А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Кредитларнинг фоиз ставкасига таъсир этувчи омилларга
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
Кредитларнинг фоиз ставкасига таъсир этувчи омилларга тўхталиб
ўтишни мақсадга мувофиқ. Улардан асосийлари қуйидагилар: 1. Пул бозоридаги талаб ва таклифнинг нисбати, яъни бозорда қанча миқдорда кредитга талаб бор ва унга нисбатан қанча миқдорда қарзга бериладиган пул бўйича таклиф бор. Кредитга талабнинг ошиши фоизларнинг ҳам ошишига, таклифнинг ошиши эса, фоизларнинг камайишига олиб келади. 2. Қарзга олинадиган пулни ишлатишдан кутиладиган наф даражаси, аниқроғи шу пулнинг истеъмол қиймати. Кредит хўжалик субъекти фаолияти, эҳтиёжи учун жуда зарур бўлса, у бўйича фоиз ҳам юқори бўлиши, акс ҳолда у пасайиши мумкин. 3. Қарзни тўлаш муддати ва шарти. Агар қарз узоқ муддатга берилиб, уни секин – аста ёки кичик – кичик суммаларга бўлиб, бемалол қайтариш шартига келишилган бўлса бу ҳолда банк қарздордан юқори фоиз тўлашни талаб қилиши мумкин. Агар кредит қиска вақтга берилса, уни бир йўла тўлаш шарт бўлса, қарздор паст фоизни маъқул кўради. Демак, қарз қанчалик узоқ муддатга берилса, шунчалик уни ишлатиб даромад кўриш мумкин ва шу ҳисобдан фоиз тўлаш энгил бўлади. 4. Кредитнинг қайси валютада берилиши. Агар кредит эркин конвертирланган валютада берилса, фоиз юқори белгиланади, агар у миллий валютада берилса, фоиз нисбатан паст ўрнатилади. 5. Инфляция даражаси. Инфляция юз берса, кредитга берилган пул эгасига қайтиб келгунича ўз қадрини қисман йўқотади. Бунда пул эгаси ютказади. Шу сабабли, юқорида таъкидланганидек, фоиз ставкаси инфляция суръатларини ҳисобга олиб ўрнатилади. 6. Пулни кредитга беришдан кўра бошқа йўл билан ишлатишдан тушадиган даромад. Бунда пул эгасининг афзал кўриш принтсипи амал қилади. Агар акция дивиденди юқори бўлса, фоиз пасаяди ва аксинча, агар акция дивиденди паст бўлса, фоиз ундан юқори бўлиши шарт. Акс ҳолда пул эгаси (банк) уни қарзга бермай, акция сотиб олишни афзал кўради. 7. Кредит беришнинг риск даражаси. Агар кредитнинг қайтиб келиши кафолатланса, фоиз паст, агар бу хатарли бўлиб, қарз қайтиши шубҳали бўлса, фоиз ставкаси юқори бўлади. Фоиз рискларини бошқаришнинг бир неча концепциялари мавжуд. Уларни куйидаги жадвалдан кўришимиз мумкин. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling