9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси
Меъда ости бези шира ажратишининг бошқарилиши
Download 185.42 Kb.
|
9 -16 мавзулар Қон физиологияси
Меъда ости бези шира ажратишининг бошқарилиши. Меъда ости безининг экзокрин фаолияти нерв ҳамда гуморал механизмлари орқали бошқарилади. Адашган нерв меъда ости безидан шира ажралишини кучайтиради. Симпатик нерв толалари шира ажралишини пасайтиради, лекин органик моддалар синтезини (бета-адренергик эффект) кучайтиради, қон томирларнинг торайиши (алфа адренергик эффект) меъда ости безининг қон билан таъминланишини камайтирилиши натижасида ҳам шира ажралиши пасаяди. Жисмоний ва ақлий зўриқиш, оғриқ, уйқу шира ажралишини пасайтиради. Гастроинтестинал гормонлардан секретин, ХЦК-ПЗ меъда ости беъзи шира ажралишини кучайтирада. Секретин - бикарбонатга бой ва ХЦК-ПЗ - ферментларга бой шира ажралишини таъминлайди. Меъда ости бези шираси ажралиши гастрин, серотонин, бомбезин, инсулин, ўт кислоталари тузлари таъсирида кучаяди. Химоденин 125 химотрипсиноген ажралишини кучайтиради. ГИП, ПП, глюкагон, кальцитонин, соматостатин, энкефалинлир шира ажралишини тормозлайдилар.
Меъда ости безида шира ажралиши 3 даврдан иборат: мураккаб- рефлектор, меъда ва ичак даврлари. Панкреатик шира ажралишига истеъмол қилинган овқат таркиби таъсир килади. Бу таъсирлар гастроинтестинал гормонлар орқали амалга оширилади. Меъда хлорид кислота ишлаб чиқарилишини кучайтирувчи моддалар (гўшт, сабзавотлар, оқсил ҳазмида ҳосил бўлган экстрактлар) секретин ҳосил бўлишини кучайтиради натижада бикарбонатга бой бўлган меъда ости бези шираси ажралишини таъминлайди. Оқсил ва ёғларнинг дастлабки гидролизидан ҳосил бўлган моддалр ХЦК-ПЗ ишлаб чиқаришини кучайтиради ва панкреатик шира ажралишини таъминлайди. Меъда ости бези, шунингдек, ички секретор фаолиятга ҳам эга, у қонга инсулин, глюкагон, соматостатин, панкреатик полипептид (ПП), сератонин, ВИП, гастрин, энкефалин, калликреин моддаларини ишлаб чиқаради. Ўт ҳосил бўлиши ва ажралиши. Ўт жигарда ҳосил бўлади ва ҳазм жараёнида иштирок этади. Ўтнинг ҳазмдаги аҳамияти қуйидагилардан иборат: ёғларни эмулсияга айлантиради, натижада липаза таъсир этадиган сатҳ катталашади; липидлар гидролизидан ҳосил бўлган моддаларни эритади, уларнинг сўрилишини ва энтероцитларда триглицеридлар ресинтезини осонлаштиради; меъда ости ва ичак безлари ферментларини, айниқса липаза фаоллигини орттиради, шунингдек, ўт оқсил, карбонсувлар гидролизи ва сўрилишларини кучайтиради. Ўт қуйидаги бошқарув вазифаларини ҳам ўтайди: ўт ҳосил бўлишини ва ажралишини, ингичка ичакнинг мотор ва секретор фаолиятини, энтероцитлар пролиферацияси ва кўчиб тушишини кучайтиради. Ўт кислоталиликни камайтириш ва пепсин фаоллигини йўкотиш орқали 12 бармоқли ичакка тушган меъда шира таъсирини тўхтатади. Ўт бактериостатак таъсирга эга. Ёғда эрувчи витаминлар, холистерин, аминокислоталар ва кальций тузларини ичакда сўрилишида ўтнинг аҳамияти катта. Бир суткада 1000-1800 мл ўт ҳосил бўлади. Ўт ҳосил бўлиши (холерез)- узлуксиз кетади, ўт ажралиши (холекинез)-даврий, овқат истеъмол қилгандагина содир бўлади. Наҳор пайтида ўт ичакка тушмайди, ўт пуфагида йиғилади ва у ерда депо сифатида сақланади, ҳамда қуюклашади, шунинг учун ҳам икки хил ўт тафовут қилинади-жигар ва пуфак ўтлари. Ўт бир вақтнинг ўзида ҳам шира, ҳам экскрет моддадир. Ўтнинг таркибида ҳар хил эндоген ва экзоген моддалар ажралади, бироз ферментатив фаолликка эга. Парасимпатик тола қўзғалганда ўт пуфаги танаси мускуллари қисқаради, сфинктерлари эса бўшашади, натижада ўт ўн икки бармоқли ичакка ажралади. Симпатик нерв қўзгалганда сфинктер қисқаради ва ўт пуфаги танаси бўшашади. 1 Ўт ҳайдовчи гуморал омилларга биринчи бўлиб ўтнинг ўзи киради. Шунингдек, гастрин, ХЦК-ПЗ, секретин, простогландинлар ҳам ўт ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Тухум сариғи, сут, ёғлик овқатлар, нон, гўшт каби озиқ моддалар ўт ҳосил бўлишини ва ажралишини кучайтиради. Ўт ажралишини ХЦК-ПЗ, гастрин, секретин, бомбезин, ацетилхолин, гистаминлар кучайтиради, глюкагон, кальцитонин, ВИП, ПП лар тормозлайди. Ичак шираси таркиби ва хоссалари. Ичак шираси ичакнинг шиллиқ қаватида жойлашган (дуоденал, ёки бруннер, ичак бурмаларида жойлашган либеркюн, ичак эпителиоцитлари, бокалсимон ҳужайра, понет ҳужайраси) безлар маҳсулидир. Катта ёшдаги одамларда бир суткада 2-3 литр ичак шираси ажралади. Шира рН 7,2 да 9,0 гача ажралади, у сув ва қуруқ анорганик ва органик моддалардан иборат. Шира таркибида анорганик моддалардан бикорбонатлар , хлоридлар, натрий, кальций, фосфатлардан бор. Органик таркибига оқсил, аминокислаталар, муцинлар киради. Ичак шираси таркибида 20 дан ортиқ гидролитик ферментлар мавжуд. Буларга энтерокиназа, пептидазалар, ишқорий фосфатаза, нуклеаза, липаза, фосфолипаза, амилаза, лактаза ва сахаразалар киради. Ферментларнинг ичак шираси, асосан, шиллиқ қаватидан емирилган эпителиоцитлар таркибида тушади. Катта миқдордаги ферментлар эпителоцитлар юзасига шимдирилиб олинади ва девор олди ҳазмида иштирок этади. Ичакда шира ажралишининг бошқарилиши. Ингичка ичак безлари фаолияти маҳаллий, рефлектор механизмлари, ҳамда гуморал таъсир қилиш ва химус таркибидаги моддалар таъсирида бошқарилади. Ингичка ичак шиллиқ қавати механик қитиқланса кам фермент сақловчи суюқ шира ажралади. Оқсил, ёғ гидролизи натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар, хлорид кислота, панкреатик шираларнинг шиллиқ қаватга маҳаллий таъсири ферментга бой ичак шираси ажралишини таъминлайди. Ичак шираси ажралишини ГИП, ВИП, мотилинлар ҳам кучайтиради. Ингичка ичак шиллиқ қаватида ҳосил бўладиган энтерокринин ва дуокринин гормонлари либеркюн ва брунер безлари шира ажратиш фаолиятини кучайтиради. Шира ажратишни соматостатин тормозлайди. Download 185.42 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling