9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Download 185.42 Kb.
bet26/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Сўлакнинг вазифалари. Сўлак бир неча вазифаларни бажаради. Ҳазмга оид вазифалари-озиқ моддаларни намлайди, шилимшиқ (муцин) моддалар қисмларини бириктириб овқат луқмасини ҳосил қилади, ютилишини осонлаштиради, таркибидаги ферментлар таъсирида озиқ моддалар гидролизи бошланади. Экскретор вазифаси-модда алмашинувида ҳосил бўлган баъзи метаболитлар сўлак таркибида чиқарилади, буларга сийдик кислотаси, мочевиналар киради. Шунингдек, 120 айрим доривор моддалар (хинин, стрихнин) ва организмга ташқаридан тушган моддаларнинг айримлари (симоб тузлари, алкогол) сўлак таркибида ажралади. Ҳимоя вазифаси - сўлак таркибида лизоцим сақланганлиги туфайли бактериоцид хоссасига эга. Муцин кислота ва ишқорларни нейтраллаш хоссасига эга. Сўлак таркибида кўп миқдорда иммуноглобулинлар бўлиб, улар патоген микроорганизмлардан ҳимоя қилади. Сўлак таркибида қон ивиши тизимига оид моддалар аниқланган, буларга махаллий гемостазни таъминловчи қон ивиш факторлари: қон ивишига қарши факторлар ва фибринолитик ва фибрин стабилловчи фаолликка эга моддаларнинг борлиги. Трофик вазифаси- сўлак таркибидаги калий, фосфор, рухлар тиш эмалини шаклланиши учун сарфланади.
Сўлак ажралишининг бошқарилиши. Озиқ моддалар оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватидаги механо-, термо- ва хеморецепторларга таъсир қилади. Бу рецепторлардан қўзғалиш тил (уч шохли нерв толаси) ва тил халқум нервлари, ноғора толаси (юз нерви толаси) ва хиқилдоқнинг юқоридаги нервлари (адашган нерв толаси) орқали узунчок миядаги сўлак ажратиш марказига боради. У ердан эфферент толалар орқали қўзғалиш сўлак безларига боради ва сўлак ажралиши бошланади. Эфферент йўл симпатик ва парасимпатик толалардан иборат. Сўлак безлари парсимпатик иннерацияси-тил-халқум нерви ва ногора толалари, симпатик иннервацияси юқори бўйин симпатик тугунлар толалари орқали амалга оширилади. Парасимпатик толалари охиридан ажралувчи медиатор ацептилхолин таъсирида сўлак безлари тузларга бой ва органик моддаларни оз сақловчи кўп миқдорда суюқ сўлак ажратади. Симпатик толалар медиатори норадреналин таъсирида сўлак безлари оз миқдорда қуюк, ёпишқоқ, оз миқдорда минерал тузлар сақловчи ва органик моддаларга бой сўлак ажратади.
Адреналин ҳам худди шундай таъсир қилади. Р-субстаницияси сўлак ажралишини кучайтиради. СО2 сўлак ҳосил бўлишини кучайтиради. Оғриқ, салбий хис туйғулар, ақлий зўриқиш сўлак ажралишини тормозлайди. Сўлак ажралиши шунингдек шартли рефлекслар ёрдамида ҳам бошқарилиб туради. Овқатнинг ташқи кўриниши, ҳиди, таом тайёрлашда ҳосил бўладиган товушларга шартли рефлекс ҳосил бўлиш мумкин. Чайнаш. Озиқ моддалар оғиз бўшлиғига қаттиқ бўлакчалар ёки ҳар хил даражадаги суюқлик ҳолатида тушиши мумкин. Озиқ модда ҳолатига қараб оғиз бўшлиғида механик ва кимёвий ишловдан ўтказилади ёки дарҳол ютиб юборилади. Юқориги ва пастки қатор тишлар ёрдамида озиқ моддани механик парчаланиши чайнаш деб аталади.
Меъдадаги ҳазм. Меъдада озиқ модда кимёвий ва механик ишловдан ўтади. Бундан ташқари меъда «овқат депоси» вазифасини ҳам ўтайди. Механик ишлов меъданинг ҳаракати ва кимёвий ишлов унинг шираси таркибидаги ферментлари таъсирида амалга оширилади. Меъда қуйидаги функцияларни бажаради: шира ажратиш, мотор (ҳаракат), сўриш, экскретор (мочевина, сийдик кислотаси, креатинин, оғир металлар тузлари, йод, доривор моддаларни чиқариш), гомеостатик (рНни бошқариш), гемопоэзда иштирок этиши (Касл ички омилини ишлаб чикариш). Меъданинг шира ажратиш фаолияти. Шира ажратиш фаолияти меъданинг шиллиқ қаватида жойлашган безлар томонидан амалга оширилади. Бунда уч хил безлар ўз ҳусусиятига кўра тафовут қилинади: кардиал, фундал (меъданинг ҳусусий безлари) ва пилорик (меъдани ўн икки бармоқли ичакка ўтадиган соҳасидаги безлар). Безлар- бош, париетал(коплама), қўшимча ҳужайралардан ва мукоцитлардан иборат. Бош ҳужайралар - пепсиноген, париетал ҳужайралар –хлорид кислота, қўшимча ҳужайра ва мукоцитлармукоид шира ишлаб чиқаради. Фундал соҳада ҳар уччала ҳужайралар мавжуд. Шунинг учун ҳам фундал соҳа шираси ферментларга бой, кўп миқдорда HCl сақлайди ва меъда ҳазмида аҳамияти катта.
Меъда шираси таркиби ва хоссалари. Катта ёшли одамларда бир сутка давомида 2- 2,5 л миқдорда меъда шираси ажралади. Меъда шираси кислотали муҳитга (рН 1,5-1,8) эга. Унинг таркиби 99% сув ва 1% қуруқ органик ва анорганик моддалардан иборат. Меъда ширасининг асосий органик қисмини эркин ва протеинлар билан боғланган ҳолда юрувчи хлорид кислоталар ташкил қилади.
Хлорид кислота қуйидаги вазифаларни бажаради: 1) меъдадаги оқсилларни денатурация қилиш ва бўктириш орқали пепсин таъсирида парчаланишни осонлаштиради; 2) пепсиногенни фаоллаштиради ва пепсинга айлантиради; 3) меъда шираси таъсир қилиши учун оптимал кислотали муҳитни яратади; 4) меъда шираси антибактериал таъсирини таъминлайди; 5) озиқ моддани меъдадан ўн икки бармоқли ичакка эвакуацияси (ўтишини) меъёрда ушлаб туради; меъда томондан таъсир қилиб пилорик сфинктер очилишини ва ўн икки бармоқли ичак 122 томондан таъсир қилиб унинг ёпилишини таъминлайди; 6) панкреатик шира ажралишини кучайтиради. Меъда ширасининг таркибига қуйидаги анорганик моддалар ҳам киради: хлоридлар, бикарбонатлар, сулфатлар, фосфатлар, натрий, калий, кальций, магний ва бошқалар. Ширанинг органик таркибига протеолитик ферментлар киради, уларнинг ичида асосий вазифани бажарувчи фермент пепсиндир. Пепсинлар нофаол (суст) пепсиноген холатида ажралади ва хлорид кислота таъсирида фаоллашади. рН 1,5-2,0 бўлганда уларнинг протеолитик фаоллиги оптимал бўлади, оқсилларни албумоз ва пентонларгача парчалайдилар. Гастриксин рН 3,2-3,5га тенг бўлганда оқсилларни гидролизга учратади. Ренин (химозин) кальций ионлари иштирокида эрувчи оқсил казионогендан эримайдигон казеин ҳосил қилиш натижасида сутни ўғизга айлантиради. Меъда ширасида претеолитик бўлмаган ферментлар ҳам мавжуд. Буларга фақат эмульсияланган ёғларни парчаловчи липаза киради. Меъдада озиқ модда муҳити кислотали булгунга қадар сўлак амилазаси таъсирида карбонсувлар гидролизи давом этади. Меъда ширасида бактериоцит таъсирга эга бўлган лизоцим-моддаси бор. Шира тиркибидаги муцин сақловчи шилимшиқ модда меъданинг шиллиқ қаватини механик ва кимёвий таъсирлардан ҳимоя қилади. Меъдада гастромукопретеид ёки Касл ички фактори ишлаб чиқарилади, меъда ширасида, шунингдек, аминокислоталар ва сийдик кислоталари ҳам бор.
Меъдада шира ажралишининг бошқарилиши. Ҳазмдан ташқари вақтда меъда безида фақат шилимшиқ модда ва пилорик шира ажралади. Овқатни кўрганда, ҳиди сезилганда, оғиз бўшлигига тушганида меъдада шира ажралиши бошланади. Меъдада шира ажралишини бир неча даврларга бўлиш мумкин: мураккаб рефлектор (мия), меъда ва ичак даврлари. Мураккаб рефлектор (мия) даври - шартли ва шартсиз рефлектор механизмлардан иборат. Меъда ширасини шартли рефлектор йўли билан ажралиши ҳидлов, кўрув, эшитув рецепторларини қитикланиши натижасида пайдо бўлади. Бу рецепторлардан афферент йўллари орқали келган импульслар таламус, гипоталамус, лимбик тизими ва бош мия пўстлоғини кўзгатади, узунчоқ мия соҳасидаги ҳазм маркази қўзғалади ва меъда безларининг шира ажратиш фаолияти бошланишига туртки бўлади. Бу вактда ажралган ширани (иштаҳа шираси) деб атаган. Меъдадан шартсиз рефлектор шира ажралиши озиқ модда тасирида оғиз бўшлиғи, ҳалқум, қизилўнгач рецепторлари қўзгалгандан сўнг бошланади. Афферент импульслар тил ( V жуфт), тилҳалқум ( IX жуфт) ва юқоридаги хиқилдок ( X жуфт) нервлари орқали узунчок миядаги меъданинг шира ажратиш марказига тушади. Марказдан адашган нервнинг эфферент толалари орқали меъда безларига келади ва шира ажралишини кучайтиради. Меъдадан бошланғич даврда ажралган шира протеолитик ферментларга бой бўлади ва ҳазмда катта аҳамият эга бўлади. Орқа мия марказларидан келаётган симпатик толалар қўзгалиши меъда безларидан шира ажралишини тормозлайди.
Шира ажралишининг меъда даври . Озиқ модда меъдага тушганидан сўнг бошланади. Бу давр адашган нерв, периферик рефлекс ва гуморал омиллар ҳисобига амалга ошади. Меъданинг шиллиқ қаватидаги рецепторлар қўзғалиши билан боғлик, бу ердан импульслар адашган нервнинг эффект толалари орқали узунчок мияга боради ва у ердан адашган нервнинг эффект толалари орқали меъданинг без ҳужайраларига келади. Адашган нерв меъдага бир неча йўл билан меъданинг бош, ёпқичсимон ва қўшимча ҳужайралари билан бевосита алоқаси приферик рефлекс ва гуморал омиллар орқали таъсир қилади. Адашган нерв толалари меъданинг пилорик қисмида жойлашган гастрин ишлаб чиқарувчи ҳужайраларни иннервация қилади. Гастрин бош ҳужайралар ҳамда ёпқич ҳужайралар фаоллигини оширади.Шунингдек, гўшт, сабзовотлар экстракт, оқсилнинг маҳсуллари ва бомбезинлар гастрин ишлаб чиқаришини кучайтиради. Меъданинг антрал қисмида рН нинг пасайиши гастрин чиқишини камайтиради. Адашган нерв таъсирида меъданинг ЕС 2 123 ҳужайраларида гистамин ишлаб чиқарилиши кучаяди. Гистамин, ёпқич ҳужайраларининг Н2-гистамин рецепторлари билан мулоқотда бўлади ва меъдани юқори кислотали, пенсиногенни кам сақловчи шира ажралишини таъминлайди.
Шира ажралишининг ичак даври химус медадан ичакка ўтганидан сўнг бошланади. Химус ичакнинг хемо-, осмо-, механорецепторларига таъсир қилиб рефлектор йўл билан меъдадаги шира ажралишини ўзгартиради. Озиқ моддаларнинг гидролизга учраганлик даражасига қараб, меъда шира ажралишини кучайтиради ёки сусайтиради. Шира ажралишини кучайиши махаллий ва марказий рефлекслар томонидан адашган нерв, периферик рефлекс ва гуморал омиллар гастрин орқали амалга оширилади Бу фаза яширин даврининг узунлиги ва давомлилиги билан ҳхарактерланади. Меъдада шира ажралиши секретин, хкк-пз лар таъсирида тормозланади, хлорид кислота ишлаб чиқарилиши пасаяди, лекин пенсиноген ажралиши кучаяди, шунингдек, глюкагон, гип, Вип, нейретензин, соматостатин, сератинин, булбогасрен ва ёг гидролизи маҳсуллари таъсирида ҳам хлорид кислота ажралиш тўхтайди.
Меъданинг ҳаракат фаолияти. Меъданинг ҳаракат фаолияти унинг силлик мускуллари томонидан таъминланади. Меъда оч ҳолатида маълум бир тарангликда бўлади. Унда даврий ҳаракати кузатилади ( оч ҳаракат), бу вақтда очлик ҳисси сезилади. Овқат истемол қилаётган вақтда ва ундан кейинги дастлабки дақиқаларда минутларда меъда бўшашади бу меъданинг овқатланиш рецептив релаксация даври саналади. Бу давр овқатнинг депода сақланишини ва меъдадан шира ажралишини таъминлайди. Маълум вақт ўтгандан сўнг меъдада қисқариш бошланади, қисқариш меъданинг кардиал қисмида кучли ва антрал қисмида кучсиз бўлади. Меъда қисқариши, кардиал - биринчи ритм бошқарувчиси соҳасида бошланади. Иккинчи ритм бошқарувчиси меъданинг пилорик қисмида жойлашган. Меъдада уч типдаги қисқаришлар тўлқинини ёзиб олиш мумкин 1)- кичик амплитудаги бир фазали тўлкин, меъдада босим 1-2 дан 5-10мм сим. устунига тенг бўлади, бу жараён 5-20 секунд давом этади; 2)- юқори амплитудали бир фазали тўлқин, босим 40-80 мм сим. уст. тўғри келади, 12-60 секунд давом этади; 3)- ўзгарувчан босим муҳитида содир бўладиган мураккаб қисқариш тўлқинлари 1 ва 2 кўринишдаги тўлқинлар перисталтик хусусиятга эга, меъданинг маълум даражада таранг ҳолда ушлаб туради ва меъда девори шиллиқ қавати яқинида озиқ модда ва шираларнинг аралашишини таъминлайди. Бу тўлқинларнинг частотаси 1 минутда 3 га тенг. Меъданинг ўрта қисмида моддалар арлашмайди, шунинг учун ҳам истеъмол қилинган кетмакетлигига қараб озиқ моддалар қатлам-қатлам бўлиб жойлашади. 3 кўринишдаги тўлқин меъданинг пилорик қисмига хос, моддаларни меъдадан ўн икки бармоқли ичакка эвакуация қилишда аҳамияти катта. Меъда ҳаракатининг хусусияти, кучи, вақт давомида ўзгариши меъда ва ичакда ҳазмнинг самараси, озиқ моддаларнинг миқдори, тури ҳамда бошқарув механизмлар таъсирига боғлик. Адашган нервни қитиқлаш ва ацетилхолинни ажралиши меъда ҳаракатини кучайтиради. Адашган нерв шунингдек, тормозловчи таъсир ҳам кўрсатиши мумкин; бунга меъданинг рецептив релаксацияси мисол бўлиши мумкин. Симпатик нервни қитиқлаш ва D –адренорецепторларни фаоллашуви меъда ҳаракатини сусайтиради. Меъда ҳаракатини бошқаришда гастроинтестинал гормонларнинг аҳамияти ҳам каттадир. Меъда ҳаракатини гастрин, мотилин, серотонин, инсулинлар кучайтиради, секретин, ХКЦ-ПЗ, глюкагон, ЖИП-ВИП ларни тормозлайди.
Химуснинг меъдадан ўн икки бармокли ичакка эвакуацияси. Меъдадан моддаларни ўн икки бармоқли ичакка эвакуация қилиш тезлиги жуда кўп омилларга боғлиқ: Модданинг хажмига, таркибига, қаттик ёки юмшоқлигига, ҳароратига, рН га, меъданинг пилорик қисми ва ўн икки бормокли ичак ўртасидаги босим фарқига, пилорик сфинктер холатига, сув туз гомеостаз холати ва бошқаларга, овқат таркибига қараб карбон сувлар оқсилларга нисбатан тезроқ эвакуация бўлади, ёғлар эса энг секин ўтказилади. Суюқлик 124 меъдага тушиши билан эвакуация бўла бошлайди. Аралаш озиқ моддалар соғлом одамларда меъдадан 6-10 соат довомида тўла эвакуация бўлади. Меъдадан озиқ моддаларни ўн икки бармокли ичакка ўтишини рефлектор бошқаради. Меъда механорецепторларини қитиқлаш эвакуацияни тезлаштиради, ўн икки бармоқли ичак механорецепторини қитиклашни секинлаштиради. Ўн икки бармокли ичак шиллиқ қаватига таъсир этиб, эвакуация секинлаштирувчи моддаларга рН 5,5 дан кам бўлган кислотали моддалар, гипертоник эритмалар, 10%ли этанол эритмаси, глюкоза ва ёғнинг гидролиз маҳсулотлари киради.
Эвакуация тезлиги шунингдек озиқ моддалар гидролизининг самарасига ҳам боғлиқ. Гидролиз тўла бўлмаса эвакуация секинлашади. Демак, эвакуация гидролитик жараёнга «хизмат килиб» унинг самарасига қараб ингичка ичакка маҳсулотни ўтказиб беради.
Ичакдаги хазм Ингичка ичакдаги ҳазм. Ҳазм жараёнларининг асосий қисми ингичка ичакда содир бўлади. Унинг бошланғич қисми ўн икки бармоқли ичакнинг ҳазмдаги аҳамияти каттадир. Бу сохада ҳазм жараёнларида меъда ости бези, ичак ширалари ва ўт айниқса қатнашадилар. Меъда ости ва ичак безлари ширалари таркибидаги ферментлар оқсиллар, ёғлар карбонсувларни гидролизга учратадилар.
Меъда ости бези шираси таркиби ва хоссалари. Меъда ости бези бир суткада 1,5- 2,0 л шира ажратади. Унинг таркиби сув ва анорганик ҳамда органик моддалардан ташкил топган. Шира таркибида натрий, кальций, калий, магний катионлари ва хлор, сулфат, фосфат анионлари мавжуд. Айниқса бикарбонатлар миқдори катта, шунинг учун ҳам унинг рН 7,8-8,5 ни ташкил қилади. Панкреатик шира ферментлари кучсиз ишқорий муҳитда фаоллашади. Панкреатик шира таркибида гидролитик ферментлар бўлиб, улар оқсил, ёғ ва карбонсувларни парчалайдилар, шунингдек нуклеин кислоталарни парчаловчи нуклеазалар ҳам бор. Панкреатик шира таркибида липаза ва нуклеаза ферментлари - фаол холатда; претеазалар-проэнзим холатда ажраладилар. Меъда ости бези шираси таркибида ажралувчи α-амилаза полисахаридларни олиго-, ди- ва моносахаридларгача парчалайди. Нуклеин кислоталар рибо- ва дезоксирибонуклеазалар томонидан парчаланадилар. Панкреатик липаза ут кислоталар таъсирида фаоллиги ортади ва липидларга таъсир қилиб моноглицерид ва ёг кислоталаригача парчалайди. Претеолитик ферментлар проэнзим трипсиноген, химотрипсиноген, А ва Б прокорбоксипептидазалар холатида ишлаб чиқарилади. Ўн икки бармоқли ичакда ишлаб чиқарилувчи энтерокиназа таъсирида трипсиноген трипсинга айланади. Кейинчалик трипсин трипсиноген ва бошқа пропептидазаларга автокаталитик таъсир кўрсатади ва уларни фаоллаштиради. Трипсин, химотрипсин, эластазалар овқат таркибидаги оқсилларнинг ички пептид боғларига таъсир этиб, уларни аминокислаталаргача парчалайди.А ва Б карбоксипептидазалар оқсил ва пептидларнинг охирги С-боғларига таъсир қиладилар.

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling