А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
- Bu sahifa navigatsiya:
- Динамик таҳлил.
Омилли таҳлил. Кредит самарадорлигини омилли таҳлил қилишда қуйидаги
кўрсаткичларни ҳисобга олиш лозим. Киритилаётган инвестицияларнинг қоплаш муддати. Бу кўрсаткич кредит қийматини соф фойдага (соф нақд пул оқимига) нисбати билан аниқланади. Масалан, кредит қиймати 30 бирликни, соф фойда эса 6 бирликни ташкил еца, у ҳолда қопланиш муддати 30 : 6 = 5 йилни ташкил этади. Аммо жаҳон бозорида компаниянинг қопланиш муддати 7 йилни ташкил этганлиги туфайли бу компания арзон ҳисобланади. Бундан ташқари, кредит самарадорлигини аниқлашда қоплаш коэффициентини ҳисоблаш зарур. Бу кўрсаткич кредит фоизининг кредитдан олинадиган даромадга нисбати сифатида аниқланади. Агар бу коэффициент 1 ёки 1 га яқин бўлса, у ҳолда кейинги йилда даромадлар пасаяди ва кредит фоизи қопланмай қолади. Қоплаш коэффициенти 2 дан кам бўлмаслиги лозим. Кредит бериш жараёнида лойиҳаларни соф келтирилган қийматини ҳисоблаш муҳим аҳамиятни касб этади. Чунки ушбу кўрсаткич нафақат лойиҳанинг самарадорлигини балки пулнинг вақт ўлчовини ҳисобга олган ҳолда лойиҳанинг фойдалилик даражасини ҳам белгилаб беради. Лойиҳаларни ички даромадлилик кўрсаткичини ҳисоблаш омилли таҳлилнинг ажралмас қисмидир. Ушбу кўрсаткич лойиҳанинг самарадорлигини белгилаб бериш билан бир қаторда даромадлиликни нисбий солиштиришга имкон берувчи воситадир ҳам. Кредит самарадорлигини омилли таҳлил қилишда ушбу кўрсаткичлардан фойдаланишнинг муҳим жиҳати шундан иборатки, мазкур таҳлиллар кредит 275 олувчи банк мижозининг молиявий ҳолатини чуқур таҳлил этилишини талаб этади. Чунки лойиҳа нақадар мукаммал ишлаб чиқилган бўлмасин агар лойиҳа ташаббускорини молиявий аҳволи танг бўлса уни самарали амалга ошириши гумондир. Динамик таҳлил. Кредитларни баҳолашда кўпгина мутахассисларга қўл келади, чунки ушбу услуб нафақат кредит олувчи мижознинг жорий фаолияти, балки истиқбол кўрсаткичлари асосида хулоса чиқаришга имкон беради. Банк иқтисодиётга кредит қуйилмаларини амалга оширар екан, банк ўзининг келажакдаги даромадлари ва кредит хатарларини башоратлаш учун иқтисодиётнинг уч даражасида фундаментал таҳлилни амалга ошириши лозим. Айтиш жоизки, айнан ушбу таҳлиллар орқали мукаммал молиявий қарорлар қабул қилиш имконияти туғилади. Таҳлилнинг биринчи даражасида иқтисодиётнинг умумий ҳолати, молия бозори ва ривожланишнинг муқобил вариантлари таҳлил қилинади. Таҳлилнинг иккинчи даражасида кредит учун энг истиқболли соҳаларни аниқлаш учун иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва қуйи тармоқлари атрофлича таҳлил қилинади. Ушбу жараён, истиқболда ноаниқлик омилини пасайтириш учун жаҳон бозори эҳтиёжларини таҳлил қилиш макроиқтисодий ахборотлар таҳлили билан бойитилиши лозим. Мазкур таҳлилнинг якуний босқичида объектларни кредитни қайтара олиши нуқтаи назаридан бир тизимга келтиришдан иборат. Ушбу босқичда корхона фаолияти чуқур таҳлил этилади ва юқорида қайд этилган босқичларда амалга оширилган таҳлиллар натижаси билан бир қаторда корхонанинг кредитни қайтара олиш борасида хулоса ясалади. Қуйидаги матрица ёрдамида мавжуд кредит ресурсларини ҳисобга олган ҳолда кредит портфелини бошқаришнинг энг яхши тактикасини танлаш мумкин. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling