9-мавзу. Таълим муасасасига раҳбарлик қилишнинг бошқарув маданияти Режа: Маданият ва бошқарув Бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари


Таълим муассасаларида бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари ҳамда раҳбар ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 34.03 Kb.
bet3/5
Sana29.03.2023
Hajmi34.03 Kb.
#1306527
1   2   3   4   5
Bog'liq
9 мавзу Таълим муасасасига маданияти

Таълим муассасаларида бошқарув маданиятининг асосий таркибий қисмлари ҳамда раҳбар ходимларининг вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари.



Бошқарув маданияти - умумий ижтимоий маданиятнинг ташкил этувчи компоненти сифатида маълум бир ижтимоий маданият контекстида бошқарув тушунчалари, муносабатларнинг ўзаро таъсир этиш натижасида шаклланади ва унда қатор катталиклар – анъанавийлик, раҳбарлик услублари, персонални бошқариш, раҳбарнинг касбий маданияти расмий жихатдан намоён бўлади.
Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарувчилик маданияти унинг касбий-педагогик маданиятининг бир қисми хисобланади. Касбий-педагогик маданиятни педагогик фаоли-ятнинг, педагогик техника и маҳоратнинг нормаси, қоидаси деб тушунилган бўлса, охирги йилларда уни педагогик қадриятларнинг, педагогик технология ва педагогик ижоднинг категорияси сифатида кўрсатмоқда.
Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарувчилик маданиятининг асосий таркибий қисмлари қўйидагилар: аксиологик, технологик, шахсий-ижодкорлик.
Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарувчилик маданиятининг аксиологик компоненти замоновий таълим муассасасига раҳбарлик қилишда моҳият ва мазмунга эга бўлган бошқарувчилик-педагогик қадриятларнинг йиғиндисидан ташкил топган. Бошқа-рувчилик фаолияти жараёнида таълим муассасаси раҳбари бошқарувнинг янги назария-ларини ва концепцияларини ўрганади, малака ва кўникмаларни эгаллайди, уни амалий фаолиятида қўллаш даражасига қараб, қанчалик муҳимлигини баҳолайди. Бошқарув самарадорлигини орттиришда катта аҳамият касб этадиган билимлар, ғоялар, концеп-циялар бошқарувчилик -педагогик қадрият сифатида белгиланади.
Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарувчилик маданиятининг технологик компо-ненти ўзида педагогик жараённи бошқаришнинг усуллари ва воситаларини мужассам-лаштиради. Таълим муассасаси ички бошқарувининг технологияси ўзига хос педагогик масалаларни ечишни мулжаллайди. Бу масалаларни ечилиши раҳбар-менежернинг педа-гогик анализ ва режалаштириш, ташкил этиш, назорат қилиш ва педагогик жараённи тар-тибга солиш соҳасидаги малакасига асосланади. Таълим муассасаси раҳбарининг бошқа-рувчилик маданияти кўрсатилган масалаларнинг ечилиш усуллари ва воситаларини эгал-лаш даражасига боғлиқ бўлади.
Таълим муассасаси раҳбарининг башқарувчилик маданиятининг шахсий-ижодкор-лик компоненти педагогик тизимни бошқаришини ижодий акт сифатида очади. Бошқа-ришнинг хар қандай холатида таълим муассасаси раҳбарининг фаолияти ижодий бўлиши керак. Раҳбар-менежер бошқаришнинг қадриятларини ва технологиясини эгаллаб олиб уни ўзгартириши, ўзига хос тушунтириши орқали ўзига хос раҳбар сифатида намоён бўлади. Таълим муассасаси раҳбари бошқарувчилик фаолиятида ўзини ўзи шахс сифатида ҳам, раҳбар, ташкилотчи хамда тарбиячи сифатида ҳам реализация қилади.
Раҳбар маданияти раҳбар одоби ва иқтидори ўртасидаги диалектик боғланишдир. Раҳбарнинг профессионалиги деганда – унинг профессионал бошқарув фаолиятини бажа-ришга тайергалик даржаси тушинилади. Бошқарв маданиятининг долзарблиги бошқарув тизимида ижтимоий-сиёсий вазиятларнинг вужудга келиши сифатида ва ижтимоий эҳ-тиёжларида мос келиши билан белгилинади.
Бошқарув маданиятида раҳбарнинг энг аввало муомаласи кўзда тутилади.
Муомала, асосан, кишилар яъни ходимлар билан мулоқат орқали амалга оширилади. Зеро шундай экан, раҳбар ўзининг ходимларига қандай муомалада булиши кераклигини билиши зарур.
Муомала маданияти эса иш фаолиятининг самародорлигини кўрсатади.
Таълим муассасаси раҳбарлари деб таълим муассасаси раҳбари ва унинг ўрибосар-ларини, ҳўжалик ишлари бўйича раҳбар ўринбосарини айтишади. Уларни юқори поғо-надаги педагогик менежерлар деб атасак бўлади. Ўрта поғонадаги менежерларга метод-кенгаш раиси, методбирлашма раислари киради. Қўйи поғонадаги менежерларга ўқитув-чилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари киради.
Таълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёни ва кундалик фаолиятига бевосита раҳ-барликни таълим муассасаси раҳбари олиб боради.

Download 34.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling