9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Ингичка ичакдаги бўшлиқ ва деворолди ҳазмлари


Download 185.42 Kb.
bet28/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Ингичка ичакдаги бўшлиқ ва деворолди ҳазмлари. Ингичка ичакда икки ҳил: бўшлиқдаги ва деворолди ҳазмлари тафовут қилинади. Бўшлиқдаги ҳазм ичакка ҳазм ширалари (меъда ости бези шираси, ўт, ичак шираси) таркибида тушган ферментлар таъсирида амалга оширилади. Бўшлиқдаги ҳазм натижасида йирик молекулали (полимерлар) моддалар олигомерларгача парчаланади. Кейинги гидролиз жараёни шиллиқ қавати соҳасида содир этилади. Деворолди ҳазми шиллиқ қават, шилимшиқ қоплама, гликокаликс ва микроворсинкалар соҳасида давом этади. Шилимшиқ қоплама ичак шиллиқ қаватида ишлаб чиқарилган шилимшиқ модда ва кўчиб тушган ичак эпителийларидан иборат. Бу қаватда кўп миқдорда меъда ости бези ва ичак шираси ферментлари бор. Бу қават орқали ўтаётган озиқ моддалар ана шу ферментлар таъсирига учрайди, гликокаликс юзасига ичак бўшлиғидаги ҳазм ширасидан шимиб олинган ферментлар ёрдамида озиқ моддалар гидролизга учрайди.
Энтероцитларнинг апикал пардасида ичак ферментлари сарфланиб туради ва бу ерда ҳақиқий деворолди ҳазми содир бўлади, озиқ моддалар шу пардага тегиб мономерларгача парчаланадилар. Апикал пардадаги ферментлар ва ташув тизими яқин турганликлари туфайли гидролиз ва сўрилиш жараёнлари бир-бири билан боғлик ҳолатда кетади. Гидролизнинг тугалланиши сўрилишнинг бошланишига шароит яратиб беради. Деворолди ҳазмининг асосий белгилари қуйидагилар: ичак бурмаларидан ворсинкалар учига борган сари эпителиоцитларнинг шира ажратиш фаоллиги камайиб боради. Ворсинкалар учида асосан дипептидлар, асосида эса дисахаридлар ферментлар фаоллигига, парданинг шимиб олиш хоссасига, ингичка ичак ҳаракатига, бўшлиқдаги ҳазм жадаллигига, парҳезга боғлиқ.
Ингичка ичак харакат фаолияти. Ингичка ичак ҳаракати химуснинг ҳазм ширалари билан аралашишини, химуснинг ичак бўйлаб силжишини, ичак шиллиқ қавати соҳасидаги моддаларнинг алмашишини таъминлайди, ичакдан суюқ моддаларни қон ва лимфага филтрланиб ўтиши учун зарур бўлган босимни ҳосил қилади. Демак, ингичка ичак ҳаракати озиқ моддаларнинг гидролизи ва сўрилиши учун имконият яратиб беради. Ингичка ичак ҳаракати бўйланма ва ҳалқасимон мускулларининг қисқариши орқали амалга ошади. Ингичка ичакда бир неча хил ҳаракатлар ўзига хос хусусиятлари билан тафовут қилинади: ритмик сегментация, маятниксимон , перисталтик (жуда секин, секин, тез ва жуда тез), тоник. Ритмик сегментация асосан ҳалқасимон мускуллар қисқариши натижасида ичак қисмларга ажратиб қўйилади. Навбатдаги қисқариш туфайли янги сегмент ҳосил қилинади, яъни аввалги сегмент бир неча қисмларга бўлинади. Бу қисқаришлар туфайли ичакда химус аралашиши ва ҳар бир сегментда босим ортиши кузатилади. Маятниксимон ҳаракат бўйлама ва ҳалқасимон мускуллар қисқариши натижасида амалга оширилади. Бунда химус олдинга ва орқага силжитилади.. Тоник қисқариш натижасида ичак тешиги маълум узунликда кичраяди. Тоник қисқариш махаллий бўлиши ёки кичик тезликда ҳаракатланиши мумкин. Ичакнинг дастлабки (базал) босими 5-14 см га тенг.
Миоген механизмлар ичак мускуллари автоматияси ва ичак чўзилганда унинг қисқаришини таъминлайди. Ичакнинг даврий ҳаракатини ритмик автоматия хоссасига эга бўлган мускул ичак - миэнтерал нерв (ауэрбах) тугуни таъминлайди. Бундан ташқари, ичак ҳаракатини таъминловчи иккита махсус тузилмалар бор қабул қилиб, узатиб берувчи, биринчиси умумий ўт йўлининг ўн икки бармоқли ичакка қуйилаётган жойида, иккинчиси ёнбош ичакда жойлашган. Бу тузилмалар ва нерв тугунлари нерв ва гуморал механизмлар ёрдамида бошқарилиб тузилади.
Парасимпатик таъсир ичак ҳаракатини кучайтиради, симпатик таъсирни тормозлайди.
Овқат истеъмол қилиш ичак ҳаракатини дастлаб тормозлайди, бироздан сўнг кучайтиради. Кейинчалик химуснинг физик ва кимёвий хоссаларига мувофиқ, ичак ҳаракати ўзгаради дағал, ингичка ичакда ҳазм бўлмайдиган моддалар, ёғли овқатлар эса уни кучайтиради. Ичакка маҳаллий таъсир қилиб, унинг ҳаракатини кучайтирувчи моддаларга қуйидагилар киради: ёғлар, кислоталар, ишқорлар, тузлар (юқори концентрацияли эритмалар.) Ингичка ичак ҳаракатини бошқаришда ҳазм йўлининг ҳар хил қисмларидан бошланувчи рефлекслар: қизилўнгач-ичак (қўзғатувчи), меъда ичак (қўзғатувчи ва тормозловчи), ректоэнтерал (тормозловчи).

Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling