9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Download 185.42 Kb.
bet29/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Гуморал бошқарилиши. Серотонин, гистамин, гастрин, мотилин, ХЦК, Р моддаси, вазопрессин, окситоцин, брадикинин ва бошқалар миоцитларга бевосита ёки энтерал нейронлар орқали таъсир этиб ингичка ичак ҳаракатини кучайтиради, секретин, ВИП, ГИП ва бошқаларни тормозлайди.
Йўғон ичакдаги ҳазм. Илиоцекал сфинктер орқали ингичка ичакдан химус йўгон ичакка ўтади. Ҳазм жараёнида йўгон ичакнинг аҳамияти камроқ, чунки ўсимлик клетчаткасидан бошқа барча озиқ моддалар ингичка ичакда ҳазм бўлади ва сўрилади. Йўгон ичакда асосан сув сўрилиши орқали химус қуюқлашади, кал массаси шаклланади ва ичакдан чиқариб юборилади.
Йўғон ичакда шунингдек электролитлар, сувда эрувчи витаминлар ва карбонсувлар сўрилади. Йўғон ичакнинг шира ажратиш фаолияти. Йўғон ичак безлари, асосан, шилимшиқ, модда, кўчиб тушган эпителиал ҳужайра ва оз миқдорда ферментлар (пептидазалар, липаза, амилаза, ишқорий фосфатаза, катепсин, нуклеаза) сақловчи шира ажратади.
Йўғон ичакдаги ферментлар фаоллиги ингичка ичакка нисбатан анча суст бўлади. Лекин ингичка ичакда ҳазм жараёни бузилганда уни компенсациялаш учун йўғон ичак шира ажратиш фаолияти кучайиши мумкин. Йўғон ичак шираси (рН 8,5-9,0) ишқорий муҳитга эга. Шира ажралиш жараёни маҳаллий механизмлар ёрдамида амалга оширилади.
Шиллиқ қаватини механик таъсирлаш шира ажралишини 8-10 маротаба кучайтиради. Йўғон ичак ҳаракати. Одамларда ҳазм жараёнининг давомийлиги 1-3 суткани ташкил қилади. Шундан энг кўп вақт овқат қолдиқларининг йўғон ичакда бўлишига сарфланади, йўгон ичак моторикаси резервуар (овқат қолдиқларининг тўпланиши) вазифасини, айрим моддаларни, асосан сувнинг сўрилишини, химуснинг ҳаракатини, нажаснинг шаклланишини ва уни чиқариб юборилишини (дефекация) таъминлайди. Соғлом одам қабул қилган контраст модда 3-3 1 /2 соатдан сўнг йўғон ичакка келиб туша бошлайди ва 24 соат давомида у тўла тушиб бўлади ва 48-72 соатдан сўнг организмдан тўла чиқариб юборилади.
Йўғон ичакда бир неча хилдаги қисқаришлар тури кузатилади: кичик ва катта маятниксимон, пересталтик ва антипересталтик, (пропулсив) тозаловчи қисқаришлар. Шулардан дастлабки 4 турдаги қисқаришлар ичакдаги моддаларнинг аралашишини ва босимнинг ортишини, сув сўрилиши натижасида химуснинг қуюқланишини таъминлайди.
Сутка давомида 3-4 маротаба тозаловчи қисқаришлар бўлиб ичакдаги моддаларни дистал йўналишда силжитади.
Йўғон ичак интра- ва эктрамурал иннервацияга эга. Адашган нерв ва чаноқ нервлари парасимпатик иннервацияни ташкил қилади. Парасимпатик нейронлар таъсирида ичак ҳаракати кучаяди. Қорин нерви таркибида симпатик толалар боради ва ичак ҳаракатини тормозлайди. Тўғри ичак механорецепторлари қитиқланса, ингичка ичак ҳаракатини тормозлайди. Шунингдек сератонин, адреналин, глюкагонлар ҳам ичак ҳаракатини тормозлайди.
Дефекация –тўпланган моддалар тўғри ичак рецепторларини қитиқлаши натижасида йўгон ичакдан нажасни чиқариб юборилишидир. Тўғри ичакда босим 40-50 см. сув устунидан ортгандан сўнг одамда дефекация содир қилиш хоҳиши пайдо бўлади. Босим 20-30 сув устунига етганда тўғри ичак тўлганлиги ҳисси пайдо бўлади. Тўғри ичакнинг силлиқ мускуллардан ташкил топган - ички ва кўндаланг тарғил мускулларидан иборат - ташқи сфинктерлари дефекациядан ташқари пайтларида тоник қисқарган ҳолида бўлади. Бу сфинктерларни рефлектор бўшаши, ичакнинг пересталтик қисқариши, орқа пешовни кўтарувчи (m. Lavator ani )мускулнинг қисқариши, тўғри ичакнинг ҳалқасимон мускулларининг қисқариши - нажасни тўғри ичакдан ташқарига чиқишини таъминлайди.
Дефекацияда кучаниш катта аҳамиятга эга, бунда қорин девори ва диафрагма мускуллари қисқариб қорин бўшлиғидаги босимни 220 см. сув устунигача кўтариши мумкин. Тўғри ичак рецепторлари орқа миянинг бел-думғаза соҳаси билан боғлайди ва бирламчи рефлектор ёйни ҳосил қилади. Бу рефлектор ёй ихтиёрсиз дефекация ҳолатини бошқаради. Ихтиёрий дефекация холати бош мия пўстлоғи, узунчок мия марказлари ва гипоталамус иштирокида амалга оширилади. Орқа миянинг чаноқ нерви таркибидаги парасимпатик толаларидан келган импульслар сфинктерлар таранглигини сусайтириш ва тўғри ичак ҳаракатини кучайтириш орқали дефекацияни кучайтиради. Симпатик нервлар эса сфинктерлар қисқаришини кучайтирувчи ва тўғри ичак ҳаракатини сусайтирувчи таъсир кўрсатади. 129 Ихтиёрий дефекация холати бош миядан орқа мия марказларига юборилган ташқи сфинктерни бўшаштирувчи, диафрагма ва қорин девори мускулларини қискартирувчи таъсири натижасидир. Соғлом одамларда бир суткада 1-2 маротаба дефекация содир этилади.
Йўғон ичакдаги газлар. Бир кеча-кундузда ичаклардан дефекация пайтида ва бошқа вақтларда 100-500 мл газ чиқарилади. Ичакдаги газларнинг келиб чиқиши ҳар хил. Унинг бир қисми овқатланиш пайтида ютилган газлар ҳисобига пайдо бўлади. Меъда ости бези шираси таркибидаги гидрокорбонатлар ичакдаги кислотали химус билан алоқада бўлиши кўп миқдорда СО2 гази ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Газлар ичакдаги микрофлоралар маҳсули ҳамдир. Айрим озиқ моддаларни ҳазм қилишда (дуккакли ўсимликлар, карам, пиёз, қора нон, картошка ва бошқалар) кўп миқдорда газлар ҳосил бўлади. Соғлом одамлар ичагида ҳосил бўлган газлар таркиби N2 (24-90%),СО2 (4,3-29%), О2(0,1-23%), Н2(0,6-47%), метан (0-26%), оз миқдода водород сулфид, аммиак ва меркаптонлардан иборат.

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling