А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Корпоратив ҳужжатлар салмоғи


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

 
1.3. Корпоратив ҳужжатлар салмоғи 
Корхоналарнинг корпоратив ҳужжатлар билан ѐппасига ишлаш 
самарадорлигини оширишга эҳтиѐжлари ортиши ушбу бозорнинг янада 
ривожланишига туртки бўлиши муқаррар. IDC прогнозига кўра
3
жаҳон DCT 
бозори ҳажми 1999 йилдаги $1,1 млрд АҚШ долл.дан 2004 йилда қарийб $4,4 
млрд. АҚШ долл.га ортиши лозим (ҳар йили 32% ўсиш суръатлари билан). 
Электрон тижоратни кенг тарқалганлиги ва корхоналарнинг ахборотдан 
фойдаланишга оид Web-мос бирлаштирилган инструментал воситаларга 
эҳтиѐжи ортиши бозорнинг ривожланишига кўмаклашади.
Бунда истеъмолчиларнинг ахборотларни йиғиш, излаш ва таҳлил қилувчи 
инструментал воситаларга эҳтиѐжи жадал ортиб боради, ушбу воситалар 
ѐрдамида матнли файлларни, график файлар, видео ва аудио файлларни турли 
йўллар билан тўплашга янада тезкор ишлов бериш мумкин. IDC баҳоларига 
кўра, ҳозирги вақтда электрон ҳужжат алмашинув тизимлари савдоси DCT-
бозорида даромад негизини шакллантиради. Бироқ электрон тижорат учун 
иловалар сегменти янада тезкорликда ривожланмоқда.
3
Document and Content Technologies Applications Forecast and Analysis, 2000-2004. 


10 
1998-1999 йй.да ушбу сегментнинг ҳажми 143,1 %га ошди. Қиѐслаш 
учун, кўриб чиқилаѐтган даврда электрон ҳужжат алмашинув тизимларини 
яратиш сегменти ҳажми фақатгина 19,5 %га, корхона порталлари учун 
иловалар сегменти ҳажми эса 64,6 %га ортган. Шу билан бирга, 
таҳлилчиларнинг баҳоларига кўра, бизнесни муваффақиятли юритиш учун 
самарали ҳужжат алмашинув тизимларини жорий этиш сақланиб қолмоқда, 
келгусида ҳам уларнинг аҳамияти янада ортиши кутилмоқда. 
Таъкидлаш жоизки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида 
мақсадлари нафақат сақланиб қолиш, балки янада тараққий этишни мақсад 
қилган корхоналар бунга фақат ишларни энг самарали ташкил этиш 
технологиясидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкинлигини англаб 
етишлари лозим. Таянч технологиялардан бири – электрон ҳужжат алмашинув 
бўлиб, унинг ѐрдамида ташкилот ичида, ташкилотлар, тартибга солувчилар, 
таъминотчи ва истеъмолчилар, мижозлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни 
самарали ташкил этиш мумкин.
Бугунги кунда ЭҲАТ нинг аҳамиятини деярли ҳамма англаб етмоқда. Бу 
эса бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга ошириш тезлиги ва 
сифатини ошириш, қоғозга сарф-харажатларни қисқартириш, қимматли 
майдонни тежаш, ходимларга боғланиб қолиш ҳолатларини қисқартириш, 
интизомни яхшилаш, янги ходимларнинг мослашиш ҳолатларини тезлаштириш 
имконини беради. Электрон ҳужжатларни сақлаш, излаш, жўнатиш нисбатан 
осонроқ ва бу жараѐнларда ҳеч бир ҳужжат йўқолмайди.
Ўзбекистонда, шу жумладан давлат бошқарувида ҳам ахборот-
коммуникация технологияларини оммавий жорий этиш ва фойдаланишни 
таъминлаб берувчи стратегияларни ишлаб чиқиш бўйича маълум ҳаракатлар 
амалга оширилмоқда. Жумладан, қуйидаги давлат дастурлари қабул қилинди: 
«Телекоммуникацияни ривожлантириш дастури», «Давлат бошқарувида 
электрон технологияларни жорий этиш дастури», «Электрон тижоратни 
ривожлантириш 
дастури». 
Буларнинг 
барчаси 
2003-2010 
йилларга 
мўлжалланган. 


11 
Давлат бошқарувида электрон технологияларни жорий этиш дастурида 
―Сирдарѐ вилояти давлат идораларида Электрон ҳужжат алмашинув тизими 
(ЭҲАТ)‖ни ишлаб чиқиш ва жорий этиш кўзда тутилган. 
Сирдарѐ вилояти давлат идораларида ЭҲАТ ни жорий этиш бўйича 
парвоз лойиҳалари икки йил мобайнида амалга оширилди. Лойиҳа ижрочиси 
Сирдарѐ вилояти ҳокимияти, ―Сирдарѐ телеком‖ АК ва Ўзбекистон алоқа ва 
ахборотлаштириш агентлиги ҳисобланади. Лойиҳа БМТ Тараққиѐт дастурининг 
―Ўзбекистон ҳукуматига Ўзбекистонни ривожлантириш учун АКТ
4
ни аниқ 
талқин этиш ва жорий қилишга кўмаклашиш‖ лойиҳасини амалга ошириш 
доирасида молиялаштирилди. Мазкур лойиҳа учун ахборот-коммуникация 
ускуналари ва компьютер техникаси Халқаро Электрон алоқа Иттифоқи 
томонидан тақдим этилди. Парвоз лойиҳаси Россиянинг ―Техносерв А/С‖ 
компанияси томонидан амалга оширилди. 
Парвоз лойиҳасини амалга ошириш натижасида Сирдарѐ вилоятида 
давлат идоралари, бизнес ва аҳоли ўртасида электрон ахборот алмашинуви 
яратилди, вилоятнинг электрон орқали ташкил этилди. 
Электрон ҳужжатлардан самарали фойдаланишга ЭҲАТиѐж электрон 
ҳужжат алмашув тизимини яратиш заруратини келтириб чиқарди. Ушбу 
қўлланманинг асосий мақсади электрон ҳужжат алмашинув концепциясини 
кўриб чиқиш, жаҳон ва Россия ЭҲАТ бозорининг ҳозирги ҳолатини намоѐн 
этиш, уни ривожлантириш истиқболлари, жаҳонда ЭҲАТни қўллаш 
намуналари, электрон ҳужжат алмашинув тизимларини танлаш масалалари, 
уларнинг самарадорлиги баҳолаш ва инвестицияларнинг қайтишини ҳисобга 
олган ҳолда электрон ҳужжат алмашинув тизимларининг жорий этилиш 
хусусиятлари ѐритиб беришдан иборат. Бунда асосий эътибор давлат 
бошқарувида электрон ҳужжатлар тизимидан фойдаланишга қаратилади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling