А. А. Абидов, Н. Ю. Власова
Электрон ҳукуматнинг давлат секторидаги ўрни
Download 1.87 Mb. Pdf ko'rish
|
Elektron hujjat almashinuvi tizimlari @iqtisodchi kutubxonasi
9.2.2. Электрон ҳукуматнинг давлат секторидаги ўрни
Давлат сектори самарадорлигини оширишнинг олтита асосий соҳаси мавжуд: - офиснинг ички фаолияти; - давлат харидлари; - транзакцион хизмат кўрсатиш; - давлат сектори учун молиялаштириш ва тартибга солиш, сиѐсат; - хусусий сектор учун молиялаштириш ва тартибга солиш, сиѐсат; 164 - фуқароларга хизмат кўрсатувчи мутахассисларнинг унумдорлиги. Аксарият санаб ўтилган соҳаларда АКТдан фойдаланиш давлат фаолиятининг унумдорлигини ошириш учун асосий дастаг ҳисобланади. Уларнинг ѐрдамида офиснинг ички функцияларини автоматлаштириш, электрон харидларни олиб бориш учун маблағлар яратиш, он-лайнли транзакцион хизматларини тўлиқ тақдим этиш, энг яхши қарорларни қабул қилиш учун ахборот ресурсларини қўллаш, давлат хизматчилари, хизмат кўрсатувчи фуқаролар меҳнатининг унумдорлиги ортишини таъминлаш мумкин. Электрон ҳукуматнинг давлат сектори самарадорлигига таъсирини олти тоифа бўйича таснифлаш мумкин: - автоматлаштириш ҳисобига хизмат кўрсатиш харажатларини қисқартириш; - ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш орқали хизматларни етказиб бериш ѐрдамида тежаш; - харидларга давлат харажатларини қисқартириш; - етказиб бериш занжирларини бошқаришни яхшилаш; - ўқитиш ва командировка харажатларини камайтириш; - хатолар, фирибгарлик ва суиистеъмол ҳолатлари сонини қисқартириш. Фирма ички фаолиятини қайта ташкил этиш. Самарадорликни оширишни ва харажатларни реал қисқартиришни таъминлаш учун электрон ҳукумат учта қуйидаги фундаментал шартларни бажариши лозим: 1. Хизматларни самарали етказиб беришни янги каналлар ѐрдамида амалга ошириш мумкин. Хусусий компаниялардан фарқли ўлароқ давлат тузилмалари электрон каналлардан фойдалана олмайдиган, ѐхуд чекланган фойдаланиш имконига эга мижозларга хизмат кўрсатишдан бош торта олмайди. Шунинг учун, хизматларни етказиб беришнинг янги электрон усуллари мавжуд каналларнинг ўрнини босиши эмас, балки уларни бирор вақт давомида тўлдириб боришлари лозим. Тегишли равишда, аксарият истеъмолчилар анъанавий каналлардан электрон каналларга ўтмагунга қадар 165 хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва тегишли харажатларни қисқартиришнинг иложи бўлмайди. Агар онлайн хизматларга талаб камроқ бўлса, у ҳолда электрон воситаларни амалга ошириш ва эксплуатация қилиш харажатлари табиий инфратузилма харажатларига қўшилади, шунинг учун хизматларни тақдим этишнинг умумий қиймати фақат ўсиши мумкин. Бинобарин, давлат сектори ўз харажатларини сезиларли қисқартиришга эришгунга қадар онлайн хизматларини илгари суришга қаратилиши лозим. 2. Самарадорликни оширишнинг асосий шарти ички тузилмалар ва жараѐнларни қайта ташкил этиш ҳисобига офиснинг ички фаолиятини қайта ташкил этиш ҳисобланади. Офиснинг ички фаолиятини қайта ташкил этиш бўйича тадқиқот натижаларига кўра, технологиялар электрон ҳукуматга ўтишдан фақат 20 % тежаш мумкин, шу билан бир вақтда қолган 80 %и ички жараѐнлар ва функциялар автоматлаштириш ва қайта ташкил этиш йўли билан эришилади. Бунинг оқибати сифатида, молияларни бошқариш, ўқитиш, тўловларни қабул қилиш ва ходимлар билан ишлаш каби ички вазифалар давлат сектори олдига қисқа муддатларда АКТни татбиқ этиш ҳисобига сезиларли тежашга эришишга оид кенг имкониятларни яратиш. Фуқаролар ва бизнес учун кўплаб хизматлардан фарқли ўлароқ, бу функцияларни бутунлай электрон муҳитга ўтказиш мумкин. 3. Офиснинг ички фаолияти ўзгариши электрон хизмат кўрсатишга кўмаклашиши лозим. Яна бир муҳим шарти самарадорликни ошириш, агар ташкилот ва ходимларнинг ишлаш усулари янги технологиялар амалга оширилгандан сўнг ўзгаришидан иборат. Агар электрон хизматлар бундай ўзгаришларсиз киритилса, у ҳолда иш самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий ўзгаришларни амалга ошириш мушкулдир. Бундай қатъий қадам, ташкилотни янги тизимни энг қулай тарзда фойдаланишга жалб чорлаш учун зарурдир. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling