Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари


Download 162.94 Kb.
bet1/3
Sana19.12.2022
Hajmi162.94 Kb.
#1032491
  1   2   3
Bog'liq
одоб ахлок


Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари
Режа:
1. Давлат фуқаролик хизматчисининг одоб-ахлоқи тушунчаси;

  1. Давлат фуқаролик хизматчиси хулқ-атворининг асосий принциплари ва қоидалари;

  2. Замонавий шароитларда давлат фуқаролик хизматчисининг имижи (ташқи кўриниши ва муомала маданияти);

4. Давлат фуқаролик хизматчисининг ОАВ билан муносабатлари.


Ҳозирги кунда дунё ҳамжамиятида давлат хизматини ва давлат хизматчиси фаолиятини ташкил этиш муаммоси долзарблигича қолмокда. Давлат бошқаруви соҳасидаги мутахассислар Европа ва Американинг илгор давлатлари реал сиёсатида бюрократии талаблар ортиб бораётганини ташвиш билан қайд этишмокда. Бутун дунёда давлат хизмати борасидаги ислоҳотлар давом этмокда.
Дунё илм-фанида давлат хизматчиси одоб-ахлоқи борасида кечаётган илмий мунозаралар кечаётган бир пайтда давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, давлат хизматчиси фаолиятига турлича янги бошқарув усуллари ҳамда механизмларини жорий этиш тенденцияси кучайиб бормокда. Жумладан, АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция каби давлатларнинг ижтимоий-сиёсий сегментида давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқига қўйиладиган талабларни янада кучайтириш ва ҳозирги замон талабларига мослаштирган ҳолда ислоҳ қилиш масалалари илгари сурилмокда. Айнан, Америка сиёсий фанлар ассоциацияси, АҚШ давлат бошқаруви жамияти ҳамда Лейден давлат бошқаруви университетлари томонидан олиб борилаётган тадқиқотларнинг объекти сифатида давлат хизматчиларининг ахлоқи, ҳаллоллиги ва холислиги билан боғлиқ "Is impartiality enough? Government impartiality and citizens' perceptions of public service quality"1 номли йирик тадқиқот ишларининг такдим этилиши бу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган жиддий ислоҳотлар мавжудлигини яққол намоён қилмокда.

perceptions of public service quality. Leiden University , 2020. https://doi.org/10.! 111/gove. 12527.

Ўзбекистон Республикасида сўнгги йилларда давлат фуқаролик хизмати тизимини демократик тамойиллар асосида ташкил этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, "ислоҳотларимизнинг мақсад-муддаоларини яхши
раҳбарлар, бўйсунувдагилар ва бошқа давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар;
давлат фуқаролик хизматчисининг ишчанлик обрўсига ва давлат фуқаролик хизматининг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик);
давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворининг асосий қоидалари.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат давлат органларининг кадрлар бўлинмалари ёки одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари қонунчиликда белгиланади. Ҳар бир давлат органи Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари асосида фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўзининг ички одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди2.


Замонавий шароитларда давлат фуқаролик хизматчисининг имижи (ташқи кўриниши ва муомала маданияти)
Давлатимиз олдида турган юқори самарали давлат хизмати ва профессионал бошқарув тузилмасини яратишда муайян вазифаларни амалга ошириш кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг профессионаллиги билан белгиланади. Охирги йилларда Узбекистан Республикасининг давлат хизмати тизимида ички ва ташки сиёсатдаги тенденцияларни акс эттирувчи сезиларли ўзгаришлар рўй бермокда.
Давлат хизматининг имижи, биринчидан, давлат хизматининг мақомини шакллантирадиган маълум бир сифат хусусиятлар тўплами шаклида, иккинчидан, жамиятнинг бошка ижтимоий тоифаларига нисбатан афзал имидж шаклида, учинчидан, давлат томонидан берилган функцияларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари шароитида ифодаланиши мумкин.
Давлат фукаролик хизматининг мослашувчан тузилиши ва янги технологиялари аста-секин ишлаб чиқилмокда ҳамда унинг фаолиятанглайдиган, халқимизнинг Янги Узбекистан стратегиясини амалга оширишга чин дилдан ёрдам берадиган, ҳалол-пок кадрларни тарбиялаш вазифаси долзарблашмокда"3. Бу борада кадрлар миллий заҳирасини шакллантиришда лавозимлар мувофиқлигига кўра номзодларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини ифодаловчи мезонлар ва идикаторлар тизимини такомиллаштириш, давлат хизматчилари фаолиятига маънавий-ахлоқий мезонларни самарали жорий қилиш механизмларини асослаш каби йўналишларда илмий тадкиқотларни амалга ошириш алоҳида аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан, "ҳалоллик вакцинаси" - тарққиёт гарови бўлиб хизмат килиши мамлакатимиз раҳбари томонидан алоҳида таъкидланиб келинмокда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президента Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномада "Коррупцияга карши курашишда аҳолининг барча катламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, "ҳалоллик вакцинаси" билан эмланмас экан, уз олдимизга куйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг окибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак", дея ушбу иборани илк бора кулладилар.
Бугун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари томонидан харассмент4, фаворитизм ва корпоратизм ҳолатларига йўл қўйиб келаётганликлари кузатилмоқда. Ижтимоий тармоқлар орқали раҳбарларнинг, давлат бошқаруви органларида фаолият юритаётган ходимларнинг ўз ходимларига ва халққа қилаётган қўпол муносабати, тазйиқи кўп бор намойиш этилмокда. Бу эса, оддий халқ томонидан давлат ва унинг органларига нисбатан салбий фикрларнинг кенг ёйилишига сабаб бўлмокда. Ҳозирги шароитда давлат бошкарувининг янги концепцияларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қодир бўлган янгича фикрловчи ходимларни тайёрлаш ҳамда давлат ва жамият соҳасида масъулият ва шахсий жавобгарлик ҳисси билан фаолият юрита оладиган кадрларни излаб топиш, тарбиялаш муҳим саналган бир шароитда давлат хизматчиларининг маънавий қиёфасини шакллантириш, уларнинг ахлокийлик даражасини ошириш ишларида кескин чоралар кўриш зарурлигини кўрсатиб бермокда.
Давлат хизматини самарали ўташни, давлат хизматчиси фаолиятининг қатъий регламента ишлаб чиқилишини тақозо этаётган бир пайтда, унингэтикаси, маънавий қиёфаси, ахлоқи, хулқ-атвори муаммолари долзарблиги ошиб бормоқда. Давлат хизматчиси маънавий бойлик ташувчи шахслар сифатида давлат берган ҳуқуқ ва ваколатлардан фойдаланиб одамларни одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга йўналтиради. Давлат хизматининг барқарорлиги, ишончлилиги ва шаффофлилиги кўп жиҳатдан давлат хизматчисининг нафақат касбий тайёргарлигига, балки унинг ахлоқий фазилатларига ҳам боғлиқ. Чунки мамлакат фуқароси давлат хизматчиси қиёфасида давлатни кўради. Давлат хизматчисига қаратилган ишонч давлатга қаратилган ишончни белгилайди.
Шундай экан, давлат хизмати соҳасида кадрлар сиёсатининг мақсадлари давлат хизматчисини танлаш, жой-жойига қуйиш жараёнида уларнинг хулқ-атворига ҳам талабларни белгилашни тақозо этади. Шунинг учун, кадрлар сиёсати ва кадрлар иши таркибини ташкил этадиган тегишли органлар (департамент) давлат хизматчиларини лавозимига тайинлашда уларнинг маънавий қиёфасига ҳам асосий эътиборни қаратишлари биринчи даражали аҳамият касб этади. Давлат хизматчисининг ахлоқи унинг фаолият мазмунини белгилашда муҳим восита ҳисобланади. Шу сабабли давлат хизматидаги ҳар қандай иллатнинг олдини олишда, аввало, тушунтириш ва тарбиявий ишлар олиб борилади5.

Download 162.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling