9-Мавзу ишсизлик ва инфляция даражасининг иқтисодий таҳлили режа


Download 30.5 Kb.
bet1/3
Sana15.06.2023
Hajmi30.5 Kb.
#1479611
  1   2   3
Bog'liq
Мавзу Ишсизлик


9-Мавзу ИШСИЗЛИК ВА ИНФЛЯЦИЯ ДАРАЖАСИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ
Режа:
1. Аҳоли бандлиги сиёсати, усуллари ва йўналишлари
2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари
3. Инфляциянинг моҳияти ва турлари ва ҳисоблаш усуллари
8.1. Аҳоли бандлиги сиёсати, усуллари ва йўналишлари
Аҳоли бандлигини муайян даражада барқарор ушлаб туриш ҳар қандай мамлакат олдида турган мураккаб вазифалардан саналади. Бандлик соҳасида бозорнинг ўзини ўзи автоматик суратда тартибга солиш жараёнига таъсири ҳар доим ҳам сезилмайди. Шу сабабли бозор иқтисодиётига йўналтирилган барча мамлакатларда доимий, бандлик соҳасига таъсир кўрсатиш шакллари ва воситалари жиҳатидан эглувчан чораларни қўллаш асосида бандликни тартибга солиш сиёсати амалга оширилмоқда. Аҳолининг тўлиқ ва самарали бандлигини таъминлаш ҳар қандай демократик жамиятнинг муҳим вазифаларидан биридир.
Бандлик сиёсати – бу жамият ва унинг ҳар бир аъзосининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига бевосита ва билвосита таъсир этувчи чора тадбирлар йиғиндисидир.
Ба ндлик соҳасидаги давлат сиёсати иккита асосий вазифани ҳал қилишга қаратилган: биринчидан, амалда инвестицияланадиган капиталнинг ишчи кучига бўлган эҳтиёжини қондириш. Жадал ва фойдали амал қиладиган капитал ишчи кучидан самарали фойдаланишнинг энг муҳим далилидир; иккинчидан, меҳнатга лаёқатли аҳолини кишиларнинг меъёрдаги ҳаёт кечиришларининг муҳим шарти сифатида иш жойлари билан таъминлаш.
Аҳоли фаровонлиги тўғрисида ғамхўрлик қилиш давлатнинг анъанавий вазифаси ҳисобланади.
Давлат меҳнат бозорида икки турдаги сиёсатни, яъни пассив ва актив сиёсатни амалга ошириши мумкин. Пассив сиёсат иш излаётган фуқароларни рўйхатга олиш, ишсизлик нафақасини тайинлаш, уни тақдим қилиш тизимини ташкил этиш, ишсизлар ва уларнинг оилаларини қўллаб қувватлашнинг пулсиз шаклларини амалга ошириш билан чекланади.
8.2. Ишсизликнинг келиб чиқиш сабаблари, турлари, асосий мезонлари ва кўрсаткичлари
Иқтисодчи олимлар ўртасида оммавий ишсизликнинг ҳақиқий сабаблари қандайлиги тўғрисида турлича қарашлар мавжуд.
Маълумки, Ж.М.Кейнс «ишсизликнинг давоси сифатида иш ҳақини пасайтириш ғоясини қатъий инкор этиб, ўзига инвестициялар, давлат харажатлари ва соф экспортдан ташқари истеъмол харажатларини – бунда ҳам сўнгги – умумий талабнинг асосий қисмини ҳам қамраб оладиган умумий талабдан келиб чиқади».
Фикримизча, Ўзбекистонда ишсизликнинг пайдо бўлиши ва ўсиш тарихи айнан Кейнс қарашларининг тўғрилигини исботлайди. Ишсизлар расмий рўйхатга олингандан бошлаб, ишсизлик даражаси маълум даражада мунтазам ортиб боради, ишга жойлаштириш қанчалик юқори бўлса, ишсизлик даражаси шунчалик паст бўлади.
Иш билан бандликнинг кескин камайиши иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар (давлат секторининг камайиши), инфляция ҳамда хўжалик юритишнинг муқобил шакллари (хусусий корхоналар, ҳиссадорлик жамиятлари) етарлича тез ўсмаганлиги туфайли кўпгина корхоналарда молиявий аҳвол ёмонлашуви натижасида юзага келади. Буларнинг ҳаммаси, табиийки, умумий талаб ҳажмида салбий акс этади: давлат таъсири қисқаради, инвестиция фаолияти сустлашади, истеъмол харажатлари эса инфляция таъсирида турмуш даражасининг ёмонлашуви туфайли бирмунча камаяди. Демак, Ўзбекистонда ишсизлик ўсишининг асосий сабаби – энг аввало ишлаб чиқаришнинг қисқаришидир. Иқтисодий ўсиш динамикаси билан ишсизлик ўртасидаги алоқа узвий боғлиқ кўрсаткичлардир.



Download 30.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling