А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
 


284 
29-жадвал 
Кредит рискларини бошқариш тамойиллари 
 
Тамойиллар 
Вазифалар 
Кредит 
рискларини 
бошқаришга мос муҳит яратиш 
тамойили 
Банк кенгаши Банкнинг кредит сиёсати ва кредит 
рискларини бошқариш стратегиясининг тасдиқлаши 
ҳамда янгиланиб турилишини назорат қилиш 
Бошқарув Банк кенгаши томонидан тасдиқланган 
кредит рисклари бўйича стратегияни амалга ошириш ва 
назорат қилиши
Фаолият йўналишлари ва хизматларнинг барча турлари 
билан боғлиқ кредит рискларини аниқлаш ва бошқариш 
Кредитнинг асосланган тарзда 
берилишини 
таъминловчи 
тамойил 
Банк кредит беришнинг аниқ белгиланган ва асосланган 
мезонлари доирасида ўз фаолиятини олиб бориш 
Банк қарз олувчилар ва рақобатчи шериклар, шунингдек 
ўзаро ҳамкорлик қилувчи рақобатчи шериклар гуруҳи 
даражасида умумий кредит лимитларини белгилаш 
Банк янги кредитларни тасдиқлаш 
Тегишли кредит бошқарувини 
олиб бориш тамойили 
Банкда кредит портфелининг умумий таркиби ва 
сифатини ҳамда турли кредит портфелларини бошқариш 
ва мониторинг қилиш 
Банкда кредитлар ҳолатини мониторинг қилувчи 
алоҳида тизим мавжуд бўлиши 
Банк кредит рискларини бошқаришда кредитлар учун 
ички рейтинг тизимини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш 
Банкда раҳбариятга баланс ва балансдан ташқари
фаолиятга тааллуқли ҳамда кредит рискларини баҳолаш 
имкониятини берадиган ахборот тизимлари ва таҳлилий 
технологиялар яратиш 
Айрим кредитларни ва умуман кредит портфелини 
баҳолашда 
банк 
келажакда 
иқтисодий 
шарт-
шароитларнинг ўзгариш эҳтимолини ҳисобга олиш 
Тегишли кредит назоратини 
таъминлаш 
Банк 
кредит 
рисклари 
қай 
даражада 
бошқарилаётганлигини ўрганувчи мустақил баҳолаш 
тизимини (Кредит инспекцияси) яратиш 
Банк Бошқаруви кредит бериш функцияси тегишли 
даражада бошқарилаётганлигини таъминлаши 
Банкда кредит рискларини бошқариш муаммоларини 
ҳал қилиш 
Тижорат банклари кредит портфелини бошқаришда унинг тармоқ 
хусусиятига кўра диверсификация қилинганлигига алоҳида эътибор бериш 
зарур. Чунки бу хусусият кредит портфелини диверсификация қилишнинг 
асосий мезони ҳисобланади.
Бугунги кунда тижорат банклари кредит портфелининг маълум бир 
қисмини муаммоли кредитлар ташкил этади. Ажратилган кредитлар бўйича 
ехтимолий йўқотишларнинг олдини олиш мақсадида, тижорат банкининг 
кредит портфели доимий равишда таснифланиб боради. Кредитларни ўз 
навбатида 5 турга , яъни яхши, стандарт, субстандарт, шубхали ва умидсиз 


285 
кредит турларига таснифлаш мумкин. Шубхали ва умидсиз кредит деб 
таснифланган кредитлар муаммоли кредитлар деб қаралади. Муаммоли 
кредитлар тижорат банклари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Банкларнинг 
асосий вазифаси , кредит бериш ўрнига кредитларнинг ўз муддатида 
қайтарувчанлигини таъминлашдангина иборат бўлиб қолмоқда. Чунки, 
муаммоли кредитлар тижорат банкининг фойда олиб келадиган активларини 
камайтиради, бу эса ўз навбатида, банкнинг истиқбол режаси кўрсаткичларига 
ериша олмаслигидан далолат беради. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling