274
кредитнинг мақсадини аниқ белгилаб олишдан иборат. Кредит мақсадидан
келиб
чиқиб, кредитларни қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин:
а) капиталнинг ўсиши, яъни келажакда барқарор даромадлар олишга
мўлжалланган узоқ муддатли кредитлар;
б) тез
муддатларда даромад олиш, яъни спекулятив даромадларни олишга
мўлжалланган қисқа муддатли кредитлар.
21.3. Кредит портфелини бошқаришда рискларни баҳолаш тизими
Айтиш жоизки, агар кредитдан мақсад қисқа муддатда даромад олиш бўлса, у
ҳолда риск хатарининг юқорилигини ҳисобга олган ҳолда фоиз ставкасини юқори
белгилаш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари, рискларни баҳолашда нисбий
(облигацияларнинг даромадлигига нисбатан рискларга баҳо бериш),
омилли
(даромадлар, дивидендлар, пул оқимини таҳлил қилиш), динамик (олдинги
фаолиятни, жорий операцияларни таҳлил қилиш ва истиқбол кўрсаткичларини
аниқлаш) кўрсаткичлардан фойдаланиш лозим.
Нисбий баҳолаш. Кредитдан олинадиган фоиз ва қимматли қоғозлардан
даромадларини баҳолаш хавф-хатарларни баҳолаш билан чамбарчас боғлиқ. Ҳар
бир кредит турининг риск даражаси кредит
олувчининг ликвидлик даражаси,
кредитнинг даромадлилиги ва барқарорлиги билан тескари мутаносиб боғланишга
эга.
Do'stlaringiz bilan baham: