9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


-мoдуль. ҚOН ТOМИР ТИЗИМИ ФИЗИOЛOГИЯСИ


Download 185.42 Kb.
bet15/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

11-мoдуль. ҚOН ТOМИР ТИЗИМИ ФИЗИOЛOГИЯСИ


Қoн oрганизмда дoимo ҳаракатда бўлиб туради. Қоннинг қoн тoмирлардаги ҳаракатини ўрганувчи фан гемoдинамика гидрoдинамиканинг бир қисми. Юрак қон томир тизимини функционал синфлашни босимлар фарқига қараб бўлинган. Юкори босимли ва паст босимли соҳалар. Юқори босимли соҳаларга: чап қоринча, йирик артериялар, ўрта ва кичик диаметрли артериялар, артериолалар. Паст босимли соҳаларга - қолган қисмлар (капиллярлардан то чап бўлмачагача) киради.
Одатда функционал жихатдан томирлар қўйидагиларга бўлинади.

  • Юрак - насос вазифасини бажариб, қонни томирларга ритмик равишда хайдаб беради. Босим систолада 120 мм см уст, диастолада эса 0 га тенг бўлади.

  • Эластик типдаги томирлар- катта қон айланиш доирасида аорта ва йирик артериялар, кичик қон айланиш доирасида ўпка артерияси ва унинг тармоқлари киради. Компрессор камера ҳам деб аталади. Бу томирлар эластик толалардан ташкил топган бўлиб, қон томирларда қоннинг узлуксиз ҳаракатини, ҳамда диастола вақтида босимни пасайиб кетмаслигини таъминлайди. Бу қисмларда босим 120/80 га тенг.

  • Юқори қаршиликка эга томирлар (резистив томирлар) прекапилляр ва посткапилляр томирлар киради (артериола ва венулалар). Бу томирларда мускул қавати яхши ривожланган. Босим 30-60 мм см уст тенг. Қон томирдаги босимнинг систолик ва диастолик тўлқини йўқолади

  • Прекапилляр-жўмрак типидаги томирлар (сфинктерли томирлар)-майда артериолалар кириб, умумий қон айланишига қаршилик кўрсатади. Силлиқ мускул толаларининг қисқариши томирлар тешигини тўсиб, бўшашганда эса очиб қўйиб, капиллярларда қон оқишини ва моддалар алмашинувини бошқаради.

  • Алмашинув томирлар-хакикий капиллярлар. Бу ерда қон тўқималар билан яқинлашади. Шу ерда юрак қон томир тизими ўзининг вазифасини бажаради. Яьни тўқима ва қон орасида газлар ва моддалар алмашинуви содир бўлади.

  • Шунтловчи томирлар (артерио-веноз анастамозлар)-айрим тўқималарда йўқ бўлиб, қон артериал томирлардан веноз томирларга капилярларга тармоқланмай ўтади.

  • Сиғимли томирларга-веналар киради. Чўзилувчанлик ҳоссасига эга бўлиб, 70- 80 % қон типидаги томирларда бўлади.

Гемодинамиканинг асосий қонуни.
Гемодинамика - юрак қон томирлар тизимида қон ҳаракатини ўрганувчи таълимот бўлиб, гидродинамика (суюқликлар ҳаракатини ўрганувчи физиканинг бир бўлими) қонунларига асосланган. Гидродинамика қонунларига кўра, найларда суюқликнинг оқими икки кучга: суюқликнинг ҳаракатини юзага келтирувчи босимга ва оқаётган суюқликнинг ёпишқоқлигига боғлиқ. Бу кучларнинг биринчиси суюқликларнинг ҳаракатини таъминласа, иккинчиси суюқлик ҳаракатига тўсқинлик қилади. Гидродинимика қонунларига кўра ҳар қандай най орқали ўтаётган суюқлик хажмини (Q), найнинг бошланишидаги (Р1), охиридаги (Р2) босимлар фарқи.
Q =(P1-P2)R?
Томирларнинг периферик қаршиликлари, ҳар бир томирнинг қаршиликлари йиғиндисига тенг. Томирларни найга қиёс қилиб, унинг қаршилигини (R)Пуазейл формуласи ёрдамида аниқлаш мумкин:
R  8ηl/4Пr бу ерда:
l - найнинг узунлиги, η-найдан оқиб ўтаётган суюқлик қовушқоқлиги,
π -ўзгармас катталик (3,14) айланани диаметрга нисбати,
r-найнинг радиуси.
Томирлар тизими жуда кўплаб найлардан иборат бўлиб, уларни бир бири билан уланса, суммар қаршилиги, ҳар бир найнинг қаршиликлари йиғиндисига тенг: R=R1+R2+R3+…+Rn Томирларни параллел улаб чиқилганда уларнинг қаршиликлари йиғиндисини қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин:
R= 1/
-------------------------------
1/R1+1/R2+1/R3+…+1/Rn


Қон оқишининг чизиқли тезлиги. Чизиқли тезлик қон зарраларининг томирда силжиш тезлигини ифодалайди ва мм/сек ларда (см) (сек) ўлчанади. Чизиқли тезлик (V) хажми тезлигининг (Q) қон томир кўндаланг кесими умумий юзасига бўлинганига тенг: V  Q /2 Пr
Бу формула ёрдамида топилган тезлик - ўртача тезликдир. Оқимнинг марказида чизикли тезлик максимал, томир девори ишкаланиши кучли бўлганлиги учун минималдир.

  • Аортада 50-70 см/сек.

  • Капиллярларда -0,05 см/сек.

  • Артерияларда 20-40 см/сек,

  • Артериолада -0,5 см/сек.

  • Веналарда чизиқли тезлик яна ортарди 25-30 см/сек.


Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling