А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова
-расм. Кредитни бошқаришнинг биринчи қўмитаси вазифалари
Download 2.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув
21-расм. Кредитни бошқаришнинг биринчи қўмитаси вазифалари
Банкларда кредит рискларини бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Жаҳон банк амалиётида йирик тижорат банкларида кредит ва у билан боғлиқ рискларни бошқаришни уларнинг махсус иккита қўмитаси амалга оширади. Уларнинг биринчиси ва унинг асосий вазифалари қуйидаги расмда кўрсатилган. Банк рискларини бошқаришда банклар фаолиятини чуқур билиш, улар бажарадиган операцияларнинг самарадорлигини аниқлай олиш, банкнинг кредит, инвестиция, валюта сиёсати ва бошқа фаолият турлари бўйича оптимал қарорлар қабул қилишга эришиш, мижозларнинг хўжалик фаолияти ва уларнинг молиявий аҳволи, тармоқлар фаолиятининг хусусиятларини билиш муғим ағҳамиятга эга. Банк рискларини бошқаришда банклар диверсификатсиялаш, суғурталаш, таъминот базасини мустаҳкамлаш, мижознинг кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларини чуқур таҳлил қилиш каби усуллардан кенг фойдаланиши лозим. Шунингдек, тижорат банклари рискларнинг олдини олиш учун: • ўз капиталидан ортиқ суммага риск қилмаслик; • кам даромад олиш имкониятида катта риск ёки умуман риск қилмаслик; • ҳар қандай бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорларга берилган кредитлар суммаси 1-босқичли банк регулятив капиталининг 10 фоиздан оширмаслик; Биринчи қўмита Банк бошқарувчиси, Кредит бўлими ва Операwион бўлими бошлиқлари, Аналитик бўлими бошлиғи, бош иқтисодчи, бухгалтер 309 - Молиявий рискларни чегаралаш йўлларини аниқлаш - Фоиз сиёсатини ишлаб чиқиш - Валюта рискларини чегаралаш йўлларини аниқлаш - Балансланган операциялар бўйича риск сиёсатини ишлаб чиқиш - Қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган риск сиёсатини ишлаб чиқиш - Банкни асосий молиявий манбаларини аниқлаш - Банк капиталини таркибий рискларини бошқариш - Банк актив ва пассивларини бошқариш бўйича мезонларни ишлаб чиқариш • бир қарздор ёки ўзаро дахлдор қарздорларга тўғри келувчи рискнинг энг юқори даражаси 1 даражали банк капиталининг 25 фоизидан ошишига йўл қўймаслик. Ҳаттоки, ишончли кредитлар бўйича ҳам рискнинг энг юқори даражаси 1-босқичли банк капиталининг 5 фоизидан, банкнинг барча йирик кредитларининг умумий ҳажми 1-босқичли банк капиталидан 8 мартадан оширмасликка эришиши лозим. Download 2.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling