9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Томирларда қон ҳаракатининг бошқарилиши


Download 185.42 Kb.
bet17/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Томирларда қон ҳаракатининг бошқарилиши. Танадаги ҳар бир аъзо нормал қон билан таъминлангандагина самарали ишлай олади. Аъзоларни иш қобилиятининг ўзгариши унда қон айланишини ҳам ўзгартиради. Қон айланишининг бошкарилиши қоннинг минутлик хажмини ўзгариши ва регионал қон томирларини кўрсатадиган қаршилиги ҳисобига амалга оширилади. Қон айланишининг бошқарилиши шартли равишда иккига – маҳаллий ва марказий нейрогуморал механизмларга бўлинади.
Томирлар иннервацияси. Томирлар уларнинг диаметрини нисбатан доимо бир ҳолда ушлаб турувчи кенгайтирувчи ва пасайтирувчи нервлвр билан таъминланган. Артерия ва артериолаларнинг торайиши томирларни торайтирувчи нервлар венаконструкторлар симпатик нервлар билан иннервация қилинса келиб чиқади ва уларнинг мавжудлигини биринчи бўлиб, 1842 йилда А.П.Валтер бақанинг сузгич пардаларида кўрсатиб берган. Кейинчалик К.Бернар (1851) қуён қулоғида ўтказган тажрибаларида исбот этди. Қуён бўйнидаги симпатик нерв қирқиб қўйилса, 1-2 минутдан сўнг қулоқ супраси томирлари кенгайиши натижасида қулоқ териси қизарганлиги ва харорати ортганлиги кузатилди. Кесилган нервни периферик қисми таъсирланса қулоқ териси оқариб, ушлаб кўрганда совуб қолганлиги кузатилган. Бу қон томирларни торайиши ҳисобига кузатилган. Ҳудди шундай эффект қорин бўшлиғи органлари, буйрак, тери, мия пардалари томирларида ҳам кузатиш мумкин. Томирларни торайтирувчи нервларлардан ташқари яна томирларни кенгайтирувчи (вазодилятация) толалар ҳам мавжудлиги аниқланган. Уларни таъсирлаганда томирлар кенгаяди. Бундай нервлар мавжудлигини М.Шиф, сал кейинроқ К. Бернарлар аниқлашган.
Танадаги барча томирлар парасимпатик нервлардан иннервация олмайди. Адашган нерв таъсирланса юрак томирлари тораяди. Симпатик нерв толалари таъсирланганда баъзи аъзолардаги, масалан, скелет мускуллари томирлари кенгаяди. Чунки симпатик нерв таркибида вазоконструкторлардан ташқари вазодилятаторлар ҳам бор. Бу нерв иннервация қилувчи томирларда икки турдаги α ва β адренорецепторлар мавжуд. α-рецепторларни қўзғалиши томир мускулларининг қисқаришига ва томирни торайишига олиб келади. β –рецепторларнинг қўзғгалиши томир мускулларини кенгайиши натижасида томирни кенгайтиради. Норадреналин кўпроқ αадренорецепторларга таъсир этади. Кўпгина қон томирларда рецепторларнинг иккала тури ҳам бор. Уларнинг нисбати бир хил эмас. Агар қон томирда α-адренорецептор кўп бўлса, адреналин уни торайтиради, β-адренорецептор кўп бўлса-кенгайтиради. Агар α-ва β-адренорецепторлар бир вақтда қўзғалса, β-рецепторнинг қўзғалиш самараси устун чиқади-томир кенгаяди. Орқа мия орқа шохларининг периферик қисми таъсирланса, (асосан тери) томирлирни кенгайтирувчи эффект келиб чиқади. Тери томирларини кенгайишига яна бошқа сабаб, рецептор нерв охирларида ацетилхолин ва гистамин ишлаб чиқарилиб, тўқимага ўтиб яқин жойлашган томирга таъсир этади. Томирлар тонуси МНС томонидан келадиган импульслар ҳисобига кенгайиб торайиб туради. Томирлар тонусини бошқарувчи марказ–томирлар ҳаракатини бошқарувчи марказ-мавжудлигини
В.Ф.Овсянников (1871) мия тузилмаларини қирқиб қўйиш йўли билан аниқлаган. Агар мия ўзаги тўрт тепаликнинг юқорисидан қирқиб қўйилса артериал босим ўзгармайди. Узунчоқ мия билан орқа мия оралиғидан кесиб қўйилса артериал босим 60-70 мм сим уст гача тушиб кетади. Узунчоқ миянинг турли қисмларини механик таъсирлаш йўли билан бу марказнинг жойлашган жойи аниқ топилган. У IV қоринча тубида жойлашган бўлиб, прессор ва депрессор қисмларидан иборат. Прессор марказ таъсирланса томирлар торайиши, депрессор марказ таъсирланса томирлар кенгайиши кузатилади.
Томирлар тонусига юқоридаги марказлардан ташқари оралиқ мия ва мия ярим шарлари пўстлоғи ҳам таъсир кўрсатади. Гипоталамуснинг айрим марказлари таъсирланса, артериал босим ўзгарганлиги кузатилади. Битта тузилмани таъсирлаш ҳам прессор, ҳам депресор эффект келтириб чиқаради. Гипоталамусда прессор тузилмалар тарқоқ тарқалган бўлишига қарамай, орқа қисмида депрессор тузилмалар кўпроқ бўлади. Қон айланишининг бошқарилишида бош мия ярим шарлари пўстлоғининг аҳамияти жуда катта бўлишига қарамай, ўтказилган тажрибалар натижалари қарамақаршидир.
Агар тажрибада ярим шарлар пўстлоғи олиб ташланса қон айланишига сезиларли таъсир этмайди. Пўстлоқнинг пешона ва тепа соҳалари электрик таъсирланса артериал босим ўзгаради. Томирлар торайиши ёки кенгайиши кузатилади. Томирлар тонусини рефлектор бошқарилиши томирларни ҳаракатлантирувчи маркази маълум тоник актив холда бўлиб, артерия ва артериолаларни қисқарган холатда бўлишини таъминлайди. Бу марказнинг тонуси эса перифериядаги томирлар соҳасида, гавда юзасида ётган рецепторлардан келувчи импульслар, ҳамда нерв марказига бевосита таъсир кўрсатувчи гуморал омилларга боғлиқ. В.Н. Черниговский бўйича томирлар тонусини рефлектор ўзгартирувчи томирлар рефлекси икки гурухга бўлинади: хусусий ва туташ. Хусусий томир рефлекслари томирларнинг ўзида жойлашган рецепторлардан келадиган импульслар ҳисобига юзага чиқади. Аорта равоғи ва уйқу артериясининг ички ва ташқи тармоқларга бўлинган соҳасида жойлашган рецепторлар катта физиологик аҳамиятга эга.
Шундай қилиб, аорта равоғи ва уйқу артерияси соҳасидаги хеморецепторлар прессор рефлексларни, механорецепторларни таъсирланиши эса депрессор рефлексларни келтириб чиқаради. Тутиш рефлекслар бошқа тизим ва аъзолардан юзага чиқиб, артериал босимнинг ортиши билан намоён бўлади. Бундай рефлексларнинг гавда юзасидаги рецепторларга таъсир этиб юзага чиқариш мумкин. Масалан, оғриқ бўлганда корин бўшлиғи аъзоларидаги томирлар рефлектор тарзда тораяди ва артериал босим ортади. Тери рецепторларига совуқнинг таъсири натижасида томирлар тораяди.

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling