Янги педагогик технологиялар фанидан машғулотларни ўтказиш учун тарқатма материаллар


Download 104.5 Kb.
bet1/8
Sana18.02.2023
Hajmi104.5 Kb.
#1211425
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
пед.техда.пед.тех куллаш




ЯНГИ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
ФАНИДАН МАШҒУЛОТЛАРНИ ЎТКАЗИШ УЧУН


ТАРҚАТМА МАТЕРИАЛЛАР

1- Маъруза




Мавзу: Педагогик технологиялар курсининг мақад ва вазифалари.
Мақсад: Талабаларни курснинг мақад ва вазифалари билан таништириш.

БББ” методини ўтказиш босқичлари.




Ўқитувчи: Талабаларни янги мавзу билан таништиради;
Мазкур мавзу бўйича билган билимларини ҳохлаган тушунча ва маълумотларини ёзма равишда баён этишлари талабалардан сўрайди;
- Қуйидаги схема асосида ишлашларини таклиф этади;



Биламан

Билишни хоҳлайман

Билиб олдим








Учинчи, яъни билиб олдим бўлимини бўш қолдирилади;
-Белгиланган вақт якунлангач талабалар ёзган фикр мулоҳазаларини ўқиб эшиттиради;
-Уларни тиглаб, мавзунинг талабалар учун ўрганилмаган жиҳатларини тушунтириб ёритиб беради;
-Машғулот якунида “Билиб” олдим бўлимини тўлдиришларини сўрайди ва бўлимни хоҳлаган, билиб олган маълумотларини таққослашни уйга вазифа тарзида беради.
Талаба: Ҳамма топшириқларни қабул қилади ва бажаради;
-Ниманики ўйлаган бўлса, шуни қағозга ёзади;
-Берилган мавзу бўйича билган ва билмаган жиҳатларини таҳлил қилади;
-Мустақил ижодий ишлайди.
Кутиладиган натижа: Талабалар мавзу юзасидан зарурий билимларни ўзлаштиради, курснинг моҳияти ҳақида тасаввурга эга бўлади.
2 - Маъруза
Мавзу: Педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари.
Мақсад: Талабаларни педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари билан таништириш.
Т – схема” методини ўтказиш босқичлари.


Ўқитувчи: Янги мавзуни баён қилади ва талабаларга педагогик технологияларнинг илмий-назарий асослари ҳақида бошланғич маълумотларни беради;
- Тингланган маърузадан келиб чиқиб, талабаларнинг педагогик технологиялар ҳақидаги фикрларини қуйидаги схема асосида таҳлил қилишларини сўрайди;
Педагогик технология

Афзаллиги Камчилиги
Хулоса

-Топшириқни якка тартибда бажаришларини сўрайди ва 10 дақиқа вақт ажратади;


-Вақт тугагач талабалардан изоҳларсиз ўз фикр – мулоҳазаларини ўқиб эшиттиришларини айтади;
- Барча хулосалар тинглангач, умумлаштирилади ва якуний хулоса шакллантирилади.
Талаба: -Мавзуни диққат билан тинглайди;

  • Ўзи учун зарур бўлган маълумотларни дафтарига қайд қилиб боради;

  • Берилган схема асосида тушунчага нисбатан ўзининг мустақил фикрини билдиради;

  • Якуний хулосаси билан ўтирганларни таништиради;

  • Регламентга риоя қилади.


Download 104.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling