9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси
-мoдуль. Ҳазм физиoлoгияси
Download 185.42 Kb.
|
9 -16 мавзулар Қон физиологияси
14-мoдуль. Ҳазм физиoлoгиясиҲазмнинг моҳияти. Ҳазм-истеъмол қилинган овқат ҳазм йўлларида физик ва кимёвий ўзгартириладиган мураккаб физиологик ва биохимик жараёнлардир. Бунинг натижасида озиқ моддалар ўзларининг пластик ва энергетик қимматини сақлаб қоладилар ва турга хослик хусусиятларини йўқотадилар. Озиқ моддаларнинг майдаланиши, бўкиши, эриши физик ўзгаришлар бўлиб, уларнинг ҳазм ширалари таъсирида емирилиши-кимёвий ўзгаришидир. Ҳазм шираси таркибидаги гидролитик ферментлар бу жараёнда катта аҳамиятга эга. Озиқли модданинг физик ва кимёвий ўзгартирилиши ҳазм йўлида босқичма-босқич амалга оширилади. Ҳазм йўлида озиқли моддаларнинг ҳаракати, унинг айрим қисмида маълум вақтгача ушлаб турилиши, ҳазм шираси билан аралашиши силлиқ мускуллар фаолияти билан боглиқ. Озиқли моддаларнинг деполимерларниши натижасида асосан мономерлар ҳосил бўладилар, улар ичакда қон ва лимфага сўриладилар, тўқима ва ҳужайраларга етиб борадилар ва у ердаги метаболизмда ишлатиладилар. Сув, минерал тузлар ва айрим органик моддалар (витаминлар) ўзгармаган ҳолда қонга сўрилади. Ҳазм турлари. Гидролитик ферментларнинг келиб чиқиши моҳиятига қараб ҳазм хусусий, симбионт ва аутолитик каби уч турга бўлинади. Хусусий ҳазм-муайян макроорганизмда, унинг ҳазм безларида, эпителиал ҳужайраларида синтезланган сўлак, меда ва меда ости, ингичка ичак эпителийси ферментлари томонидан амалга оширилади. Симбионт ҳазм-озиқли моддалар гидролизи, макроорганизм ҳазм йўлидаги бактерия ва содда ҳайвонлар ферментлари томонидан амалга оширади. Одамларда бу турдаги ҳазмнинг аҳамияти кам. Овқатдаги клетчатка одамларда симбионтлар ферменти таъсирида йўғон ичакда гидролизга учрайди. Аутолитик ҳазм- организмга овқат таркибида тушувчи экзоген гидролазалар ҳисобига амалга оширилади. Чақалоқларда хусусий ҳазм тўла ривожланган эмас, шунинг учун хам уларда аутолитик ҳазмнинг аҳамияти каттадир. Она сути таркибида овкатли моддалар билан биргаликда ферментлар ҳам тушади ва улар гидролитик жараёнида иштирок этадилар. Озиқли моддаларнинг гидролиз жараёни қаерда бажарилаётганлигига қараб ҳазм бир неча турга, хужайра ичи - ва ташқарисидаги ҳазмларга бўлинади. Хужайра ичидаги ҳазм фагоцитоз ва пиноцитоз (эндоцитоз) йўли билан ҳужайра ичига олиб кирилган моддаларнинг лизосомал ферментлар таъсирида гидролизга учраши. Ҳужайрадан ташқаридаги ҳазм дистант ва контакт, девор олди ёки мембранадаги ҳазмга бўлинади. Дистант ҳазм ферментлар ҳосил бўлган жойдан маълум бир узоқликда, ҳазм йўли бўшлиғида сўлак, меъда ва меъда ости безлари ферментлари таъсирида амалга оширилади. Бундай ҳазм бўшлиқдаги ҳазм деб ҳам аталади. Девор олди, конттакт ёки мембранадаги ҳазм ингичка ичакнинг микроворсинкалари ва мукополисахарид ипчалари гликокаликслар билан ҳосил қилинган жуда катта юзада амалга оширилади, микроворсинкада «сафланиб» турган ферментлар таъсирида моддалар гидролизга учрайди. Ичакнинг шиллиқ каватидан ажралаётган шилимшиқ модда ва микроворсинка, гликокаликслардан ҳосил бўлган чизиқли ҳошия сохаси ферментларга бой. Бу соҳада ичакнинг хусусий ва ичак бўшлиғидан ўтган меъда ости бези ва кўчиб тушган энтероцитлар таркибидаги ферментлар бор. Демак девор олди ҳазмида ичакнинг шиллиқ соҳасида, гликокаликс ва микроворсинкалар соҳасидаги ичакнинг хусусий ва меъда ости бези ферментлари иштирокида амалга оширилади. Ҳозирги даврда ҳазм уч босқичли жараён сифатида қаралмоқда: бўшлиқдаги ҳазм, девор олди ҳазми, сўрилиш ҳазми. Бўшлиқда ҳазм натижасида полимерлар олигомерларгача парчаланади, девор олди ҳазмида эса олигомерлар мономерлагача ферментатив деполимеризацияси амалга оширилади ва мономерлар қон ва лимфага сўриладилар. Оғиз бўшлиғидаги ҳазм. Ҳазм оғиз бўшлиғидан бошланади, бу ерда озиқли моддалар механик ва кимёвий ишловдан ўтади. Механик ишлов-озиқ моддаларнинг майдаланиши, уларнинг сўлак билан намланиши ва овқат луқмасининг ҳосил қилишидан иборат. Кимёвий ишлов-сўлак таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддаларнинг гидролизга учрашидир. Оғиз бўшлиғига уч жуфт катта сўлак безларининг: қулок олди, жағ ости, тил ости ва тилнинг юзасида, танглай ва лунж шиллиқ қаватида жойлашган кўп майда сўлак безларининг чиқарув йўллари очилган. Қулоқ олди ва тилнинг ён юзасида жойлашган безлар шираси-сероз (оқсил)-яъни сув, оқсил ва тузлардан иборат. Тилнинг ўзагида, қаттиқ ва юмшоқ танглайда жойлашган сўлак шилимшиқ бўлиб жуда кўп муцин сақлайди. Жағ ости ва тил ости безлар аралаш ҳарактерга эга. Сўлакнинг таркиби ва хоссалари. Оғиз бўшлиғидаги сўлак аралаш ҳарактерга эга. Унинг рН 6,8-7,4 га тенг. Одамларда бир суткада 0,5-2л сўлак ажралади. Сўлак 99% сув ва 1% қуруқ моддалардан иборат. Қуруқ кисми органик ва анорганик моддалардан иборат. Анорганик моддалар-хлорид бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар анионлардан ва натрий, калий, кальций, магний катионларидан, ҳамда темир, мис, никел ва бошқа микроэлементлардан ташкил топган. Сўлак таркибидаги органик моддалар асосан оқсиллардан иборат. Оқсил шилимшиқ модда муцин озиқ моддаларни бириктириб луқма ҳосил қилишда иштирок этади. Сўлак таркибидаги асосий ферментлар кучсиз ишқорий муҳитда фаолият кўрсатувчи амилаза ва малтазалардир. Амилаза полисахаридларни (крахмал, гликоген) дисахарид малтозагача парчалайди. Мальтаза мальтозани глюкозагача парчалайди. Сўлакнинг таркибида оз миқдорда учрайдиган бошқа ферментлар ҳам бор: гидролазалар, оксиредуктазалар, трансферезалар, протеазалар, кислотали ва ишқорий фосфатазалар. Сўлак таркибида бактериоцид таъсирга эга бўлган оқсил табиатли модда лизоцим (муромидаза) мавжуд. Озиқ моддалар оғиз бўшлиғида оз, ўртача 15 секунд вақт давомида турадилар, шунинг учун ҳам бу ерда крахмал тўла парчаланиб улгурмайди. Лекин оғиз бўшлиғидаги ҳазм ишга туширувчи таъсир қилиши орқали озиқ моддаларни ошқозон-ичак йўлининг кейинги қисмларида парчаланишида катта аҳамият касб этади. Download 185.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling