1.“Исломда иқтисодий муносабатлар” фанининг мазмун - моҳияти ва предмети - Исломий молия тармоғи бугунги кунда жаҳонда жадал ривожланиб бораётган ва инновацион молиялаштириш механизмларини ўзида жамлаган соҳалардан бири ҳисобланади.
- Исломий молия муассасалари ялпи аактивлари миқдори 2,5 трлн. АҚШ долларини ташкил этади ва йилига 15 - 20% га ўсиб бормоқда.
- Аҳолисининг асосий қисми мусулмонлардан бўлган давлатлар учун ушбу тармоқни ривожлантириш долзарб ҳисобланади.
Ислом молияси 4 манбага таянади:
1
- Муқаддас Қуръони карим бўлиб, асл ва ўзгармас манба ҳисобланади
2
- Ҳадиси шариф бўлиб, Пайғамбар (сав)нинг қавллари ва суннатларидир
3
- Ижмо - обрўли исломий олимлар томонидан аниқ бир масала ёки ҳолат учун ишлаб чиқилган ечимдир.
4
- Қиёс - (ўлчаш, таққослаш) мураккаб ва мунозарали масалалар бўйича мужтаҳидлар томонидан монандлиги асосида ҳукм чиқариш
“Ибодат” ва “Муомалот” - Ислом олимлари фиқҳни одатда “Ибодат” ва “Муомалот” деб номланган икки турга ажратадилар.
- Фиқҳ ал-иъбада – одамлар ва Аллоҳ ўртасидаги муносабат, ибодатга оид қоидалар.
- Фиқҳ ал-муомала одамлар ўртасидаги муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга оид қоидалардир.
ШАРИАТ 3 ҚИСМДАН ИБОРАТ:
АҚИДА
АҲЛОҚ
ФИҚҲ
Шариатнинг уч қисми:
Ал-аҳкам ал-иътиқадия ёки Ақида – иймон ва ишончга оид қоидалар.
Ал-аҳқам ал-ахлақия ёки Ахлоқ – ахлоқ ва одобга оид қоидалар.
Ал-аҳкам ал-аъмалия ёки Фиқҳ – одамлар ўртасидаги алоқалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларга оид қоидалар.
Do'stlaringiz bilan baham: |