А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

 
Шароит ва хатарлар 
Таъсирлар
 
Ютуқлар
 
Натижалар
 
Маҳсулотлар
 


154 
Электрон ҳукумат концепциясини амалга ошириш қуйидагиларни 
таъминлаш имконини беради: 
- давлат бошқаруви механизмлари самарадорлигини ошириш; 
- фуқаролар ва ташкилотларга давлат ҳокимияти идоралари фаолияти 
ҳақида очиқ ахборотдан фойдаланишни тақдим этиш; 
- аҳоли ва ташкилотларга давлат хизматларини тақдим этиш тезкорлиги 
ва сифатини яхшилаш; 
- давлат дастурларини амалга оширишни идоралараро мувофиқлаштириш 
бўйича ягона механизмни шакллантириш
- давлат умумий ахборот ресурсларини яратиш; 
- давлат ҳокимияти идоралари фаолиятининг ахборотли хавфсизлиги; 
- давлат хизматчилари малакасини ошириш
- ташкилий самарадорликни ошириш ва бюрократик тўсиқларни бартараф 
этиш. 
2. Электрон ҳукуматни тузиш масалалари. Электрон ҳукумат 
технологияси фуқаролар ва бизнесга давлат ташкилотлари хизматларидан 
қулай ва тезкор фойдаланишни таъминлаши мумкин, ундан турли қурилмалар 
орқали уй, ишхона ѐки исталган бошқа жойда олиш мумкин. Ҳукуматлар 
интернет-порталлардан 
фойдаланган 
ҳолда 
аҳолига 
ҳамма 
давлат 
хизматларидан ягона фойдаланиш нуқтасини тақдим этиши мумкин, унинг 
ортида давлат хизматларининг ўзаро таъсири бўйича мураккаб инфратузилма 
яширинади.
Электрон ҳукумат қуйидаги қатор ўзаро боғлиқ вазифаларни ҳал этиши 
керак: 
- турли давлат тузилмалари орасидаги ўзаро таъсирни мувофиқлаштириш 
ва маъмурийлаштириш; 
- давлат идоралари томонидан фуқароларга хизмат кўрсатишдан 
(пенсиялар, нафақалар, стипендиялар олиш, паспортли хизмат кўрсатиш, 
соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳоказодан) фойдаланишни ташкил этиш; 


155 
- ҳокимият тузилмалари ва бизнеснинг ўзаро таъсирини ташкил этиш 
(давлат харидлари, лицензиялар, патентлар бериш, солиқларни тўлаш, давлат 
мулкини бошқариш, иқтисодиѐтни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ва 
амалга ошириш). 
10-жадвал 

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling