290
Намоён бўлиш шаклларига кўра банк рисклари тизимли ёки тизимсиз
рискларга бўлинади. Тизимли рисклар банк
тизимидаги умумий вазият
натижасида банкнинг молиявий аҳволи ўзгариши эҳтимоли сифатида
таърифланади. Тизимсиз ёки номунтазам рисклар банк тизимида умумий аҳвол
барқарор сақланган ҳолда алоҳида олинган банкнинг молиявий аҳволи
ёмонлашиш эҳтимолини билдиради.
Банк рискининг бу турлари, одатда, бир-
бири билан жуда боғлиқ бўлганлиги учун амалиётда бу турдаги рискларни бир-
биридан ажратиш жуда қийин.
Бошқариш имкониятига кўра банк рисклари очиқ ва ёпиқ бўлади. Очиқ
рискларни тартибга солиб бўлмайди. ёпиқ рискларни эса бошқариш мумкин.
Ёпиқ рисклар диверсификатсия сиёсатини ўтказиш йўли билан тартибга
солинади. Яъни бунда банк операциялари умумий ҳажмини сақлаш мақсадида
бир неча мижозларга берилган кредитларни кичик суммаларда кенг миқёсда
тақсимлаш ёки йирик кредитларни
консортсионал асосда бериш; депозит
сертификатларини жорий қилиш; қайта ҳисобга
олиш операцияларини
кенгайтириш, кредит ва депозитларни суғурталаш амалга оширилади.
Банкларда мижоз танлашга юзаки қаралиб, иқтисодий нобақарор ва ликвидлиги
паст субектларни кредитлашга устунлик берилганда баланслашмаган
ликвидлилик риски пайдо бўлади.
Баланслашмаган ликвидлилик рискининг пайдо бўлиши банк бошқаруви
ва ходимлари малакаси, банк фаолияти ва назоратини ташкил қилиш усуллари,
рискларни тартибга солишда қўлланиладиган
усулларнинг ишончлилиги,
алоҳида банк операциялари ёки уларнинг гуруҳлари бўйича рисклар
коэффициенти шкаласига боғлиқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: