9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси
Download 185.42 Kb.
|
9 -16 мавзулар Қон физиологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Витамин В
- Витамин В 6
- Витамин В 12
Витамин В1 нерв тизими иши ва углеводлар алмашинувини яхшилайди. Унинг истеъмол таомларида бўлмаслиги “бери - бери” ёки полиневрит касаллигини чақиради. Етишмаслигидан тез чарчашлик, ланжлик ҳоллари келиб чиқади. Унинг манбаи тухум сариғи, мол жигари, ачитқи, дуккаклилар, буғдой, сўли муртаги ва бошқалар.
Витамин В2 нон, помидор, сут ва сут маҳсулот-ларида, тухум, жигар, гўштда кўп учрайди, у етишмаганида одамда лаб териси зарарланади, ёрилиб усти қорамтир пуст билан қопланади. Кейинчалик кўз ва тана терисининг бошқа қисмлари ҳам зарарланади, тери пўст ташлай бошлайди, камқонлилик, нерв тизими фаолияти бузилиб, ҳушдан кетиш ҳоллари ҳам учрайди, қон босими пасайиб кетади. Витамин В6 шоли кепаги, дуккаклиларда, карам, сабзи, жигар, гўшт ва буйракларда кўп бўлади. У етишмаса оқсил алмашинуви бузилади, мускуллар кучсизланади, тортишиб қолади, сочлар тушиб кетади, иштаҳа йўқолади. Витамин В12 одам ичагида синтезланадиган витамин, балиқ, жигар, буйракларда кўп учрайди. Етишмаслиги камқонлилик касаллигига олиб келади, айниқса қизил қон таначалари эритроцитлар камайиб кетади. Витамин РР кўплаб сабзи, картошка, нўхат, буғдой ва сўли уруғида, сут, гўшт, жигарда учрайди. Етишмаслигидан болаларда оғиздан кўпроқ сўлак ажралиши ва ич кетиш ҳоллари учрайди, тери дағаллашиб қолади. Агар ушбу витамин етишмаслиги узоқ муддат давомида кузатилса болаларда руҳий касалликлар келиб чиқади. Организм сарфлаётган энергиясини аниқлаш учун воситасиз ва воситали усуллардан фойдаланилади. Воситасиз калориметрияда- организмдан ажралиб чиқаётган иссиқлик бевосита аниқланади. Бунинг учун текширувчи (одам ёки ҳайвон) маҳсус герметик камерага киритилади. Камера орқали кувурда сув ўтказилган бўлиб, шу сувнинг иссиқлик сиғими, маълум вақт бирлигида ўтган сув миқдори, камерага кираётган ва ундан чиқаётган сувнинг температураси хисобга олинган ҳолда текширилувчидан ажралган иссиқлик миқдори хисоблаб топилади. Download 185.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling