53
- фойдаланувчи
томонидан
турли
кўринишдаги
ҳужжатлар
топширилишига
рухсат бериш, улар учун карточкалар яратиш ва таҳрир қилиш;
- ҳужжатни самарали излаш учун категориялар кетма-кетлигига амал
қилиш;
- карточкадаги маълумот,
шунингдек, тўлиқ матн асосида ҳужжатларни
излаш;
- алоҳида фойдаланувчилар даражасида, ролли принцип бўйича ва
ташкилотнинг ўзаро боғлиқ (иерархия) тузилмаси асосида ҳужжатлардан
фойдаланиш тақсимотини таъминлаш;
- HSM технологиясини қўллаб-қувватлаш;
- фойдаланувчилар ва тизим фаолияти билан боғлиқ ҳодисалар бўйича
баѐннома тузиш; маъмурийлаштириш бўйича ривожланган воситалар
мавжудлиги зарур;
- ахборотдан узоқда фойдаланишни қўллаб-қувватлаш.
Илғор тизимлар қуйидагиларни қўллаб-қувватлаши керак:
- узлуксиз ишлаш
учун кластерли технологиялар;
- ҳудудий тақсимланган ташкилотлар;
- маълумотларни сақлаш ва ўтказишда шифрлаш алгоритмлари;
- рақамли имзо.
Архитектурага нисбатан талаблар қуйидагича:
- ажратилган иловалар сервери
мавжудлиги;
- нозик мижоз мавжудлиги; браузердан фойдаланган ҳолда ҳужжатга
киришни қўллаб-қувватлаш.
- миқѐслиликни таъминлаш учун кўп платформалилик.
Бошқа тизимлар билан интеграция ва очиқликка нисбатан талаблар
қуйидагича:
- ҳужжатларни оқимли киритиш
воситалари билан интеграция;
- офис иловалари билан интеграция;
- электрон почта билан интеграция;
- ривожланган дастурли интерфейс (API) мавжудлиги;
54
- тизимдан фойдаланувчилар рўйхатини юритиш ва синхронлаш учун
каталоглар стандарт хизмати (масалан, LDAP) билан интеграция;
- фойдаланувчилар интерфейсини муайян
вазифаларга мослаштириш
имконияти;
- тизимни шахсий махсус компонентлар билан тўлдириш имконияти.
Ҳужжатлар атрибутларини сақлаш учун ташқи маълумотлар базасидан
фойдаланилганда маълумотларнинг тузилиши ва турли МББТлар билан ишлаш
воситаларининг тўлиқ тавсифномаси мавжуд бўлиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: