9-mavzu. Номлар фазоси


Download 32.93 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi32.93 Kb.
#1502953
1   2   3   4
Bog'liq
9 м Номлар фазоси Синфларни бошқа файлда эълон қилиш

Номлар фазоси псевдоними
Номлар фазосининг номи узун бўлганда уларни ишлатиш турли муаммоларни ҳосил қилиши мумкин. Номлар фазосининг псевдонимини ҳосил қилиш орқали ушбу муаммо бартараф қилинади. Ушбу амал синтаксиси қуйидагича:
using alias = номлар_фазоси;
Қуйидаги мисолда Chapter03 - Wrox.ProfessionalCSharp.Chapter03 номлар фазосининг псевдоними ҳисобланади. NamespaceExample объекти битта GetNamespace методига эга.
using System;
using Chapter03 = Wrox.ProfessionalCSharp.Chapter03;
class Test
{
public static int Main()
{
Chapter03.NamespaceExample NSEx =
new Chapter03.NamespaceExample();
Console.WriteLine(NSEx.GetNamespace());
return 0;
}
}
namespace Wrox.ProfessionalCSharp.Chapter03
{
class NamespaceExample
{
public string GetNamespace()
{
return this.GetType().Namespace;
}
}
}

Main методи
C# тилидаги дастурлар Main() методи чақирилиши орқали ишга туширилади. Ушбу метод класс ёки тузилманинг статик методи бўлиб, int ёки void типига мансуб қиймат қайтаради.
public static int Main()
ёки
public static void Main()
Хусусий ҳолда public модификатор ошкор тарзда кўрсатилади. Консол ёки Windows-дастурлари компиляция қилинганда аввало Main() методини излайди ва ушбу дастур нуқтасини кириш нуқтаси сифатида қабул қилади. Агар Main() методи бир нечта бўлса, компилятор хатоликни қайтаради. Масалан,
using System;
namespace Wrox.ProfessionalCSharp.Chapter03
{ class Client
{
public static int Main()
{
MathExample.Main();
return 0;
}
}
class MathExample
{
static int Add(int x, int y)
{
return x+y;
}
public static int Main()
{
int i=Add(5,10);
Console.WriteLine(i);
return 0;
}
}
}
Ушбу мисолда иккита класс мавжуд бўлиб, ҳар иккаласида Main() методи мавжуд. Компиляция жараёнида қуйидаги хатолик чиқарилади:
C:\C#\Дастурлар\14-дастур\MainClass\Class1.cs(7):
Program 'C:\C#\Дастурлар\14-дастур\MainClass\obj\Debug\MainClass.exe' has more than one entry point defined:
'Wrox.ProfessionalCSharp.Chapter03.Client.Main()'
Аммо комипляторга икки методдан қайси бири кириш нуқтаси эканлигини кўрсатиш орқали хатоликни бартараф қилиш мумкин. Бунинг учун /main калит сўзидан фойдаланиш лозим:
esc MainExample.cs
/main:Wrox.ProfessionalCSharp.Chapter03.MathExample


Download 32.93 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling