А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Микрокредит – ёш оилаларга энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 
бараваридан ошмайдиган миқдорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш 
учун бериладиган пул маблағларидир. Ёш оилаларга микрокредитлар қуйидаги 
мақсадларга берилади: 
-оилавий тадбиркорликни ташкил этиш учун; 
-микрофирмалар, кичик корхоналар, оилавий корхоналар, фермер 
хўжаликлари, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлган деҳқон 
хўжаликлари дастлабки (бошланғич) сармоясини шакллантириш учун; 


253 
-якка тартибдаги тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналар, 
оилавий корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликларини кенгайтириш ва 
ривожлантириш учун. 
Тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан оилавий тадбиркорликни 
ташкил этиш учун ёш оилаларга фоиз ставкаси Марказий банкнинг амалдаги 
қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда микрокредитлар 
бериши мумкин. 
Тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан ёш оилаларга микрокредитларнинг берилиши мумкин. 
Бунда банкнинг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ҳисобидан 
берилган микрокредитдан фойдаланганлик учун имтиёзли фоиз ставкаси 
Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи 
миқдорида ўрнатилади. 
Давлат мақсадли жамғармалари кредит линиялари ҳисобидан ёш 
оилаларга имтиёзли фоиз ставкалари бўйича микрокредитлар берилиши 
мумкин. 
Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмол кредити тўғрисида»ги қонунига 
асосан тижорат банклари томонидан ёш оилаларга молиявий истеъмол 
кредитлари берилиши мумкин. Ёш оилаларга бериладиган молиявий истеъмол 
кредитлари олти ойлик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг 
амалдаги қайта молиялаш ставкасидан ортиқ бўлмаган миқдорда белгиланади. 
Тижорат банклари амалиётида истеъмол кредити бўйича ўрнатиладиган фоиз 
ставкалар қарз олувчи томонидан товар ва хизматлар қиймати бўйича тўланган 
дастлабки бадал миқдорига ва кредитнинг муддатига боғлиқ бўлади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling