Натижада хомашёнинг куйдиришдаги дарз кетишида доналарни катта қисмининг ўлчами 2мм дан ошмайди. Бир вақтнинг ўзида чақиқ тош ва қум ёки фақат чақиқ тошни куйдиришда айланма печлар қўлланилади, унинг ўлчами, айланиш тезлиги ва бурчак қиялиги берилган куйдиришнинг давомийлиги ва агрегатнинг маҳсулдорлиги бўйича танланади. Перлит жинсининг йирик фракциялари (чақиқ тош ва йирик қум) печнинг ҳаракатланувчи қаватида, майда доналар эса осма ҳолатида куйдирилади. Қисқа муддатли куйдириш (20-60секунд) печ барабанининг катта тезликда (8-18 айл/мин) айланиши ва иккита форсунка ёрдамида газ алангасининг йўналтирилиши натижасида эришилади. Кўпчиган перлит ишлаб чиқариш технологик линиялари, маҳсулдорлиги 25, 50 ва 100минг м3/йил да, фракцияланган жинслар ва газ кўринишидаги ёқилғини қўллаш (10.5-расм) келтирилган.
Перлитга термик ишлов бериш
икки камерали печда бажарилади, биринчи камерада дастлабки иситилади, иккинчисида эса куйдирилади. Куйдириш давомийлигини 5-15минутгача ўзгартириш мумкин.
Расм-10.5.Перлит қумини вертикал печда ишлаб чиқариш жараёнининг технологик схемаси (тайёр махсулотларни 3та силосда жойлашуви пунктир чизиқларида кўрсатилган): 1-лентали элеватор ЛГ-400; 2-тарелка типидаги таъминловчи Ø1300мм; 3-лентали конвейер ТК-13; 4-лентали элеватор ЛГ-160; 5-ёпқич (затвор); 6-диск типидаги таъминловчи; 7-иссиқликка тайёрлаш печи СМТ-178; 8-хаво хайдовчи вентелятор ВВД-8; 9-вертикал кўпчитиш печи (шахтали) СМТ-177; 10-циклон ЦН-15 Ø1400мм; 11-циклон ЦН-15Ø900мм; 12-ёпқич таъминловчи СМТ-180; 13-ячейкали таъминловчи 300х300мм; 14-жағли ёпқич 400х400мм; 15-ҳўл чанг ушлагич ПВМ №5С; 16-марказдан қочма вентилятор ИП-7-40 №5; 17-хўл чанг ушлагич ПВМ-10С; 18-вентилятор ВВД №11; 19-мўри ДН-15. Перлит жинсларига термик ишлов берувчи иситиш агрегатларининг техник тавсифи (лойихавий маълумотлар бўйича) Кўпчиган перлит ҳидсиз ва биочидамли материал бўлиб, доналари йириклиги бўйича чақиқ тош ва қумга бўлинади. Перлит қуми ва чақиқ тошини бетон учун тўлдирувчи ва иссиқлик изоляция материали сифатида қурилишда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |