А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Умумий статистик маълумотлар


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

1.2. Умумий статистик маълумотлар 
Қайд этиш жоизки, инсон тараққиѐти ривожланиши яратиладиган, қайта 
ишланадиган ва сақланувчи ахборот ҳажмини ошириш тасаввурини юзага 
келтириши билан боғлиқ. Масалан, ASAP журналини баҳолаш бўйича, 
жаҳонда ҳар йили тахминан 6 млрд. янги ҳужжат пайдо бўлади. Delphi 
Consulting Group маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда АҚШда ҳар йили 1 
млрд.дан ортиқ ҳужжат саҳифалари яратилади, архивларда эса 1,3 дан ортиқ
ҳужжатлар сақланмоқда.
Ўз иш вақтининг маълум қисмини ташкилот мутахассислари уларга зарур 
ахборотни излаш сингари ҳужжатларни яратиш ва жўнатишга сарфлайдилар. 
Референт-котиб ўз иш вақтининг 75 %ини ҳужжатлар билан ишлашга 
сарфлайди, раҳбарлар эса ҳужжатлар билан ишлашга иш вақтининг 45 %ини, 
корхонанинг оддий ходимлари эса 30 % вақтини сарфлашидан иборат. 
Корпоратив ахборот оқимлари уни тақдим этиш манбаи ва шакллари 
бўйича ўта хилма-хилдир. Айни вақтда жами корпоратив ахборотнинг қарийб 
30 %и электрон кўринишда сақланишини (таркиблаштирилган каби – 
маълумотлар базасига, таркиблаштирилмаганда ҳам) кўрсатувчи баҳолар ҳам 
мавжуд. Қолган барча ахборот (тахминан 70 %), уни излашда катта 
қийинчиликлар туғдирган ҳолда сақланади. Шу билан бирга бу нисбат 
мунатазм электрон сақлаш шакли фойдасига ўзгаради (хусусан, электрон 
архивлар тизимини ривожлантириш орқали).



Delphi Consulting Group маълумотлари бўйича корпоратив электрон тест 
ахборотлари ҳажми ҳар 3 йилда икки баробар кўпаяди. Айнан шу ASAP 
журналининг башортига кўра, 2019 йилга келиб, корпоратив ахборотнинг 
тахминан 30 %и қоғоз кўринишида қолади, ахборотнинг 70 %и эса электрон 
кўринишда сақланади. Вақти келиб барча ҳужжатлар фақат электронга 
айланади, бироқ, истиқболда ҳужжатларни электрон сақлаш шакли устунлик 
қила бошлайди. Бунда электрон ҳужжат атамаси остида кўриб чиқилаѐтган 
талқинида, одатда матнли файл, MS Word ҳужжат, MS Excel электрон жадвал, 
электрон файл, график файл, турли форматдаги бир неча ўзаро боғлиқ файллар 
(тузилган ҳужжат) ва бошқалар тушунилади.
Ушбу таассурот қолдирувчи рақамлар ва маълумотлар ҳужжат 
алмашинувини оптималлаштириш ва ахборотни қайта ишлаш назорати 
масалалари асосий аҳамиятга эга. Бу фикрни қуйидаги маълумотлар билан 
тасдиқлаш мумкин. Siemens Business Services баҳоси бўйича раҳбарлар ўз иш 
вақтларининг 80 %ини ахборотлар билан ишлашга, ходимлар иш вақтининг 
тахминан 30 %и ҳужжатларни яратиш, излаш, мувофиқлаштириш ва 
жўнатишга сарфланади, ҳар бир ички ҳужжат нусхалаштирилади, ўртача 
ҳисобда 20 марта ва 15 % корпоратив ҳужжатлар йўқолади (бунда ASAP 
журнали маълумотларига кўра, ўртача статистик хизмат кўрсатувчи ҳар йили ўз 
иш вақтининг 150 соатини йўқолган маълумотларни излашга сарфлайди). 
Шунингдек ҳужжатлар билан ишлашга меҳнат ресурсларининг 40 %ини ва 
корпоратив даромаднинг 15 %ини сарфлашга тўғри келаѐтганини қайд этувчи 
маълумотлар ҳам мавжуд. 
Ҳозирги вақтда аксарият ташкилотларнинг корпоратив ахборотлари 
(шартномалар, прайс-листлари, буйруқлари, ишбилармонлик хатлари, 
молиявий ҳужжатлари) ҳам қоғоз шаклида, ҳам электрон кўринишда 
сақланмоқда (кўпинча тартиблаштирилган ҳолда файл-серверларда сақланади). 
Бунда ахборотни нусхалаштириш юзага келиши муқаррар, шунингдек 
ҳужжатларнинг турли талқинлари ва уларни сақланиш хавфсизлиги 



таъминланмайди. Яъни ҳужжатларни сақлашнинг электрон шакли устунлик 
қилганда, улар баъзан самарали фойдаланилмайди.
Электрон ҳужжатлардан самарали фойдаланиш эҳтиѐжи, айнан электрон 
ҳужжат алмашув тизимини яратишни келтириб чиқарди (улардан энг 
биринчилари 1980 йилда пайдо бўлди). Бу тизимлар Electronic Document 
Management Systems (EDMS) деб ҳам номланади. 
EDMS-тизимлар жаҳон электрон ҳужжат алмашув ва ахборот тизимлари 
таркибини бошқариш бозори, яъни DCT (document and content technologies) 
бозорининг ажралмас қисми ҳисобланади. IDC таҳлилчилари DCT-бозорининг 
қуйидаги сегментларини ажратиб кўрсатдилар: электрон ҳужжат алмашинув 
тизимлари; корхона порталларидаги бошқарув тизимилари таркиби ва электрон 
тижорат учун таркибий қисмларни бошқариш тизимлари.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling