А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банклари томонидан таълим кредитини бериш тартиби


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
19.2.Тижорат банклари томонидан таълим кредитини бериш тартиби 
ва унинг аҳамияти 
Тижорат 
банклари 
томонидан 
таълим 
кредитлари 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001-йил 26-июндаги 318-сонли 
қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида 
ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги низомга мувофиқ 
ажратилади. Таълим кредитини олиш учун қарз олувчи тижорат банкига 
қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: 
а) таълим кредити бериш тўғрисидаги ариза; 
б) талаба ва олий таълим муассасаси ўртасидаги тўлов-контракт асосида 
ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). 
Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори 
кўрсатилган бўлиши лозим.
д) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки хусусий уй-жой 
мулкдорлари ширкатлари томонидан қарз олувчининг яшаш жойи тўғрисида 
берилган маълумотнома; 
е) кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат; 
ф) имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар
“Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан И ва ИИ гуруҳ 
ногиронлари, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи 


250 
ҳужжатларни тақдим этадилар. Шунингдек тижорат банки қарз олувчининг 
шахсини тасдиқловчи ҳужжатлардан кўчирмалар ҳам олиши мумкин. Зарур 
ҳолатларда кредит бериш тўғрисида хулосани тайёрлаш учун банк қарз 
олувчидан қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш ҳуқуқига эга. 
Таълим кредитлари қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик
муддатлилик ва ундан мақсадли фойдаланиш шартлари асосида талабаларнинг 
ўзларига, уларнинг ота-оналарига ёки васийларига берилиши мумкин. 
Кредит таъминланганлик шарти асосида мол-мулк ёки қимматли 
қоғозларни гаровга қўйиш, банкнинг кафолати, учинчи шахснинг кафиллиги, 
суғурта компаниясининг қарз олувчи кредитни қайтара олмаслиги хавфи 
суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси, фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органларининг кафиллиги (фақат чин етимлар ва “Меҳрибонлик 
уйлари”да тарбияланганлар, болаликдан И ва ИИ гуруҳ ногиронлари ва кам 
таъминланган оилалардан чиққанлар учун). Агар тақдим этилган ҳужжатлар 
банк талабларига жавоб берса, банк, қарз олувчи ва олий таълим муассасаси 
ўртасида кредит шартномаси тузилади. 
Таълим кредитлари бакалавриатга ўқишга қабул қилинган талабаларга 10 
йилгача, магистратурага ўқишга қабул қилинган талабаларга 5 йилгача бўлган 
муддатга берилади. Кредит қарз олувчининг ссуда ҳисоб варағидан унинг ёзма 
топшириғига асосан олий таълим муассасасининг талаб қилиб олинадиган 
депозит ҳисоб варағига ўтказилади. Таълим кредитлари бўйича маблағлар 
кредит шартномасида қайд этилган шартларда ҳар ярим йилда ўқиш учун 
йиллик тўловнинг тўлиқ миқдорини икки тенг қисмга бўлиш йўли билан 
ўтказилади. Бунда янгидан қабул қилинган талабалар учун биринчи ярим 
йилликда ўқиганлик учун бошланғич тўлов жорий йилнинг 1 октябригача, 
иккинчи ярим йиллик учун навбатдаги календар йилнинг 15 мартигача 
тўланади. Ўқишнинг иккинчи йилидан бошлаб кредит ҳисобига тўловлар ҳар 
ярим йиллик биринчи ойи (сентябр ва март)нинг 5-кунидан кечиктирилмай 
тўланади. Таълим кредити чин етимларга, “Меҳрибонлик уйлари”да 
тарбияланганларга ҳамда болаликдан И ва ИИ гуруҳ ногиронларига нол фоиз 
ставкасида ёки фоизсиз кредит, талабаларнинг қолган тоифаларига Ўзбекистон 
Республикаси Марказий банкининг амалдаги қайта молиялаш ставкасидан 
юқори бўлмаган ўзгарувчи фоиз ставкаларида берилади. Таълим кредитлари 
бўйича фоиз қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг 
қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин. Кам 
таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган 
фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий 
муҳофаза қилиш марказлари томонидан Иш билан таъминлашга кўмаклашиш 
давлат жамғармаси маблағларидан тўланади. Қарздор томонидан кредитни 
қайтариш нақд пулда, шунингдек нақд пулсиз ҳисоб-китоб йўли билан иш ҳақи 
ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳисобидан амалга оширилади. Таълим 
кредитининг фоизи ҳар ойда, асосий қарзи эса талаба ўқишни битиргандан сўнг 
3 ойдан кейин тўланади. Кредит олувчи таълим кредитини муддатидан олдин 
ҳам қайтариши мумкин. Кредит шартнома шартларининг бажарилиши тижорат 


251 
банки томонидан мониторинг қилиб борилади. Агарда таълим кредити ва у 
бўйича фоизлар шартномада келишилган муддатларда тўланмаса банк 
ундирувни таъминотга қўйилган мулкка ёки нарсага қаратади ва кредитни 
қайтариб олиш чораларини кўради. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling