А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Таянч иборалар: банк, риск, фоиз, бозор, бюджет, таваккалчилик
операцион риск, омиллар, банк риски, кредит. 
22.1.Банк рисклари ва уларнинг турлари 
 
Мамлакаитмизда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини 
шакллантириш жараёнлари тижорат банкларининг барқарор фаолият юритиши 
билан чамбарчас боғлиқ. Чунки тижорат банклари бозор инфратузилмасининг 
муҳим таркибий қисмларидан бири ҳисобланади. Уларнинг барқарорлиги 
давлат аҳамиятига эгадир. 
Марказлашган иқтисодиёт шароитида барча хўжалик субектлар фаолияти 
режалаштирилган бўлиб, асосий мақсад режани бажаришга қаратилган, 
режанинг бажарилмаган қисми зарур ҳолларда юқори ташкилот ёки бюджет 
маблағлари ҳисобидан қоплаб берилган. Шунинг учун бу даврда риск деган 
тушунча бўлмаган.Бозор муносабатларини ташкил қилиш ва олиб бориш 
бутунлай бошқа тамойилларга таянади. У тезкор тараққиёт ва ривожланиш
турли ўзгаришлар, рақобат, инноватсия, ислоҳотлар ва бошқаларга асосланади. 
Бундай жараёнлар бозор муносабатлари шароитида фаолият кўрсатаётган ҳар 
бир субектнинг ишига таъсир қилади. Бу, айниқса, тижорат банклари 
фаолиятида яққол намоён бўлади. Чунки тижорат банклари фаолиятининг ўзи 
рискли бўлганлиги учун бозор муносабатида юзага келадиган ислоҳотлар, 
ўзгаришлар, тебранишлар, инқирозлар ва бошқа ҳолатларни биринчи бўлиб 
банклар сеза бошлайди. 
Замонавий банк тизимини рисксиз тассавур қилиб бўлмайди. Банкнинг 
рисксиз операцияси йўқ, унинг барча операциялари риск билан боғлиқ бўлиб, 
уларнинг даражаси операция турига қараб ҳар хил бўлиши мумкин. Бинобарин, 
банк амалиётида рискни умуман йўқ қилиб бўлмасада, уни олдиндан кўра 
билиш ва камайтириш чораларини кўриш лозим.
Ҳар қандай иқтисодий фаолият фойда олишга қаратилганидек, тижорат 
банклари фаолиятидан ҳам кўзланган натижа – юқори фойда олишдан иборат. 
Фойдага эришиш жараёни эса доимо риск билан боғлиқ бўлади. Шу туфайли 
тижорат банклари олдида турган биринчи масала - бу риск ва фойдалилик 
ўртасидаги оптимал даражага эришишдир. Бу, ўз навабатида, банк рискларини 
аниқлаш, ўрганиш ва самарали бршқаришни талаб қилади. Банк фаолиятининг 
рисклилик даражаси бошқа хўжалик субектлари учрайдиган рисклардан бир 


287 
неча баробар юқори. Тижорат банкининг рисксиз операцияси мавжуд эмас, 
банкнинг барча операциялари риск билан боғлиқ. 
Чунки хўжалик субектлари фаолиятида ўз маблағларига таянса, тижорат 
банклари асосан жалб қилинган маблағларга таяниб фаолият олиб боради. Шу 
боис тижорат банклари ўз фаолияти билан бир томондан, ўз акциядорлари олдида 
жавобгар бўлсалар, иккинчи томондан, ўз маблағларини ишониб топширган ва 
банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар олдида мажбуриятга эгадирлар. 
Шу туфайли банк риски, унинг моҳияти, турлари, келиб чиқиш 
сабабларини чуқур ўрганиш банклар фаолиятини самарали бошқаришда муҳим 
аҳамиятга эга.
Риск кенг маъноли, фаолиятнинг, жараёнларнинг турли босқичларида учраб 
турувчи кўп қиррали тушунчадир. Банк рискининг моҳияти ҳақида кўпгина 
маҳаллий иқтисодчилар томонидан банк таваккалчилиги, кредит хавф-хатари, банк 
хатари, йўқотишлар, эҳтимоллик, қалтислик, иккиланиш, ноаниқлик каби қатор 
тушунчалар берилган.
Биз таъкидлаганимиздек, банк фаолияти ҳар томонлама риск билан боғлиқ 
бўлиб, банк “берган кредити ўз вақтида қайтиб келадими? Кейинги ойда 
депозитлар салмоғи ошадими? Банк акциясининг баҳоси ва банк фойдаси 
ошадими? Кейинги чоракда (ойда) фоиз ставкалар қанақа бўлади, улар банк 
фойдасига қандай таъсир кўрсатади?» каби эҳтимоллар билан боғлиқ фаолият 
олиб боради. Шу ҳолатларнинг таҳлилини ҳисоб қилган ҳолда, маблағларни 
активларга жойлаштиради: кредитлар беради, инвестиция қилади ва бошқа 
соҳаларга йўналтириб, ижобий натижага эришишни мақсад қилиб қўяди. Банк 
риски иқтисодий рисклар туркумига кириб, банк билан жисмоний ва ҳуқуқий 
шахслар ўртасидаги иқтисодий муносабатларга таянади. Банк фаолиятининг 
ташкил этилиши ва амалга оширилиши, банк маблағларининг маълум 
тамойиллар асосида кредитга берилиши унинг фаолияти риск билан боғлиқ 
эканлигини кўрсатади. Бу ҳол банк рискининг обективлигини ифодаласа, банк 
фаолиятига бошқа омилларнинг таъсири, уларнинг натижасини ҳисоблаш 
имкониятининг мавжудлиги ва бир турдаги рискнинг турли шароитда бўлиши, 
уни турлича қабул қилиш ва ҳисоблай олиш унинг юзага келишининг субектив 
сабаблари ҳисобланади. 
69
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг меъёрий ҳужжатларида 
банк риски- таваккалчилиги –банк фаолиятига таъсир қилувчи иқтисодий, 
молиявий, ижтимоий, сиёсий, технологик ички ва (ёки) ташқи омилларга 
боғлиқ бўлган ҳолатлар натижасида банк фаолиятига хос бўлган молиявий 
зарарлар кўриш ва (ёки) банк ликвидлиги (банк ўз мажбуриятларини вақтида 
бажариш қобилияти)ни тўлиқ ёки қисман йўқотиш хавфининг мавжудлигидир, 
деб таърифланади. 
Банк фаолиятида рискнинг юзага келиши, унинг салмоғи, таъсири, шакли 
69
Henny van Greuning,Sonia Brajovich Bratanovich. The Analysis of banking risks. THE WOLD BANK 
Washington,D.C. 
William Gould, Michael Higgins: Banking:Strategic leadership. United States Agency for international Devolopment 
(USAID) 2012. 23-46 p. 
Philip Kotler. Marketing Essentials. Prentice- Hall, Inc.,2010. 525-529 p.


288 
турли сабаблар ва ноаниқликларга боғлиқ бўлади. Чунки ташқи ва ички муҳит, 
обектив иқтисодий ва сиёсий жараёнлар ва улардаги бўладиган ўзгаришлар 
банк фаолиятига таъсир кўрсатади.
Банк фаолиятида рискларнинг юзага келишининг қуйидаги сабаблари 
мавжуд: 
- бозорни яхши ўрганмаслик; 
- ресурсларни жалб қилиш ва уларни жойлаштиришда юзага келадиган 
номутанносиблик; 
- кредитланадиган лойиҳа, обект ва мижозлар тўғрисида, уларнинг 
молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумот ва ахборотларнинг тўлиқ эмаслиги; 
- мижознинг кредитга лаёқалилиги, молиявий кўрсаткичларининг чуқур 
таҳлил қилинмаслиги, унинг кредит тарихини ўрганмаслик; 
- тармоқлар фаолияти хусусиятининг инобатга олинмаслиги; 
- субектлар ёки мижозларнинг маблағлардан мақсадли ва тўғри 
фойдаланиш бўйича кўникмаларига эътибор қаратмаслик; 
- банк ходимларининг малакаси ва ўз касбига масъулияти саёзлиги ва 
бошқалар банк рисклари юзага келишининг умумий сабабларидан ҳисобланади.
Банк риски - бу банк фаолиятини амалга ошириш жараёнида банк 
маблағларининг бир қисмини йўқотиш ёки даромад ола олмаслик шароитида 
ижобий натижага умид қилиб банк операцияларини (депозит, кредит, 
инвестиция, валюта) ўтказишдан иборат. Банкнинг барча операциялари риск 
билан боғлиқ бўлсада, банк шу операцияларни амалга оширишда юқори 
даромад олишга интилади 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling