А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш усуллари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

21.2.Тижорат банкларининг кредит портфелини бошқариш усуллари 
 
Кредит портфелини бошқаришнинг асосий босқичлари қуйидагилардан 
иборатдир: 
1. Кредитнинг мақсади, яъни бошқариш стратегияси детерминантларини 
аниқ белгилаб олиш; 
2. Турли кредитларнинг даромадлилик даражаси тўғрисидаги тахминга 
эга бўлиш; 
3. Танлаб олинган воситаларнинг оқилона нисбатини таъминлаш 
мақсадида тахминлар устуворлигини аниқлаш; 
4. Портфель таркибида туб ўзгаришларга сабаб бўлувчи омилларни 
доимий тарзда таҳлил қилиш ва ўрганиш; 
5. Портфель фаолиятини баҳолаш, яъни кредит рискига нисбатан 
портфелдан олинадиган даромадларга баҳо бериш. 
Кредит портфелини бошқаришнинг таркибий қисмларини батафсилроқ 
кўриб чиқсак, кредит портфелини шакллантиришнинг муҳим шартларидан 
бири кредитнинг мақсадини аниқ белгилаб олишдан иборат. Кредит 
мақсадидан келиб чиқиб, кредитларни қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз 
мумкин: 
а) капиталнинг ўсиши, яъни келажакда барқарор даромадлар олишга 
мўлжалланган узоқ муддатли кредитлар; 
б) тез муддатларда даромад олиш, яъни спекулятив даромадларни 
олишга мўлжалланган қисқа муддатли кредитлар. 
Агар кредит берувчи бозор ҳолатини яхши башоратлай олишига ишонса, 
у ҳолда у ўзининг кредит портфели таркибини бозор ўзгаришларига қараб 
ўзгартириши мумкин. Ва ниҳоят, кредит берувчи истиқболли соҳаларни аниқ 
билса, у ҳолда у диверсификациялашдан воз кечиши ва кредит ресурсларини 
энг юқори даромад берувчи соҳаларга жойлаштириши мумкин.


272 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз тижорат банкида кредит даражасини 
оптималлаштириш мақсадида унинг самарали кредит портфелини таркиб 
топтириш йўналишларини қуйидагича ифодалашимиз мумкин. 
Чизмадан кўриниб турганидек, самарали кредит портфелини таркиб
топтиришда тижорат банки ресурсларни жойлаштириш соҳасидаги учта
муҳим йўналишнинг оқилона нисбатига эришишга ҳаракат қилиши лозим: 
1. Инвесторларни қимматли қоғозларга маблағ киритишини таъминлаш 
ресурсларни оқилона жойлаштиришнинг асосий йўналиши бўлиб, миллий 
иқтисодиёт ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
2. Ресурс жойлаштиришнинг истиқболли йўналишларидан бири 
жисмоний шахсларни кредитлашдан иборат. Чунки кредитлашнинг ушбу 
йўналиши нафақат рискни диверсификация қилиш, балки яхши даромад кўриш 
имкониятини ҳам беради.
3. Ўзбекистон Республикасининг истиқболли корхоналари билан узоқ 
муддатли ҳамкорлик қилиш орқали юқори дивидендли даромадлар олиш ва 
ушбу корхоналарни бошқаришда иштирок этиш. 
Банклар ўз фаолиятини такомиллаштириш, хусусан, кредит портфелини 
соғломлаштириш мақсадида мижозларнинг истеъмол ва бошқа эҳтиёжларини 
қондиришга йўналтирилган банк депозитлари ҳамда суғурта ва кредит 
депозитларининг муштараклигини таъминловчи янги молиявий маҳсулотларни 
тақдим этиш орқали аҳолининг жамғариш ва инвестицион фаоллигини 
рағбатлантириш асосида жисмоний шахслар билан ишларни фаоллаштиришга 
алоҳида эътибор қаратмоқда.
Тижорат банклари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг 
маблағларини 
қарз 
мажбуриятларини 
эмиссия 
қилиш 
ва 
банк 
сертификатларини чиқариш йўли орқали жалб этиш амалиётини кенг жорий 
этилмоқда. Бундай амалиётдан мақсад ушбу ресурс турининг банк томонидан 
жалб қилинган жами маблағлардаги улушини оширишдир. 
Банкнинг молиявий бозордаги мавқеи унинг кредит портфелини 
шакллантириш ва уни бошқаришдаги муваффақиятлари билан чамбарчас 
боғлиқдир. Тижорат банкининг кредит портфели деганда турли хил кредит 
рискларга асосланган муайян меъзонларга қараб туркумланган рисклар миқёсидаги 
банк талабларининг йиғиндиси тушунилади
1
.
Кредит портфелини тўғри шакллантириш тижорат банкининг самарали ва 
барқарор фаолият кўрсатишининг асосий мезони ҳисобланар екан, ҳар қандай 
тижорат банки кредит портфелининг сифатли бўлишини таъминлашга ҳаракат 
қилади. Тижорат банклари кредит портфелининг сифати ва шаклланиши унинг 
таркибий қисмига бевосита боҳлиқдир. 
Кредит портфелини шакллантириш мураккаб жараён бўлиб, ўзида нафақат 
кредит сиёсати ва унинг стратегияси, балки назорат тизимини йўлга қўйиш 
жараёнларини мужасамлаштиради. Шу билан бирга, кредит портфелини 
1
Абдуллаева Ш.З. Банк рисклари ва кредитлаш. Т.: ”Молия”, 2002, 166 бет. 


273 
шакллантириш жараёни динамик характерга эга бўлиб, доимий равишда 
ҳаракатдадир.
Самарали кредит портфелини 
таркиб топтириш йўналишлари 
Кредитлаш, 
лойиҳавий 
молиялаштириш 
ва 
юридик шахсларнинг 
қимматли 
қоғозларга 
маблағ 
киритишини 
таъминлаш 
ресурсларни 
оқилона 
жойлаштиришнинг 
асосий 
йўналиши 
бўлиб, 
миллий 
иқтисодиёт ривожлани-
шига, миллий товар 
ишлаб чиқарувчиларни 
қўллаб-қувватлашга 
ижобий 
таъсир 
кўрсатади 
Ресурсларни 
жойлаштиришнинг 
энг 
истиқболли 
йўналиш-ларидан 
бири 
жисмоний 
шахсларни 
кредитлаш-дан 
иборат. 
Бу 
банк 
томонидан 
чуқур 
рағбатлантирувчи 
чора-тадбирларни 
амалга 
оширишни 
тақозо этади 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
истиқболли 
корхоналари 
билан 
узоқ 
муддатли 
ҳамкорлик қилишга 
йўналтирилан 
банкнинг инвестиция 
фаолияти 
ресурсларни оқилона 
жой-лаштиришнинг 
яна 
бир 
муҳим 
йўналиши 
ҳисобланиб, бундан 
мақсад 
банк 
қўйилмаларидан 
юқори 
дивидендли 
даромадлар олиш ва 
ушбу корхоналарни 
бошқаришда 
иштирок этиш 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling