9-мавзу. Миллий иқтисодиёт, унинг макроиқтисодий ўлчамлари. Ялпи талаб ва ялпи таклиф


Download 129.76 Kb.
bet1/17
Sana09.06.2023
Hajmi129.76 Kb.
#1468558
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
9 маъруза


9-МАВЗУ. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТ, УНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ ЎЛЧАМЛАРИ. ЯЛПИ ТАЛАБ ВА ЯЛПИ ТАКЛИФ


Режа:
9.1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари
9.2. Миллий маҳсулотнинг мазмуни ва ҳаракати
9.3. Ялпи талаб тушунчаси, эгри чизиғи ва унинг ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар
9.4. Ялпи таклиф тушунчаси, эгри чизиғи ва унинг ҳажмига таъсир кўрсатувчи омиллар
9.5. Ялпи талаб ва ялпи таклиф мувозанати


9.1. Миллий иқтисодиёт тушунчаси ва унинг кўрсаткичлари

Ҳаммага маълумки, ўтмишда Ўзбекистон иқтисодиёти собиқ совет иттифоқи иқтисодиётининг таркибий қисми ҳисобланиб, уни мустақил миллий иқтисодиёт деб бўлмас эди. Бизга бир ёқлама ривожланган пахта яккаҳокимлигига, хом ашё ишлаб чиқаришга ва бой минерал хом ашё ресурсларидан назоратсиз, аёвсиз фойдаланиш асосига қурилган, ёнилғи, ғалла ва бошқа кўпгина ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарларининг таъминланиши бўйича марказга қарам бўлган иқтисодиёт мерос бўлиб қолган эди. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов қисқа қилиб айтганларидек, «Ўзбекистон бир ёқлама иқтисодиётга – марказга бутунлай қарам, издан чиққан иқтисодиётга эга бўлган»1 мамлакат эди.


1991 йил сентябридан буён ўтган қисқа давр мобайнида иқтисодий мустақилликни қўлга киритиб, мамлакатимиз ҳудудидаги барча табиий, минерал хом ашё бойликлардан, бутун иқтисодий ресурслар ва қувватлардан ўз халқимиз ва унинг келажаги манфаатлари йўлида фойдаланиш имкониятига эга бўлдик.1
Янги энергетика, машинасозлик ва бошқа саноат тармоқларининг вужудга келиши, кўплаб йирик иншоотлар, корхоналар, завод ва фабрикалар қурилганлиги, ёнилғи ва ғалла мустақиллигига эришилганлиги иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, изчил ўсиш суръатлари миллий мустақил иқтисодиётни мустаҳкамлаш сари ҳаракат натижаларидир.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда бозор муносабатларига асосланган янги, мустақил ривожланаётган, ўз халқи, миллати манфаатларига хизмат қиладиган миллий иқтисодиёт шаклланиб бормоқда.
Миллий иқтисодиёт кўплаб ўзаро боғлиқ иқтисодий унсурлардан иборат бўлган мураккаб иқтисодий тизимни намоён этади. Мазкур унсурлар ўртасидаги амалда таркиб топган муносабатларнинг бутун мажмуи иқтисодиётнинг таркибий тузилмасини тавсифлаб беради.

Download 129.76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling