9-мавзу. Оилавий низолар ва унинг фарзанд тарбиясига таъсири режа


Download 215.06 Kb.
bet3/7
Sana23.10.2023
Hajmi215.06 Kb.
#1717673
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9 мавзу ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА УНИНГ ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ТАъСИРИ

Н1ЗОДАНКЕЙИНГИВАЗИЯТ

“Тескари воронка” тамойили ёки хотиннириг иши туфайли, ўзбек оиласи учун характерли бўлган низолардан бўлмиш эр ёки хотиннинг қариндош уруғлари билан бўладиган муносабатлар туфайли юзага келадиган низолар шулар жумласига киради. Сундай низоларнинг ҳал қилиниши, яъни бир томон манфаатларининг қондирилиши кўпчилик ҳолатларда иккинчи томон манфаатларининг бой берилиши ҳисобига амалга ошади. Бундай вазиятларда манфаати бой берилган томонда норозиҳк, эътироз сақланиб қолади ва бу кейинчалик яна кучайиб навбатдаги низони юзага келишига асос бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ажратувчи низоларда, низо ҳал этилгани билан, низоли вазият сақланиб қолаверади.


Шунингдек, ажратувчи низолар, уларни юзага келтирган сабаблар бевосита эр-хотинларнинг ўзаро муносабатлари доирасидан ташқаридаги омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Уларнинг сабабчилари ва иштирокчилари ҳам баъзан эр-хотиндан ташқари учинчи одам бўлиши ниумкин, уларнинг ҳал этилиши ҳам эр-хотинларнинг ўзларигагина эмас, балки шу учинчи (бошқа) одамга боғлиқ бўлади. Буларнинг оқибатида низоларнинг янада кучайиши, сонининг ортиши кузатилади
Ажратувчи низолар, аксарият ҳолларда «чегаралан-маган» низолар бўлиб; ўз характери, иштирокчилари, ҳал этилиши ва оқибатларига кўра эр-хотин муносабатлари доирасидан четга чиқади. Бундай эр-хотин низоларига
Ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар
Бундай келишмовчиликлар учун замин бўлиб қуйидагилар хизмат қилади.
1. Дунёқарашлар орасидаги мавжуд фарқнинг ҳисобга олинмаслиги.
2. Ёшларнинг бўш вақтини мустақил ташкил этиши, дўстлар танлашдаги мустақиллиги, ҳиссиёт соҳасидаги мустақиллиги, модага, бугунги кун талабига мос кийиниши, касб танлашдаги мустақиллиги, умр йўлдоши танлашда мустақиллик учун ота-оналари билан баъзан кураш олиб боришнинг хуш келмаслиги.
3. Ота-оналарнинг ичкиликка ружу қўйиши ёки ор-номусни йиғиштириб қо^йиб, бузуқчилик қилиши.
4. Баъзи болаларнинг меҳнат қилишга ўргатилмаганлиги ва бунинг оқибатида енгил-елпи ҳаёт кечиришга ўрганиб қолиши;
5. Айрим ёшларнинг фарзандлик бурчини унутиб қўйиши ва ҳоказо.
6. Ота-оналарнинг психологик-педагогик билим савиялари етарли даражада эмаслиги натижасида юзага келадиган келишмовчиликлар.
Ота-оналар ва болалар муносабатига олд юқоридаги каби камчиликлар .натижасида оиладан ҳаловат йўқолади, ўртага совуқчилик тушади. Фарзандлик бурчини бажармаслик у ёқда турсин, ҳатто, ичиб келиб, ота-онасига қўл кўтарадиган фарзандлар, ота-онасини шарманда қилаётган суюқоёқ фаҳшпарастлар борлигига нима дейсиз? Баъзи ота-оналар болаларда 3, 6, 13, 14 ёшларда муқаррар равишда бўлиб ўтадиган кризисларни билмайдилар. Бу ёш босқичларида бола руҳиятида янги психологик қўшилмалар юзага келади. Бу эса уларнинг катталар, жумладан, ота-оналар билан бўлган муносабатларида кўзга ташланади. Буни сезмаган баъзи ота-оналар «болам ниҳоятда қайсар, қулоқсиз бўлиб қолди», деб ўйлайдилар ва шикоят қилишга тушадилар. Бунга қарши ўзларича чора-тадбирлар белгилашлари натижасида ота-она ва бола бир-бирларини тушунолмай қоладилар. Боланинг ота-онадан безиш ҳоллари кузатилади.

Download 215.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling