А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


ЭҲАТ ва билимларни бошқариш


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

ЭҲАТ ва билимларни бошқариш. Ҳозирги кунда билимларни 
бошқариш вазифаси тўлиқ ҳал этилган дейиш мушкул. ЭҲАТ бу вазифани 
самарали ҳал этмоқда деган фикр шубҳали ҳисобланади: ЭҲАТ ахборотни 
7
Alan Dennis, Barbara Haley Wixom, Roberta M. Roth. System analysis and design. Publisher: John Wiley & 
Sons,Inc., 2015,p.594


52 
фақат сақлаш ва уни таҳлил учун қулай кўринишда тақдим этиш имконини 
беради. Афсуски, мавжуд билимларни бошқариш воситаларининг самараси 
паст. Муаммо шундаки, статистика усулларига асосланган матнли маълумотлар 
билан ишлаш бўйича ҳозирда қўлланилувчи алгоритмлар жуда қўпол восита 
ҳисобланади. Матн маъносини мазмунли таҳлил қила олувчи тизимларнинг 
келажаги порлоқдир. Ҳозирча бундай тизимлар йўқ, ЭҲАТда билимларни 
бошқариш ҳақида шартли фикр билдириш мумкин. 
Йўналишлар. Маълумки, бошқарув масаласини ҳал этиш қисмида 
ҳужжатларни бошқариш тизимининг функционаллиги ҳозирги талабларни 
деярли тўлиқ қониқтиради, бу ерда ҳам яқин йилларда ривожланишга эришиш 
қийин. Ҳужжат алмашинуви тизимини ривожлантиришнинг асосий йўналиши 
– ахборотни излаш самарадорлигини ошириш, тармоқларда ахборотни чоп 
этиш воситалари билан интеграциялаш, ҳужжатларни автоматик тарзда 
саралаш ва рукнлашдан иборат.
Ахборотни мазмун жиҳатидан излаш ва мазмун асосида матнлардан 
автоматик тарзда реферат тайѐрлаш имконини берувчи воситалар пайдо 
бўлиши билан ҳужжатларни бошқариш тизимларини ривожлантириш янги 
имкониятларга эга бўлади. Афсуски, бундай технологиялар тижорат нуқтаи 
назаридан қай даражада қулай бўлишини ҳеч ким айта олмайди.
2. ЭҲАТга намунавий талаблар. Агар техник топшириқни тузиш 
бўйича стандарт талабига амал қилинса, намунавий электрон ҳужжат алмашув 
тизимига намунали фойдаланувчининг талабини қуйидагича тавсифлаш 
мумкин:

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling