А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet133/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
 


252 
24-жадвал 
Ёш оилаларга ипотека кредитлари бериш меъёрлари 
 
Уй-жой қийматидан 
келиб чиқиб тўланган 
бошланғич бадал -% 
Банкнинг йиллик 
фоиз ставкаси - % 
Ипотека 
кредитининг 
муддати - 
йилларда 
Энг кам миқдори 25% 
16 % (Ўз. Рес. 
Марказий банкининг 
қайта молиявий 
ставкаси даражасида) 
15 йилгача 
Ёш оилаларга бериладиган ипотека кредитлари бўйича уч йиллик (36 ой) 
имтиёзли давр белгиланади. Ипотека кредити олиш учун қарз олувчи банкка 
стандарт ҳужжатлар пакетини, кредитлаш мақсадига боғлиқ равишда 
кредитланаётган кўчмас мулк обекти бўйича ҳужжатлар, никоҳ ва болалари 
тўғрисида гувоҳномалар ва бошқа зарур ҳужжатларни тақдим этиши лозим. 
Банк зарур ҳолларда бошқа ҳужжатларни талаб қилиб олиши мумкин.
Ёш оила аъзолари (эр ёки хотин)нинг иш берувчиси бўлган юридик 
шахслар ёш оила томонидан олинадиган уй-жой қуриш, реконструктсия қилиш 
ва сотиб олишга ипотека кредити учун дастлабки бадални банкка ўтказиб 
бериши мумкин. Бунда, бадал суммаси ёш оила аъзоси (ери ёки хотини)нинг 
қайси бири номига ипотека кредити расмийлаштириладиган бўлса, унинг 
номига банкда очилган жамғарма омонат ҳисоб варағига иш берувчи 
томонидан ўтказилади. 
19. 4. Ёш оилаларга микрокредит ва истеъмол кредитларини бериш 
ва қайтариш тартиби 
 
Ёш оилаларнинг иқтисодий ташаббуслари ва тадбиркорлик фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга микрокредитлар берилади. Тижорат 
банклари томонидан 
ёш 
оилаларга микрокредитларнинг берилиши
мониторинги ва қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг «Микромолиялаш 
тўғрисида»ги қонуни ва банкларнинг ички кредит сиёсатлари билан тартибга 
солинади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling