини эгаллаб бўлганларидан сўнг ўқитувчи бахс мавзусини аниқлайди (гуруҳлар учун вазифалар бир хил ёки битта масаланинг турли жихатларига тегишли бўлиши мумкин).
4. Ўқитувчи гуруҳларда иш боришини назорат қилиб туради. Барча гуруҳ аъзоларини масаланинг шартини тўғри тушунганлигига ишонч хосил қилади, саволларга жавоб беради ва агар иштирокчилар ёрдамга мухтож бўлиб қолсалар, уларга қушимча кўрсатмалар беради.
5. Белгиланган вақт тугаганидан сунг ўқитувчи шундай янги гуруҳлар тузадики, ҳар бир гуруҳда олдинги баҳс гуруҳларидан албатта биттадан вакил иштирок этсин.
6. Якун ясалади.

Download 70.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling