9-мавзу. Шлакли пемза ва кўпчиган перлит ишлаб чиқариш. Р е ж а кўпчиган перлит. Хомашёга қўйиладиган талаблар. Ишлаб чиқариш технологик схемаси. Перлитга иссиқлик ишлов бериш


Download 370.79 Kb.
bet2/3
Sana21.04.2023
Hajmi370.79 Kb.
#1368346
1   2   3
Bog'liq
20 мавзу Кўпчиган перлит ишлаб чиқариш 2

Кўпчиган перлит асосида чақиқ тош ва қум ишлаб чиқариш схемаси

Перлитга иссиқлик ишлов бериш.

Термик ишлов бериш фракциялар бўйича амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида олинадиган чақиқ тош учун ҳар бир фракциядан келиб чиқиб иссиқлик ишлов бериш қурилмалари танланади.

Мустаҳкам кичик сув шимувчанликка эга Б синфли перлит асосидаги тўлдирувчи олишда иссиқлик ишлови икки босқичли схемада бажарилади; А синфли перлит асосидаги ўта енгил қум олишда куйдириш ишлари бир босқичли схемада бажарилади. Перлитга иссиқ ишлов бериш хомашёни куйдиришда ёрилишини камайтиради, кўпчиган перлитнинг структурасини ва кўпчиш жараёнини яхшилайди, тайёр маҳсулотнинг мустаҳкамлигини оширади ва сув шимувчанликни камайтиради.

Перлит хомашёсида кимёвий боғланган сув термик ишловдан сўнг масса бўйича 1-3% ни ташкил этади. Термик ишлов айланма печларда қайновчи қатлам печларида ва бошқаларда бажарилади.


Термик ишлов ҳарорати хомашё хусусиятлари ва кўпчиган перлитнинг берилган тавсифи асосида аниқланади (Б-синф)
300-6000 С атрофида бўлиб, газларнинг печга хом гранулаларни ортиш донасидаги ҳарорати 2000 С, материалнинг кейинги исиш ҳарорати 15-20 0С/мин ташкил этади

Иссиқлик тайёрлов печларидан исиган материал ўз оқими ёки махсус қурилмалар ёрдамида куйдириш печларига узатилади. Иситилган материал турли конструкцияларга эга печлар (айланма, вертикал, қайновчи қават)да куйдирилади. Печнинг конструкцияси куйдирилаётган доналар ўлчами, тайёр махсулотнинг берилган хусусиятлари ва режалаштирилган маҳсулдорлик бўйича танланади.

Майда перлит қумлари юқорида кўрсатилган барча конструкциядаги печларда куйдирилади, чақиқ тош ва йирик қумни куйдириш асосан айланма печда бажарилади, шу билан бирга қайновчи қатлам печлари ҳам қўлланилади.


Верти
кал печлар
нинг ишлаш прин
ципи
маълум баландликдан эркин тушаётган материал доналари газлар ҳаракат тезлигининг етарлича ўзгаришида печнинг пастки конус қисмида туриб қолади, иссиқ газ таъсирида кўпчийди, йўналган газлар оқимида печдан ташқарига чиқарилади. Вертикал печларда йириклиги 2мм гача, кўпинча 1,2мм гача майдаланган жинслар куйдирилади. Бу печда дастлаб жинслар иситилади, сўнгра бир неча секундгача пиширилади

Download 370.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling