Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол технология- ларни қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар ўқувчи эгаллаётган билимларни ўзи қидириб топиш, мустақил ўрганиб, таҳлил қилиш


Download 37.8 Kb.
bet1/2
Sana05.05.2023
Hajmi37.8 Kb.
#1428290
  1   2
Bog'liq
oliy-talim-tizimida-interfaol-tehnologiyalar-vositasida-talabalardagi-izhodiy-fikrlashni-rivozhlantirish


Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол технология- ларни қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар ўқувчи эгаллаётган билимларни ўзи қидириб топиш, мустақил ўрганиб, таҳлил қилиш, хулосаларни ҳам ўзи келтириб чиқаришга ўргатади.

Ўрганувчиларнинг мустақил, ижодий фао- лият кўрсатишларига кўмаклашиш уларнинг ўз мавқеларини аниқлашлари ва амалда татбиқ этишлари учун шароит яратиш, ижодий фао- лиятларини педагогик қўллаб-қувватлашга йўналтирилган топшириқларни тақдим этишни англатади.


Ўзбекистонда миллий мустақилликни мус- таҳ камлаш ва қатъий қарор топтириш ни - ҳоят да мураккаб тарихий ва ижтимоий-сиёсий вазиятларга тўғри келмоқда. Фуқа ролар онги ва дунёқараши, руҳиятини эскича қараш- лардан, боқимандалик, ташаббуссизлик, му теълик, қарамлик каби иллатлардан соқит этиш, тозалаш яна ҳам мураккаб ижтимоий муам модир. Бу даражада улкан ва кенг миқёсли тадбирларни жамият ҳаётининг бар ча жабҳаларида босқичма-босқич, бир текисда уйғун ва изчил амалга ошира бориш учун янги замон талабларига жавоб бера ола- диган, янгича онг ва дунёқарашга эга бўлган, эркин, ижодий ва мустақил фикрлайдиган ёшларни тарбиялаб етиштириш энг муҳим вази фаларимиздан биридир.
Олий педагогик таълимнинг мақсади шахс ва жамиятнинг кўплаб маданий-таълимий эҳтиёжларини қондириш учун олий педагогик таълим муассасасининг имкониятларини кен- гайтириш, таълим тизими учун мутахассис- ларни умуммаданий, илмий ва касбий лаёқат- ларини ривожлантириш тизимининг қулайли- гини ошириш, бунда меҳнат бозори ва иқ тисодиётнинг эҳтиёжларини аниқ ҳисобга олишдан иборат.
Олий педагогик таълим тизимидаги ўқув жараёни талабаларнинг инсон ва жамият, тарих ва маданият ҳақидаги билимларни ўзлаштириш, таянч фундаментал билимларни эгаллаш, илмий фаолиятга йўналтириш, кас- бий педагогик билим асосларини сингдириш, педагогик креативликни ривожлантириш им кониятларини кенгайтириш имконини беради. Шу билан бир қаторда, бўлажак ўқи- тувчиларнинг таълим олиш ва ижодий педа гогик фаолиятини давом эттириш ҳуқуқини таъминлашдан иборат.
Бўлажак ўқитувчи шахсини ривожланти- ришнинг умумилмий, психологик-педагогик асосларини ижтимоий ҳис-туйғулар ва мосла- шиш асосида ижтимоий қийинчиликларни бартараф этиш, таълим жараёнини тавсиф- ловчи омил сифатида ижтимоий муҳитнинг устуворлиги, жамиятга муносабат ва жамият олдидаги бурчни адо этишга касбий фаолият нуқтаи назаридан ёндашиш, шахснинг шакл- ланиш асоси сифатида майлларнинг ривожла- нишига оид назарий ёндашувлар ва ижтимоий педагогик ғоялар ташкил этади.
Ҳар қандай шахс касбий билимларнинг ривожланиши натижасида муайян фаолият тажрибасини эгаллайди. Шунинг учун ҳам шахс ўзининг ижодкорлиги билан касбий фао- лият тажрибасини яратиши, бойитиши, тўл- дириши лозим. Бундай тажрибаларни талаба олий педагогик таълим муассасаларида ўзлаштириб, бутун ҳаёти давомида бойитиб боради. Ўқитувчи шахси ҳар доим муҳим аҳамиятга эга бўлган ижодий фаолият кўник- маларини намоён эта олиши керак. Шунда- гина у ўз касбий фаолияти давомида ижод- корлигини намоён эта олади.
Бугунги кунда ўқитишда шахсга йўналти- рилган ёндашув талабалардаги ижодкорлик сифатларини шакллантиришда етакчи восита- лардан бири эканлигини «ўзини-ўзи бош- қариш», «ўзини-ўзи ривожлантириш», «шах- сий фаоллик», «ўзини-ўзи ташкил қилиш» каби тушунчаларнинг шахсга йўналтирилган таълим амалиётида қўлланиши ҳам асосий далил бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммасини умумлаштирувчи жиҳат шундаки, субъектнинг ўзи ўзининг ўқиш, таълим ва ривожланиш жараёнининг ташаббускори ва ташкилотчиси бўлади, яъни таълим олувчи – талаба билиш- нинг субъектига айланмайди, балки аввал бошдан шундай саналади.
Шу нуқтаи назардан қаралганда, илмий тадқиқот ишида асосий мақсад интерфаол ўқитиш жараёнида талабаларда креатив (ижод корлик) қобилиятни ривожлантириш- нинг педагогик тизимини ишлаб чиқиш ҳамда педагогика олий ўқув юртлари талабаларида креатив қобилиятни ривожлантиришга йўнал- тирилган илмий методик тавсиялар яратиш тарзида белгиланиб, зарурий тадқиқот вази- фалари шакллантирилган. Талабаларда креа- тив қобилиятни ривожлантириш мазмунини ДТС талаблари асосида таҳлил этиб, тадқиқот доирасидаги «креативлик», «креатив қоби- лият», «педагогик креативлик», «интерфаол ўқитиш», «интерфаол ўқитиш шароити», «тала- баларда креатив қобилиятни ривожланти- риш» каби асосий тушунчалар моҳиятига нис- батан ўзининг мустақил қарашлари ва наза- рий мушоҳадаларини аниқ ва тартибли баён қилган. Белгиланган тадқиқот вазифаларининг амалдаги ижроси илмий тадқиқот ишининг умумий мазмунида мавзуга оид фалсафий, илмий-педагогик, психологик манбалар ва мавжуд ҳолатни таҳлил қилиш асосида интер- фаол ўқитиш жараёнида талабаларда креатив қобилиятни ривожлантиришнинг наза рий асослари замонавий педагогик-психологик тадқиқотлар мисолида ёритилган.
Бу жараёнда педагог-психолог олимлар- нинг фикрига қўшилган ҳолда, талабаларнинг билиш фаоллиги ва шу асосда улардаги ижо- дий интилишни қўллаб-қувватлаш воситалари қуйидаги мақсадларга йўналтирилган бўлиши кераклигини таъкидламоқчимиз: а) барча таълим олувчиларни умумий педа- гогик қўллаб-қувватлаш (талабаларга диққат билан, яхши муносабатда бўлиш, уларни ўқув- билиш жараёнини режалаштиришга жалб қилиш, ўзаро ўқитиш муҳитини яратиш, таъ- лимнинг фаолиятли мазмуни, ўргатувчи ўйин- лар, ранг-баранг ижодий ишлар, уларнинг ютуқларини ижобий «муваффақият зинапоя- си»да баҳолаш, диалогик мулоқотдан фойда- ланиш); б) индивидуал-шахсий қўллаб-қувватлаш (талабанинг шахсий муаммоларини аниқлаш; ривожланиш, тарбияланганлик, ўқишни такт билан ташхислаш; ҳар бир талабанинг ривож- ланиш жараёнини кузатиб бориш; педагогик ёрдам ва қўллаб-қувватлаш заруратини тала банинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таъминлаш ва б.)1.
Турли ёндашувларнинг таҳлили шуни кўр- сатадики, бўлажак ўқитувчи касбий фаолияти- нинг ижодкорликка йўналтирилганлигини тўла қонли тарзда ўрганиш учун муносабат назарияси нуқтаи назаридан ёндашиш керак.
Чунки муносабат шахснинг майлларини ўзида мужассамлаштиради. Шу аснода шахснинг касбий йўналганлигини аниқлаш имконияти вужудга келади.
Бўлажак ўқитувчиларнинг ўқитувчилик кас- бини танлаш омилларини таҳлил этар экан- миз, касбий фаолиятнинг аҳамиятини талаба- лар қай даражада англашларига эътибор қаратдик. Шу асосда қуйидагиларни аниқлашга муваффақ бўлдик: – ўқув предметига нисбатан қизиқиш нинг мавжудлиги; – муайян предметнинг ўзлаштириш истаги- нинг мавжудлиги; – ўзини ўқувчиларга, таълим-тарбия бе - риш га бағишлашга интилишнинг устунлиги; – ўзининг педагогик лаёқатини англаши; – олий таълим олиш истагининг кучлилиги; – ўқитувчилик касбининг жамият учун муҳим лиги ҳақидаги тасаввурининг мавжуд- лиги; – педагогик ижодкорликка мойилликнинг мавжудлиги; – моддий жиҳатдан таъминланиш эҳтиёжи- нинг кучлилиги кабилар.
Ўқитувчилик касбини танлаган талабаларни уларнинг мазкур фаолиятни эгаллашга мойил- лиги, уларнинг ўқувчиларга бўлган қизиқиш- лари нуқтаи назаридан мужассамлаштиради- ган бўлсак, 60% бўлажак ўқитувчилар ушбу касбни ўзларининг касбий майллари ва ўқув- чилар билан ишлашга бўлган эҳтиёжлари дан келиб чиққан ҳолда танлаганликлари аён бўлди.
Бизнинг илмий тадқиқотимиз шуни кўрсат- моқдаки, ўқитувчилар муайян характердаги қуйидаги педагогик-психологик вазифаларни бажаришлари лозим: – ўз ижодий фаолияти натижаларини рўёб га чиқаришнинг қиммати, мақсади, унинг истиқболлари, ўзининг бетакрорлигини англа шида ўрганувчиларга кўмаклашиш ва шу йўл да улар билан ҳамкорлик қилиш; – ўрганувчиларнинг моддий борлиққа нис- батан таҳлилий, танқидий, конструктив муно- сабатини ижодий, яратувчилик мақсадларига йўналтириш; – ўрганувчиларда назарий таҳлил кўникма- ларини шакллантириш ва мунтазам ривож- лантириш; – ўрганувчиларнинг ўз ижодий фаолиятла- рига нисбатан ҳиссий ва конструктив муноса- батларини тартибга солиш; – ўрганувчиларни ҳамкорликдаги ижодий фаолиятга жалб этиш учун қулай педагогик шароитларни вужудга келтириш; – ўрганувчиларнинг ижодий жиҳатдан ўз фаолиятларини амалга оширишлари ва ўзлик- ларини намоён қилишлари учун ёрдам кўр- сатиш; – ўрганувчиларнинг мустақил ривожланиш- ларига салбий таъсир кўрсатадиган тўсиқ- лар ни бартараф этиш йўлида улар билан ҳамкорлик қилиш ва кўмаклашиш; – ўрганувчиларнинг шахсий муаммоларини ижодий фикрлаш мазмунига кўчиришларига замин ҳозирлаш кабилар.
Ўрганувчиларнинг ижодий фаолиятларини педагогик қўллаб-қувватлашнинг натижалари уларнинг ўзига хосликлари ва ижодий сифат- ларини чуқурлаштиришда намоён бўлади.
Ижодий фикрлаш ўз навбатида ўрганув- чиларни: ● мустақил ва онгли равишда билим олиш; ● доимо олға интилиш; ● турли зиддиятли ва муаммоли вазият- ларни оқилона ҳал этиш; ● ноанъанавий ва янгича фикр юритишга ўргатади.
Ижодий фаолият – тафаккур, фикрлаш шакл лари бўлиб, улар қобилият, лаёқат, ҳавасни тарбиялаш йўли билан ривожланти- рилади, янгилик, ижодкорлик ижодий фаолият белгилари ҳисобланади.
Тадқиқотимиз натижаси шуни кўрсатдики, талабалар фаолиятига кўра, ижодий топши- риқларни уч гуруҳга ажратиб таҳлил қилиш мақсадга мувофиқ. Улар: ● ижодий мустақил иш; ● ижодий машқ; ● ўқув муаммолари.

Download 37.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling