9-мoдуль. ҚOн физиoлoгияси


Download 185.42 Kb.
bet24/35
Sana13.10.2023
Hajmi185.42 Kb.
#1701120
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
9 -16 мавзулар Қон физиологияси

Гуморал бошқарилиши. Буйраклар фаолиятини бошқарилишида гуморал тизим асосий ўрин эгаллайди. Жуда кўп гормонлар буйрак фаолиятига таъсир этади, уларнинг энг асосийлари антидиуретик гормон ёки вазопрессин ва альдостерон ҳисобланади. АДГ ёки вазопрессин, нефронни дистал каналчалари ва йиғувчи найларни сувга ўтказувчанлиги ортиб, сув реабсорбцияси кучаяди. АДГ аденилатциклаза ферментини фаоллаб, АТФ дан ЦАМФ ҳосил бўлишини таъминлайди. цАМФ эса цАМФ мойил протеинкиназани фаоллаштиради. У эса ҳужайра мембрана оқсилларини фосфорилланишида қатнашиб, унинг сувга ўтказувчанлигини оширади. Бундан ташқари АДГ гиалуронидаза ферментини фаоллаштириб, ҳужайралараро бўшлиқдаги гиалурон кислотасини деполимерлайди. Гиолурон кислотаси диполимерланганда йиғувчи найларнинг девори ғовак бўлиб, сувни ўтказиб юборади. АДГ кўп ишлаб чиқарилса сийдик ҳосил бўлиши бутунлай тўхташи мумкин. Агар бу гормон ишлаб чиқарилиши озайса, оғир хасталик қандсиз диабет касаллигини келтириб чиқаради. Нефроннинг дистал каналчалари ва йиғувчи найлари сувни ўтказмай қўяди ва жуда кўп суюқ сийдик ҳосил бўла бошлайди. Касаллар бир-кеча кундузда 25 л гача сийдик чиқариши мумкин.
Альдостерон буйрак каналчаларида натрий иони реабсорбциясини, калий ва водород ионлари секрециясини кучайтиради. Бир вақтда сувнинг реабсорцияси кучаяди. Бу гормон проксимал каналчаларда кальций ва магний реабсорбциясини камайтиради.
Натрийуретик гормон (атриопептид) сийдик билан натрий чиқишини кучайтиради. Қалқонсимон олд бези гормони-паратгормон кальций реабсорбциясини кучайтиради. Натижада қон плазмасида кальций миқдори ортади, сийдик билан фосфатлар чиқиши кучаяди. Проксимал каналчада натрий ва НСО3 реабсорбциясини тормозлаб, Генле қовузлоғини юқорига кўтарилувчи қисмида магний реабсорбциясини кучайтиради. Кальцитонин кальций ва фосфатлар реабсорбциясини тормозлайди.
Инсулин-бу гормон ишлаб чиқарилиши камайганда гипогликемия, глюкозурия кузатилади. Сийдикнинг осмотик босими ортади ва диурез кучаяди.
Сийдик чикариш. Нефронда ҳосил бўлган иккиламчи сийдик йиғувчи найларга ўтиб, ундан буйрак жомчаларига тушади. Жомчаларга маълум миқдордаги сийдик йиғилгандан сўнг, у ердаги барорецепторларни таъсирлайди. Сўнгра жомча мускуллари қисқариб сийдик йўллари очилади ва сийдик сийдик пуфагига тушади. Сийдик пуфаги силлиқ мускуллардан ташкил топган бўлиб, сийдик пуфак бўшлиғига аста-секин тушиб, уни тўлдиради, натижала унинг деворлари чўзилади. Сийдик пуфагига сийдик тушаётганда босим аввалига унча ўзгармайди, сўнг жуда тез ошиб кетади. Сийдик миқдори 250 мл га етганда, сийдик пуфагидаги механорецепторлар таъсирланади, тос нервини афферент толалари орқали орқа миянинг 2-3-4 сакрал бўлимига боради. Бу ерда сийдик чиқариш маркази жойлашган. Эфферент импулслари парасимпатик марказдан сийдик пуфагига ва сийдик чиқарув йўлларига келади. Натижада сийдик пуфагининг силлиқ мускули қисқаради ва сийдик пуфаги ҳамда сийдик чиқарув йўли сфинктерлари бўшашади, сийдик пуфагидан сийдик чиқади ва сийдикдан холис бўлади. Сийдик пуфагини асосий таъсирловчиси бўлиб, ундаги босим ортиши эмас, балким уни деворларининг чўзилиши ҳисобланади. Сийдик пуфагининг сийдик билан тўлиши ҳам катта ўрин эгаллайди. Тез тўлса, яъни сийдик ҳосил бўлиш кучайганда импулслар ҳосил бўлиши тезлашади. Сийдик чиқаришни спинал марказига юқорида жойлашган марказлар бошқарувчиси бўлади: бош мия ярим шарлари пўстлоғи ва ўрта мия тормозлайди, варолиев кўпригининг олдинги қисмини ва гипоталамуснинг орқа қисми қўзғатади. Бош мия ярим шарларининг турғун бошқарув роли боланинг икки ёшидан бошлаб шаклланиб бўлади.



Download 185.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling