А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

 
 
 
ISBN 978-9943-986-55-8 
УДК: 6П.2.15:338.24 
КВК:65.290-2 
©- IQTISODIYOT нашриѐти, 2019.
© Абидов А.А., Власова Н.Ю., Жуковская И.Е., А.А. Собиров 2019. 



КИРИШ 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил
7 февралдаги ПФ-4947-сонли ―2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини 
ривожлантиришнинг 
бешта 
устувор 
йўналиши 
бўйича 
Ҳаракатлар 
стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга 
оширишга оид давлат дастури тўғрисида‖ги фармоннинг учинчи бўлимида 
келтирилгандек: ―давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга 
йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни 
модернизация қилишда парламент ҳамда сиѐсий партияларнинг ролини янада 
кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг 
ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, ―Электрон ҳукумат‖ тизимини 
такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш, 
жамоатчилик назорати механизмларини амалда татбиқ этиш, фуқаролик 
жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ролини 
кучайтириш‖
1

Ўзбекистон Республикаси миллий иқтисодиѐтининг турли тармоқларида 
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга катта эътибор 
қаратилмоқда. Ахборотлаштириш муаммолари ―Ахборотлаштириш тўғрисида‖, 
―Электрон рақамли имзо тўғрисида‖, ―Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида‖ 
ва ―Электрон тижорат тўғрисида‖ги, шунингдек, Президент фармони ва 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Компьютерлаштиришни 
янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий 
этиш тўғрисида‖ ги қарори билан ҳал этилади. Яқинда қабул қилинган 
―Электрон ҳукумат‖ тўғрисидаги қонун ҳам электрон ҳужжат алмашув 
тизимлари фанининг қанчалик зарур ва долзарблигидан далолатдир.
Ҳозирда замонавий ахборот технологиялари маълумотларни қайта 
ишлашнинг мустақил тизими сифатида ҳам, функциявий таркибий қисм 
1
Мирзиѐев Ш.М. 2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш-нинг бешта устувор 
йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга 
оширишга оид давлат дастури. //Халқ сўзи, 2017й. 7 февраль. 



сифатида ҳам ишлайди ва янада йирик тизим доирасида бошқарув жараѐнини 
таъминлайди. Электрон ҳужжат алмашув тизимлари(ЭҲАТ) йилдан-йилга 
кишилик фаолиятининг турли соҳаларида янада кенг қўлланилиб борилмоқда. 
Шу сабабдан мазкур ўқув қўлланма зарур ва ўзининг долзарблиги билан 
ажралиб туради. Қўлланма ўнга яқин бобдан иборат. Ҳар бир боб бир неча 
мавзуларни ўз ичига олади. Ўз навбатида ҳар бир мавзуни алоҳида маъруза 
шаклида талабаларга берса бўлади. 
Амалий машғулотлар компьютер ва тармоқ технологияларига асосланиб, 
электрон ҳужжат алмашув тизимларининг дастурий воситаларига таянган ҳолда 
ўтиш ва назарий билимларни мустаҳкамлашга қаратилган. Ҳукумат, 
вазирликлар сайтлари, солиқ, банк органлари билан электрон алоқа ва ҳужжат 
алмашув, фуқаролар ва ҳукумат идораларининг тўғридан-тўғри алоқасини баѐн 
қилиш назарияси баѐн қилинган. Электрон ҳукумат элементлари ва 
методологияси, усуллари ва чет эл тажрибаси кўрилган. 
Қўлланмада қуйидагилар ўрганилган. Ҳужжатлаштириш тизимининг 
асосий тушунчалари ва таърифлари. Ҳужжатлаштириш тизимининг таснифи. 
Электрон ҳужжат алмашув масалалари. Электрон ҳужжат алмашув тизимининг 
асосий хусусиятлари, атрибутлари, мантиқий компонентлари, турлари. 
Корпоратив ахборот тизимлари. Универсал электрон ҳужжат алмашув 
тизимлари(EDMS). PDM – махсус саноат маълумотларини бошқариш 
тизимлари.
Электрон ҳужжат алмашинув тизимлари ва билимларни бошқариш. 
Корпоратив ЭҲАТлари. Корпоратив ичидаги ахборотларни бошқариш ECM-
тизимлари. Электрон ҳужжат алмашув тизимлари бозорининг умумий ҳолати. 
ЭҲАТ иловаларини яратувчилар ўртасида рақобат. ЭҲАТларнинг Россия 
бозори.
ЭҲАТлар ривожланиш тенденциялари. Интернетга мўлжалланган 
ЭҲАТнинг ривожланиши. Электрон ҳужжат алмашув тизимларини 
иқтисодиѐтнинг турли соҳаларида қўллаш. ЭҲАТларини кенг тарқалган 
корпоратив иловалар билан интеграцияси. ECM- технологиялар. ЭҲАТларини



ERP – тизимлар билан интеграцияси. Электрон ҳужжат алмашув тизимларини 
CRM – тизимлар билан интеграцияси ва бошқалар кўрилган. 
Электрон ҳукумат тизимларини қўллашдаги асосий қийинчиликлар. 
Корхоналарда электрон ҳужжат алмашув тизимларини қўллаш амаллари ва 
натижалари каби саволларга урғу берилган.
Ўрганилганларни инобатга олиб, таъкидлаш мумкинки, мазкур ўқув 
қўлланма электрон ҳужжат алмашув тизимларини иқтисодиѐтда тутган ўрни, 
ҳамда қўлланилиши кенг кўламда ѐритилган. Унинг амалиѐтга татбиқи, яхши 
натижаларга олиб келиши кўриниб турибди. Зеро, бу мазмундаги китобларга 
эҳтиѐж кучлидир.




Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling