А. А. Абидов, Н. Ю. Власова


 Электрон ҳукумат бошқаруви даражалари ва тузилмаси


Download 1.87 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/110
Sana28.01.2023
Hajmi1.87 Mb.
#1137069
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110
Bog'liq
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi

3. Электрон ҳукумат бошқаруви даражалари ва тузилмаси. Электрон 
ҳукуматни яратиш ҳукумат идоралари ҳужжатлари ва уларга ишлов бериш 
жараѐнларини бошқариш билан боғлиқ тўлиқ доирадаги вазифаларни ҳал 
этувчи умумдавлат бошқарувининг тақсимот тизимини тузишни кўзда тутади. 
Жаҳонда ҳукумат бошқарувидаги электрон тизимларнинг қуйидаги 
даражалари мавжуд:
- маълум бўлинма ѐки ҳукумат фаолияти жабҳаси ҳақидаги ахборотни 
тақдим этиш учун бир йўналишли коммуникациялар;
- фуқароларнинг жавоб таъсирига эришиш имконини берувчи икки 
йўналишли коммуникациялар; 
- ҳукумат фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун трансакция тизимлари; 
- фуқаролар 
ва давлат муассасалари орасидаги ҳамма зарур 
трансакцияларни амалга ошириш имконини берувчи махсус портал. 
Портал – интеграцияли ахборотни тақдим этиш учун мўлжалланган веб-
тармоқ. Ҳамма зарур нуқталардан ―ягона фойдаланиш нуқтаси‖ акс эттиради ва 
одатда бошқа веб-тармоқларга шарҳларга эга бўлиб, уларнинг таркиби порталга 
кирувчиларнинг манфаатларига мос келади.
Веб-тармоқ – компьютер тармоғи орқали махсус дастурлар ѐрдамида 
веб-шарҳловчиларни кузатишга мўлжалланган ўзаро боғлиқ ахборотли он-лайн 


157 
ресурслари тўплами. Веб-тармоқ электрон кўринишдаги ҳужжатлар тўплами, 
онлайн хизматини акс эттириши мумкин.
Электрон ҳукуматни яратишнинг биринчи босқичи – ушбу давлат 
муассасаси ѐки маъмурий-ҳудудий таълим ҳақидаги тезкор ва маълумотли 
ахборотни тақдим этувчи ахборотли интернет-порталини ишлаб чиқиш. 
Электрон ҳукуматни яратишнинг иккинчи босқичида ахборотли 
интернет-портал бир томондан, ҳукумат идоралари ўртасидаги, бошқа 
томондан, бизнес ва фуқаролар ўртасидаги икки томонлама алмашинуви 
воситасига айланади. Бунинг учун улар орасидаги ўзаро ахборотли таъсир 
жараѐнларини стандартлаш керак.
Учинчи босқичда Интернет-портал давлатнинг фуқаролар ва бизнес 
билан электрон шаклдаги ўзаро таъсири бўйича алоҳида жараѐнларни амалга 
ошириш имкониятини тақдим этади. У, масалан, солиқларни тўлаш, ижтимоий 
тўловлар, корхоналарни рўйхатга олиш ва лицензиялар беришни ўз ичига 
олиши мумкин.
Охирги, тўртинчи босқич портал мавжудлигини кўзда тутиб, у 
ҳукуматнинг ҳамма хизматлари комплексини интеграциялайди ва ҳамма 
фуқароларнинг 
ундан 
эркин 
фойдаланишини 
таъминлайди. 
Бундай 
порталларни жорий этиш давлат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини 
ошириш, шунингдек, давлат секторида бюрократизм даражасини сезиларлича 
камайтиришга кўмаклашади. Портал фаолияти идораларга тегишли 
муассасалардаги маълумотлар, турли манбалардаги янгиликлар, раҳбарият 
буйруқларини бевосита ходимларнинг иш жойига ―етказиш‖га қаратилган.
―Шахсийлаштирилувчи портал‖ технологияси ѐрдамида (яъни порталдан 
ким фойдаланиши нуқтаи назаридан муайян таркибни созлаш) давлат 
ҳокимияти ва бошқаруви ҳақидаги очиқ ахборотдан фойдаланиш мумкин.
Унда ҳукумат идораларининг ўзаро, фуқаролар, жамоатчилик ташкилотлари ва 
бизнес билан ахборотли таъсирининг электрон тартиблари амалга оширилиши 
мумкин.


158 
Фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат идоралари билан 
ўзаро таъсир Интернет каналлар ва маълумотларни узатиш корпоратив тармоғи 
воситасида жамланган Интернет-портал орқали амалга оширилади. жамланган 
Интернет-порталнинг афзалликлари қуйидагилар ҳисобланади: 
- давлат, бизнес ва фуқароларнинг самарали ўзаро таъсири; 
- ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш имконияти; 
- online операцияларини амалга ошириш; 
- маъмурий операция харажатларини қисқартириш. 
Интернет-портал қуйидаги йўл билан ахборотдан ягона фойдаланиш 
нуқтасини таъминлайди: 
- WEB орқали маълумотларни тақдим этиш йўли билан ҳукумат 
ахборотидан фойдаланишни таъминлаш; 
- жамоада ишлаш воситаларидан фойдаланиш йўли билан самарали ва 
тезкор хизмат кўрсатиш; 
- ―бир ойна‖ хизмати ѐрдамида ахборот тақдим этиш; 
- қарорларни қабул қилишни қўллаб-қувватлаш учун ахборотни ўз 
вақтида ва тўғри тақдим этиш; 
- юқори даражали хавфсизлик ва фуқароларнинг махфийлигини 
ҳимоялашни таъминлаш. 
Порталдаги ахборотни долзарблаштириш учун тегишли ташкилий 
тузилма зарур, бунда ҳамма ҳукумат идораларининг котиблар хизмати ва 
ахборотлаштириш бўлимлари ходимлари жалб этилади. Бу тузилма порталдаги 
маълумотлар тузилмасини тартибга солувчи кенг кўламли меъѐрий-услубий 
база, ахборотни жойлаштириш тартиби ва муддатлари, ҳукумат идоралари 
фаолияти ҳақида жамоатчиликка ахборот беришни ташкил этиш бўйича 
маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш ва ижро ҳокимиятининг фаолият тартиби 
асосида амал қилиши керак.
Портал ҳукумат идораларининг фуқаролар билан ўзаро таъсири бўйича 
сервислар рўйхатини тақдим этиш ва паспортлаштириш воситаси (масалан, 
тавсифловчилар тўпламига эга оммавий сервислар классификаторини юритиш: 


159 
сервис тақдим этиш тартиби, ҳужжатларни тартибга солувчи хизмат 
кўрсатишнинг меъѐрий муддати, қиймат) сифатида хизмат қилиши, стандарт 
сервисларни уларни амалга оширувчи ҳукумат идораларига (сервисни амалга 
оширувчи ходим ва бўлинма, маълумотлар, қабул қилиш вақтларига) боғлаши 
ҳам мумкин.
Фуқароларнинг порталдан оммавий фойдаланишини жамоатчилик 
асосида ва мактабдаги компьютер синфлари, маъмурий бинолардаги ахборот 
шаҳобчалари ва оммабоп Интернет-кафелардан фойдаланган ҳолда, шахсий 
компьютерларга эга кишилар учун эса тижорат провайдерлари орқали 
таъминлаш мумкин.
Электрон ҳукумат портали турли серверлар (солиқ, ахборот-маълумот 
серверлари) бидан ўзаро муносабатда бўлган ҳолда ахборотга ишлов бериш 
(ишлаб чиқариш кўрсаткичлари, солиқ тўлаш ҳақидаги маълумотлар ва ҳоказо), 
ишларни режалаштириш, уларнинг ижро этилиш жадвалини назорат қилиш, 
мажлислар тайинлаш, электрон почта алмашиш имконини беради. Ҳужжат 
алмашинуви сервери бошқарув идоралари, шунингдек, фуқаролар ва 
ташкилотлар ўртасида ҳужжатларни жойлаштириш тартибини кузатади. Давлат 
идоралари хизматларидан ягона фойдаланиш нуқтаси туфайли кишилар 
маҳаллий ижтимоий ҳаѐт ва демократия жараѐнларида фаол иштирок эта 
оладилар. Давлатнинг фуқаролар билан алоқасининг бу тарзда тузилиши 
унинг самарадорлигини оширишдаги муҳим шартдир. У бизнесни 
ривожлантириш, аввало, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига 
ижобий таъсир кўрсатади.

Download 1.87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling