9-мавзу. Таълим муасасасига раҳбарлик қилишнинг бошқарув маданияти Режа: Маданият ва бошқарув Бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари


Бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари


Download 34.03 Kb.
bet2/5
Sana29.03.2023
Hajmi34.03 Kb.
#1306527
1   2   3   4   5
Bog'liq
9 мавзу Таълим муасасасига маданияти

2. Бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари

Бошқарув маданиятида раҳбарлар қуйидагиларга эътибор қаратишлари лозим: ҳар бир раҳбар таълим муассасасини ривожлантириш муаммоларини ҳал қилиш учун ижтимоий ҳамкорлик фаолиятини олиб боради ва кўплаб давлат ва нодавлат ташкилотлари, ишлаб чиқариш вакиллари билан музокара ва суҳбатлар ўтказаи. Музокаралар раҳбар кутадиган натижа бериши учун ўзаро алоқалар олиб бориш қоида ва нормаларини билиши, музокара ва суҳбатлар олиб бориш техника ва кўникмасига эга бўлиши керак.


Иш юзасидаги суҳбатнинг аниқ босқичларида асосан қуйидагилар характерланади: ўзаро алоқаларнинг бошланиши ва таклифларнинг олдинга сурилиши; қизиқишларнинг кўзгатилиши ва эҳтиёжларининг ўрнатилиши; битим тузишга, олиб борилаётган алоқаларга ва ташкилотга ишончнинг шаклланилиши; битимнинг фойдасини намоён қилиш; интилишларни шакллантириш, уни муваффақиятли якунлаш ва битим хулосаси ҳақида қарор қабул қилиш.
Ўзаро алоқалар томонларни бир-бирига таништириш, ташрифномалар билан алмашиш ва стол ёнида ўтирғизишлар (бунда меҳмон яхши ўриндиқларга ўтирғизилади) билан бошланади. Ундан сўнг психологик тўсиқни олиб ташлаш ва дҳстона муҳитни яратиш учун кириш қисми бошланади. Бу вақтда томонлар бир-бирларини ўрганадилар ва баҳолайдилар. Сўнгра таклиф ва қизиқишларни аниқлашга ўтилади. Бунда ёзма ахборотнинг алмашуви содир бўлади. Асосий нарса – бу шерикнинг қизиқишини уйғотишдир. Бунинг учун муваффақиятларни кўрсатиш, бошқа муассасасалар тарафига яхши сўзларни айтиш кабилар қўлланилади. Мулоқот предмети намуналарини (китоб, кўргазма материали ва бошқалар) бепул фойдаланишга бериш билан ҳам самарали натижага эришиш мумкин.
Музокара ва суҳбат олиб бориш технологияси. Одатда, бир киши қабул қиладиган қарорга бошқа кишининг рози бўлиши жуда қийин. Инсонлар уларга тегишли қарорларни қабул қилинишида иштирок этишни хохлайдилар, лекин уларга таклиф этиладиган қарорга шубҳа билан қарайдилар. Шунинг учун музокара жараёнида киритиладиган таклифга нисбатан инсонлар одатда фақат икки имкониятни кўрадилар: юмшоқ ёки қатъий бўлишни. Иккинчи стандарт стратегия музокарада ўртача ёндашишни кўзда тутади: юмшоқлик ва қатъийлик ўртасида, ҳам мақсадга эришиш, ҳам одамлар билан муносабатни бузмасликка ҳаракат қилиш.
Музокаралар олиб боришнинг учунчи йўли принципиал музокаралар услуби ҳисобланади. У музокара мазмун ва моҳиятини қатъий кўриб чиқишга, лекин музокара иштирокчилари ўртасидаги муносабатларда юмшоқ ёндашишни кўзда тутади. Бу услуб адолатли бўлиб қолиш, натижага эришиш билан биргаликда одоб чегарасида алданиб қолмаслик имкониятларини беради.
Ушбу ҳатти-ҳаракатлар музокара иштирокчиларининг мос равишда уч ёндашишини келтириб чиқаради:

  1. Биринчи ёндашиш томонларнинг қарама-қаршилигига асосланади. Ҳар бир томон ўз позицияларини сақлаб қолиш фикри билан музокарада қатнашади. Унинг асосий принципи “ким-кимни” ёки “арқон тортиш”. Келишувгв келинган тақдирда ҳам бир томонннинг “ютуғи” бошқа томонда “қасд олиш” туйғусини туғдиради.

  2. Иккинчи ёндашиш биринчининг тескариси бўлиб, томонлар дўстона позицияни эгаллашади. Кучсизроқ томон ҳамкор томонидан “дўстона” муносабатни кутиб, ўзини хушомадона оҳангда тутади. Амалда иккинчи ёндашиш каь учрайди.

  3. Учинчи ёндашиш томонлар томонидан ўзаро мақбул қарорни излаш зарурлигини англашга асосланган. Томонлар биргаликда ҳолатни таҳлил қилган ҳолда, ҳар иккала томон манфаатларига жавоб берадиган ечимни топиш билан шуғулланишади. Бунда умумий иш “ютуғи” натижаси кейинчалик шахсий манфаатларни амалга оширишга имкон беришини кўзлаб, томонларнинг шахсий манфаатлари онгли равишда умумий ишга бўйсиндирилади. Бундай ёндашиш “муаммони ҳамкорликда таҳлил қилиш” номини олган. Раҳбар мулоқат жараёнида қуйидагиларга эътибор бериши лозим: кишилар билан муносабатларда уларнинг исми ва шарифларини ёдда сақлашга ҳаракат қилиши ва суҳбат давомида уни такрорлаб туриши керак. Бу суҳбатдошга ёқади; ўзаро муносабатларда табассум қилинг. Очиқ юз, соф қалб, ярим табассум атрофдагиларда сизга нисбатан ишонч ҳосил қилишига сабаб бўлади; “Олтин сўз” услуби. Мақтов (комплимент) - бу шахснинг ижобий, яхши сифатлари фазилатлари ҳақида, уларга озгина қўшиб (орттириб) гапиришдир.





  1. Download 34.03 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling