Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол технология- ларни қўллашга бўлган эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Замонавий технологиялар ўқувчи эгаллаётган билимларни ўзи қидириб топиш, мустақил ўрганиб, таҳлил қилиш


Download 37.8 Kb.
bet2/2
Sana05.05.2023
Hajmi37.8 Kb.
#1428290
1   2
Bog'liq
oliy-talim-tizimida-interfaol-tehnologiyalar-vositasida-talabalardagi-izhodiy-fikrlashni-rivozhlantirish

1. Ижодий мустақил иш ижодий топши- риқларнинг бошқа турларидан икки жиҳати билан фарқ қилади: оператив ташкил этиш ва ўқув-билув фаолиятини давом эттириш имко- ниятига эга эканлиги. Ижодий мустақил иш таълимнинг шундай воситасики, уни таълимга татбиқ этиш йўли билан: – ўқиш, ўрганишга иштиёқ давом эттири- лади, дарс доирасида ҳосил қилинган мотив- ларнинг давом этиши таъминланади; – ўрганувчиларнинг билишга, билим, мала- калар доирасини кенгайтиришга олиб келади; – ўрганилаётган ўқув материали устида ўрганувчиларнинг ўз фаолиятларини мустақил давом эттиришга замин тайёрлайди; – ўрганувчилар фаолиятига раҳбарлик қилишни маълум даражада осонлаштиради. 2. Ижодий машқ. Ҳар доим билимларни эсга тушириб, машқ қилдириш таълимда ўрга- нувчиларнинг зерикишига сабаб бўлади.
Машқ қилиш жараёнида ўрганувчиларнинг зерикишини бартараф этиш учун ижодий машқлардан фойдаланилади.
Ижодий машқ икки хил хусусиятга кўра фарқ қилади: 1) ўрганилган билимлар доирасини кенгай- тиради. Бунда ўрганувчи олдин ўрганилган ўқув материалига такрорий қайтиб келганда, ўз тушунчаси доирасини кенг билимлар, тасаввурлар, фактлар, боғланишлар билан янада бойитади; 2) ижодий машқлар доимий шуғулланишга мўлжалланган машқлардан фарқли равишда ҳам хотирага, ҳам тафаккурга мослаб тузи- лади. Бунда ўрганувчи мавзу билан бирга қўшимча ахборот, фаолият усулларини ҳам ижодий ўрга нади. Муаммоли машқ – ўрга- нувчидан унга номаълум билимларни талаб этувчи ўқув материалларидан фойдаланиш- дир. Бу ундан фаол фикрлашни талаб этади. 3. Ўқув муаммолари «ўқув топшириқлар мажмуи» бўлиб, уларни ижодий топшириқлар тизими шаклида тасаввур қилиш мумкин.
Талабаларни ижодий фаолиятга тайёр- лашда, аввало уларнинг ўзлари ушбу фаоли- ятга масъул эканликларини англатиш лозим1.
Таълим олувчиларнинг ижодий фикрла- шини ривожлантиришда муаммоли таълим бошқа таълим турларидан фарқли равишда ўрганувчиларда билим, кўникма ва малакалар тизимини таркиб топтириш билан бирга, уларда юқори ақлий фаолият, ўз-ўзини ривож- лантиришни шакллантиради. Муаммоли топ- шириқ ўрганувчини мустақил ижодий изла- нишга йўллашдан иборат. Масалан, иншо, реферат ёзиш, бирор нарса ихтиро қилиш, тажрибадан ўтказиш кабилар муаммоли топ- шириқ асосида амалга оширилади, бу эса ўз навбатида интерфаол таълим муҳитини яра- тади.
Интерфаол таълимда ўқитувчи ўқув фаоли- ятининг фаол ташкилотчиси бўлиб, ўқувчи бу фаолиятнинг субъекти сифатида намоён бў лади. Бунда ўқитишнинг мақсад ва вазифа- лари, унинг мазмуни ва кутилаётган натижа- лар бевосита таълим олувчининг индивидуал имкониятлари доирасида белгиланади ва шунга мослаштирилади. Интерфаол таълимни амалга оширишнинг муҳим воситаси - интер- фаол ўқитиш методларидир. Интерфаол ўқитиш методлари ўқувчилардан ахборот- ларни ўзлаштириш жараёнидаги фаоллик, ижодкорлик, мустақилликни шакллантириб- гина қолмай, ўқитиш мақсадларининг тўла- қонли амалга ошишига ёрдам беради.
Булар ўрганувчидан фаол фикрлашни талаб этади, у далилларни таҳлил қилади, объект- ларнинг келиб чиқишини ўрганади. Бу техно- логиянинг таянч тушунчаси турли мураккаб- лик даражасидаги муаммоли топшириқларда ўз ифодасини топади, уларни ечиш орқали ўқувчи янги билимлар ва фаолият усулларини эгаллайди, натижада унда ижодий лаёқат: маҳсулдор тафаккур, тасаввур, билиш мотива- цияси, интеллектуал туйғу шаклланади. Муам- моли савол оддий саволдан фарқ қилади, у орқали ўрганувчининг ўзлаштирган билимла- рига шунчаки мурожаат этилмай, балки ундан ўз мустақил фикрини билдириш талаб эти- лади. Муаммоли таълим технологияси ўзининг қулайлиги билан диққатни жалб этади: у барча таълим босқичларида, барча ўқув фанлари мисолида қўлланиши мумкин. Фан ўқитувчиси дарс жараёнида қўллаш мумкин бўлган муам- моли таълим технологиясини яхши ўзлаштириб олгани маъқул. Ривожлантирувчи таълим тех- нологиялари таркибида тақдим этилувчи
синк вейн, «Бешинчиси ортиқча», «Чархпа- лак», БББ («Биламан, билишни хоҳлайман, билиб олдим»), «Бумеранг», «Мулоқот тре- нинги», «Блиц-ўйин», «Занжир», «Мунозара», «Гуруҳларда ишлаш», «Тақдимот», янги мав- зуни баён қилишда «Кичик маъруза», «Ролли ўйин», «Ақлий ҳужум», «Ҳамма ҳаммага ўргатади», «Импульс», «Ҳаёт йўли», «Вазият- лар», «Ақл чархи» каби қатор интерфаол усул- лар ва кичик технологияларни дарснинг мақ- садидан келиб чиққан ҳолда лойиҳалаш тириб қўллаш дарс сифатини оширишда катта аҳа- миятга эга. Улар ўқувчининг назарий билим- ларни пухта эгаллаши; вақтдан унумли фойда- ланиши; ижодий фикрлаши; дарсни фаоллаш- тириш; ўзгалар фикрини тинглай билиши; бил- дирилган фикрлардан хулоса чиқаришига олиб келади1.
Ўрганувчиларнинг ижодий фикрлашини ривожлантиришда шахсга йўналтирилган таъ- лим алоҳида аҳамият касб этади. Унда ўрганувчига бериладиган топшириқлар унинг ўзлигини ривожлантириши, намоён этиши, англаши ва баҳолашига қаратилади. Шунга кўра, топшириқ турларида ўз-ўзини баҳолаш, ўз хатоларини таҳлил қилиш, ўқув фаолияти- даги ўрнини баҳолаш, ўз қобилияти ва иқтидорини юзага чиқаришга алоҳида эъти- бор берилади. Ўрганувчига ўқув топшириғи ёки ўқув фаолияти турлари (мавзуни яхлит ёки бўлакларга бўлиб ўзлаштириш)ни танлаш им кони берилади. У гуруҳ таркибида ўз қо билият ва лаёқатларини ривожлантириши лозим. Шунга кўра, таълим олувчиларнинг ҳам корликда ишлашига шароит яратиш учун ақлий ҳужум, «ролли ўйинлар», гуруҳларда ишлаш, лойиҳа методи кабилардан самарали фойдаланилади.
Ўқув жараёнида шахсга йўналтирилган, муам моли ва ривожлантирувчи таълим техно- логиялари билан боғлиқ интерфаол усуллар ва ўйинларни дарснинг мақсадидан келиб чиқиб, лойиҳалаштириб қўллаш қуйидаги натижаларга олиб келади: – ўрганувчиларнинг ўқишга қизиқишлари ортади; – ўқув мотивацияси кучаяди;

– ўрганувчиларнинг дарсда зерикиши ва чарчашининг олди олинади; – ўқитувчи ва ўқувчининг ҳамкорликда ишлаши таъминланади; – ўрганувчиларнинг нутқи ва мантиқий тафак кури ўсади; – ўрганувчида ижодий ишлаш кўникмалари ва фаол фикр ривожланади1.


Лойиҳа методи ижодий ва шахсга йўнал- тирилган жамоавий характерга эга. Лойиҳа доирасида бажариладиган барча вазифалар учун ўрганувчилар гуруҳининг барча аъзо- лари бирдек масъул ҳисобланади. Бунда жамоавий иш ўрганувчиларнинг фаол муло- қотига асосланади. Лойиҳа мавзуси бир ёки бир неча фанни қамраб олиши, уни танлашда ўрганувчилар ёши, билим даражаси, имкони- ятлари, қизиқишлари эътиборга олиниши лозим. Лойиҳа натижасида амалий аҳамиятга эга бўлган маҳсулот яратилади. Лойиҳа қуйи- даги бир неча босқичларда амалга ошири- лади: лойиҳа мавзусини танлаш; ишчи гуруҳни тузиш; лойиҳа устида ишлаш режасини тузиш; муддатларни белгилаш; вазифаларни тақсим- лаш ва бажариш; ишчи гуруҳда бажарилган ишларни муҳокама қилиш, натижаларни аниқлаш, жамлаш ва тақдимот учун тайёрлаш; лойиҳа бўйича ҳисобот қилиш; уни баҳолаш кабилар.
Лойиҳа устида ишлаш ўрганувчилардан мустақил фикрлаш, ижодкорлик ва ҳамкор- ликда ишлашни талаб этади. Бунда ўқитув- чининг вазифалари: ўрганувчиларни лойиҳа технологияси асосида ишлашга тайёрлаш; мавзуларни танлаш; ишни режалаштириш ва унинг устида ишлаш жараёнида ўрганувчи- ларга маслаҳатлар бериш ҳамда йўналтириш кабилардан иборат.
Лойиҳавий таълим технологияларини таш- кил этишда қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдан иборат.
Қисқа вақт ичида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш, шунингдек, ўқувчилар фаолия- тини назорат қилиш, улар томондан эгаллан- ган билим, кўникма ҳамда малакалар даража-
1 Йўлдошев Ж., Йўлдошева Ф., Йўлдошева Г. Интерфаол таълим сифат кафолати. – Т.: «Фан», 2008. -81-б.
сини баҳолаш, ўқувчида амалий машғулотга қизиқишни уйғотиш ўқитувчидан юксак педа- гогик маҳорат ҳамда таълим жараёнига нис- батан янгича ёндашувни талаб этади2.
Фикримизча, талабаларда ижодий фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга йўнал ти- рил ган педагогик тизимни вужудга келтириш да қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим: ● талабаларда ижодий фикрлашни ривож- лантиришнинг педагогик-психологик шароит- ларини яратиш; ● талабаларнинг ижодий фикрлашига қў йил ган талабларни аниқлаш; ● талабаларда ижодий фикрлаш кўникма- ларини шакллантириш жараёнини ўзига хос педагогик технология жиҳатларини аниқлаш.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиққан ҳолда, бизда ҳозирги даврда ҳар томонлама барка- мол шахсни шакллантириш андозаси (модели) ишлаб чиқилди. Зеро, комил инсон тарбияси республикамизни жаҳоннинг тараққий этган мамлакатлари даражасида кўрсатишга хизмат қилувчи салоҳияти, мустақил фикрлайдиган, эркин, ижодкор шахсни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Шу билан бир қаторда, бўлажак ўқитувчи- лар орасида ижодий муҳит, муайян маънавий- руҳий ҳолат, ташкилий, методик, психологик чора-тадбирлар қўллашга ҳам алоҳида эъти- бор қаратиш лозим. Бундай чора-тадбирларни амалга оширмасдан туриб, талабалардаги ижодкорликни ривожлантириш, уларни ижо- дий педагогик фаолиятга тайёрлаш имконсиз- дир. Мазкур жараёнда бўлажак ўқитувчиларда мавжуд педагогик инновациялар, уларнинг характерли хусусиятлари, қўлланиш параметр- лари, инновацион ўқитиш имкониятлари ҳақида илмий асосланган ахборотлар бериш мақсадга мувофиқдир. Муваффақиятли ижо- дий муҳитгина талабалар томонидан янгилик- ларни фаол ўзлаштириш ва ўз фаолиятига татбиқ этишга ўргатиш имконини беради. Бу эса уларнинг келгусидаги педагогик фаолият- ларида бир хилликдан воз кечишларига кўмаклашади.
Юқоридагилар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, бундай мутахассислар ўқув-
чиларга ҳам, ўзига ҳам педагогик жараённинг субъекти сифатида ижодий ёндаша олади.
Бўлажак ўқитувчиларда ижодкорликни шакллантиришнинг муҳим педагогик шарти уни мустақил билим олиш ва ижодий фикр- лашга йўналтиришдан иборат. Юқорида кўрсатиб ўтилган муаммолар мақсадли йўна- лишларни ўзгартиришга асос бўлади. Бунинг натижасида кўп даражали олий педагогик таъ- лим тизими амалиётга татбиқ этилади. Шу
нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, интерфаол ўқитиш билиш фаолия- тини такшил этишнинг махсус шаклидир. Ўқув жараёни шундай тарзда амалга оширилганда барча талабалар билиш жараёнига тўлақонли тарзда жалб этиладилар. Мазкур жараёнда талабалар ўзлари билган нарсалари, ўй-хаёл- ларини таҳлил қилиш имкониятига эга бў ладилар.

Download 37.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling