9-мавзу. Шлакли пемза ва кўпчиган перлит ишлаб чиқариш. Р е ж а кўпчиган перлит. Хомашёга қўйиладиган талаблар. Ишлаб чиқариш технологик схемаси. Перлитга иссиқлик ишлов бериш


Download 370.79 Kb.
bet1/3
Sana21.04.2023
Hajmi370.79 Kb.
#1368346
  1   2   3
Bog'liq
20 мавзу Кўпчиган перлит ишлаб чиқариш 2

9-мавзу. Шлакли пемза ва кўпчиган перлит ишлаб чиқариш. Р Е Ж А 1.Кўпчиган перлит. Хомашёга қўйиладиган талаблар. 2.Ишлаб чиқариш технологик схемаси. Перлитга иссиқлик ишлов бериш.

ТАЯНЧ ИБОРАЛАР:

фракция, техник талаб, марка, перлит, айланма, вертикал, қайновчи қатлам печлари, термик ишлов, вертикал печ, перлит қуми.

Кўпчиган перлит.


Кўпчиган перлит ишлаб чиқаришда асосий хомашё
Сув таркибли шишасимон жинслар (таркибида учувчан компонентлар 1,5 дан 10% гача ташкил этади)
перлит
лар
қисман гидратланган обсидианлар
Перлитларнинг генезиси, структураси ва технологик хусусиятлари бўйича синфлари
А-ғовак, вулқон лавасининг совиши ва қотишида дастлабки ҳосил бўлган жинс
Б-массив, иккиламчи шишасимон массанинг гидротация жараёнида таркибни ўзгартириши (асосан паст монтмориллионитли ва кристалланган) натижасида хосил бўлган жинс

Б синфга мансуб жинсларда учувчан компонентлар 2 дан 7% гача мавжуд бўлиб, бетон учун яроқли кўпчиган перлит ғовак тўлдирувчисини ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. Бу ғовак тўлдирувчи айланма, вертикал ва қайновчи қатлам печларида хомашёга термик ишлов бериб олинади.

А синфга мансуб перлит иссиқликдан ҳимояловчи ва конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи бетонлар учун ғовак тўлдирувчи, Б синфга мансуб перлит эса конструкцион-иссиқликдан ҳимояловчи ва конструкцион бетонлар учун ғовак тўлдирувчи олишда ишлатилади.

Гидратланган обсидиан бўш гидратланган масса шишага мансуб бўлиб, таркибида боғланган сув 0,3 дан 1% гача ташкил этади. Масалан обсидиан перлитли ва обсидиан жинсларини айланма печда куйдириш асосида уйма зичлиги 100 дан 400 кг/м3 гача чақиқ тош ва қум олинади. Кўпчиган перлит чақиқ тошининг сув шимувчанлиги 1 соат давомида масса ҳисобида 80% дан ошмаслиги керак.

Ишлаб чиқариш технологик схемаси.

Кўпчиган перлит ишлаб чиқарувчи корхоналар бир-биридан технологик схемаси, ишлатилаётган тоғ жинсларининг тайёрланиш даражаси (майдалаш ва фракциялаш), хомашё материаллар хусусияти, тавсифи ва тўлдирувчини қўллаш соҳасига кўра асбоб-ускуналар бўйича фарқланади.


Download 370.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling