9-Мавзу. Кириш. Органик бирикмаларнинг назарий асослари. Алканлар


Download 20.2 Kb.
bet3/5
Sana15.02.2023
Hajmi20.2 Kb.
#1202454
1   2   3   4   5
Bog'liq
9-Мавзу. Кириш. Органик бирикмаларнинг назарий асослари. Алканла-fayllar.org

Тинглайдилар, ёзиб оладилар.




2- босқич.
Асосий (65 дақиқа)

2.1. Суҳбат орқали билимлар фаоллаштирилади.


2.2. Режа бўйича 2,3,4-слайдлар экранга чиқарилади ва шарҳланади
2.3. Кичик суҳбат ўтказилади.
2.4. Режа бўйича 5,6,7 -слайдлар экранга чиқарилиб шарҳланади.


Жавоб беради ва ёзиб оладилар


3- босқич. Якуний (5 дақиқа)


3.1. Мавзуни умумлаштириб якунланади, мустақил ўзлаштириш учун вазифа берилади.
Органик моддаларнинг синфланиши.


Савол берадилар, мавзу бўйича топшириқларни ёзиб оладилар

Ўқув машғулотининг технологик харитаси


1.Органик кимё фани ва уни алохида фан сифатида ўқитиш сабаблари. Органик кимё углерод бирикмалари кимёсидир. Органик кимё – углеводородлар ва уларнинг ҳосилалари кимёси деб ҳам таъриф бериш мумкин. Органик кимё мустақил фан сифатида XIX аср бошларида ажралиб чиқди.
Бунга асосий сабаблар:
1.Углерод бирикмалари, яъни органик бирикмалар сонини кўплиги (7 миллиондан ортиқ). Вахоланки, углерод элементидан ташқари Д.И. Менделеевнинг даврий жадвалидаги барча элементларнинг бирикмалари 0,7 миллион атрофида. Ҳозирги кунда 1 йил давомида 200 мингдан ортиқ янги органик моддалар синтез қилинмоқда. Органик бирикмаларнинг кўп бўлишлигига са-бабни углерод атомлари ўзаро бир-бири билан бирикиб узун занжир ҳосил қилиши, изомерия ходисаси, ҳамда тирик табиат билан боғлиқлиги орқали тушунтирилади.
2. Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси ва унинг аҳамияти. Органик бирикмаларнинг тузилиш назарияси Э. Франкланд, Ш.Ф. Жерар, Ф. Кекуле ва бошқа олимлар билан боғлиқ. Рус олими А.М. Бутлеров (1828-1886) бу назариянинг тўла маънода асосчиси ҳисобланади. У органик моддалар тузилиш назариясининг асосий қоидаларини 1861 йилда баён қилди:
1. Молекуласида атомлар бир-бири билан валентликларига мувофиқ маълум изчилликда бирикади. Атомларнинг бундай боғланиш тартиби кимёвий тузилиш дейилади.
2. Моддаларнинг хоссалари молекуланинг таркиби ва уларнинг тузилишига боғлиқ. Моддаларнинг таркиби ва молекуляр массаси бир хил, лекин тузилиши, ҳамда хоссалари турлича бўлган моддалар изомерлар дейилади.
3.Моддаларнинг хоссаларига кўра унинг тузилишини аниқлаш, модда молекуласининг тузилиши асосида уларнинг хоссаларини олдиндан айтиш мумкин.
4.Модда молекуласидаги атом ва атомлар группаси ўзаро бир-бирига таъсир этади.
5.Кимёвий реакцияда модда молекуласини ташкил этган барча атомлар эмас балки, айрим атомлар ёки атомлар группаси иштирок этади.
Мисол:
2С2Н5ОН + 2Nа _______> 2С2Н5ОNа + Н2
Бу реакцияда –ОН группасидаги водороднинг ўрнини натрий олади, натижада водород ажралиб чиқади, С2Н5О- атомлар группаси ўзгаришсиз қолади.

Download 20.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling