А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet164/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Рискни аниқлаш – мавжуд ва қўшимча маълумотларни олиш орқали риск 
юзага келган жой-муҳит, рискнинг салбий таъсир зоналари аниқланади.
Риск даражасини баҳолаш – бунда риск сон ва сифат жиҳатдан 
баҳоланади. 
Рискни сифат жиҳатдан баҳолашда рискнинг манбалари, унга таъсир 
қилувчи омиллар аниқланади. Ва рискни камайтириш бўйича чора-тадбирлар 
ишлаб чиқилганда айнан шу омилларга эътибор қаратилади. Рискни сифат 
жиҳатдан таҳлил қилиш қуйидаги йўналишларда олиб борилади. Булар: 

риск даражасини баҳолаш мезонларини аниқлаш; 

банк фаолиятида юзага келиши мумкин бўлган баъзи рискларнинг 
даражасини аниқлаш; 

ҳақиқатда юзага келган рискларнинг турлари ва уларнинг кўламини 
турли усулларни қўллаган ҳолда аниқлаш; 

келажакда рисклар камайиши ёки ошиши имкониятларини баҳолаш. 
Рискларни бошқариш усулларини 4 гуруҳга бўлиш мумкин. Булар:
1. Рискларнинг олдини олиш усуллари. 
2. Рискларни ўтказиб юбориш ёки йўналишини ўзгартириш усуллари. 
3. Рискларни тақсимлаш усуллари. 
4. Рискларни қабул қилиш ва ундан келадиган йўқотишларни 
минималлаштириш. 
Рискни бошқаришни амалга оширишдаги усуллар рискнинг олдини олиш 
ва ундан келадиган йўқотишларни камайтиришга қаратилган бўлиб, у қуйидаги 
йўналишларга асосланади: 

Рискни ўз капитали ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш, 

Рискга асосланган маржа (фоиз, таъминот в.б.) даражасини аниқлаш. 

Кредит 
портфели 
сифатини 
назоратга 
олиш 
ва 
унинг 
диверсификатсиясига эътибор қаратиш. 

Рискнинг турлари бўйича уларнинг хавфлилик даражасини аниқлаш. 

Банк операцияларини риск омилининг таъсири даражасидан келиб чиқиб 
диверсификатсиялаш. 

Банкнинг рискли операциялари бўйича лимитлар ўрнатиш. 

Зарур ҳолларда активларни сотиш. 

Алоҳида рискларни хеджирлаш. 

Рискларни суғурталаш.
73
73
The Business of Banking. American Bankers Association. Washington, D.C.2014. 
Henny van Greuning,Sonia Brajovich Bratanovich. The Analysis of banking risks. THE WOLD BANK 
Washington,D.C. 
William Gould, Michael Higgins: Banking:Strategic leadership. United States Agency for international Devolopment 
(USAID) 2012. 23-46 p. 
Philip Kotler. Marketing Essentials. Prentice- Hall, Inc.,2010. 525-529 p. 


311 
Шунингдек, яна рискдан қочиш, рискни чеклаш, ушлаб туриш, рискни 
тақсимлаш, қайта суғурталаш, ўз-ўзини суғурталаш каби усуллардан ҳам 
фойдаланиш мумкин. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   160   161   162   163   164   165   166   167   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling